Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.86K photos
1.88K videos
151 files
8.3K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#оилавий_тадбиркорлик
Оилавий меҳмон уйлари: солиққа тортиш тартиби

Оилавий меҳмон уйлари хизматлари оилавий меҳмон уйи ташкил этиш учун яроқли турар-жой биносига эга бўлган ва унда яшовчи хусусий тадбиркорлар ёки оилавий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўрсатилади.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/press-services/news/show/oilaviy-memon-uylari-soli-tortish-tartibi
______________________________
Семейный гостевой дом: особенности налогообложения

Услуги семейных гостевых домов предоставляют индивидуальные предприниматели или члены семьи, осуществляющие деятельность в форме семейного предпринимательства, владеющие жилым зданием с соответствующими условиями проживания.

▶️Подробно: https://soliq.uz/press-services/news/show/semeyniy-gostevoy-dom-osobennosti-nalogooblozhenija
#савол_жавоблар

Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини муайян муддатга тўхтатиши қай тарзда амалга оширилади?

▪️Якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини тўхтатгунига қадар тадбиркорлик субъектини рўйхатдан ўтказувчи органга фаолиятни вақтинчалик тўхтатиш тўғрисида ариза бериш билан бир вақтда давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани топширади.
▪️Ёлланган ходим учун белгиланган тартибда берилган ҳисобга олиш карточкаларини белгиланган муддатларда солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органига топширади.

Подписаться на канал👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#Савол_жавоблар

🤔 Якка тартибдаги тадбиркор гувоҳномасини олдим, қатъий солиқни қачондан бошлаб тўлашим керак?

👉 Янги рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркор, шу жумладан оилавий тадбиркорлик субъекти қатъий белгиланган солиқни якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ойдан кейинги ойдан бошлаб тўлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
🔴 Қатъий белгиланган солиқ тадбиркорлик фаолияти амалга оширилган ойнинг 10-кунидан кечиктирмай ҳар ойда, солиқ тўловчи давлат рўйхатидан ўтказилган жой учун белгиланган ставкалар бўйича тўланади.
#Савол_жавоблар

ЯТТ (коллеж битирувчисиман) олти ой қатъий белгиланган солиқдан имтиёзли муддат тугагандан кейин еттинчи ойда фаолиятимни тугатсам солиқ туламайманми?

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтилган пайтдан бошлаб ўн икки ой ичида фаолият тугатилган ёки фаолият уч ва ундан кўп ойга тўхтатилган тақдирда, қатъий белгиланган солиқ фаолият амалга оширилган бутун давр учун тўланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdOFWuYR0325eg
#телефон_доверия

«Терминал не работает»

Эта фраза в последнее время снова укрепилась в быту и стала одной из самых популярных в обиходе. Участились случаи, когда потребители заходят в магазин, набирают продукты и только у кассы выясняется, что расплатиться по пластиковой карте невозможно. Причина – терминал не работает.

▶️Подробно: https://soliq.uz/press-services/news/show/terminal-ne-rabotaet
#экспорт_импорт

Порядок – в дисциплине

На сайте обсуждения проектов нормативно-правовых документов Республики Узбекистан
с 5 ноября 2019 года размещен проект Указа Президента «О внесении изменений в Положение о валютном контроле по экспортно-импортным операциям».
(https://regulation.gov.uz/ru/document/9822)

За последние дни документ успел вызвать широкий общественный резонанс в социальных сетях и электронных СМИ. В частности, распространилась информация о том, что штрафы за просроченную задолженность по внешнеторговым операциям в 10% и 20% планируется повысить до 40% и 60%.

▶️Подробно: https://soliq.uz/press-services/news/show/porjadok--v-distsipline
#экспорт_импорт

Тўлов интизомини тартибга солишга хизмат қилади

2019 йилнинг 5 ноябрь куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Президентимизнинг “Экспорт-импорт операциялари бўйича валюта назорати тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги фармони лойиҳаси эълон қилинди.
(https://regulation.gov.uz/ru/document/9822)

Сўнгги кунларда ушбу ҳужжат ижтимоий тармоқлар ва электрон ОАВларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган қарздорлик учун 10 фоиз ва 20 фоиз миқдоридаги жарималарни 40 фоиз ва 60 фоизгача ошириш режалаштирилгани ҳақида маълумот тарқалди.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/press-services/news/show/tlov-intizomini-tartibga-solishga-hizmat-iladi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлат солиқ хизмати органларининг 28 нафар раҳбар ходимлари Москва шаҳрида 3-10 ноябрь кунлари ташкил этилган тренингларда малака ошириб қайтдилар.
#бу_муҳим
Асосий мақсад – инсофли солиқ тўловчилар билан ҳамкорликни кенг йўлга қўйиш

Жорий йилнинг сентябрь-октябрь ойларида солиқ органлари томонидан ўтказилган камерал назорат тадбирлари натижасида ҚҚС ҳисоботи бўйича 250 млрд. сўмдан ортиқ миқдордаги 3 мингдан зиёд номутаносиблик ҳолатлари аниқланган.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/press-services/news/show/asosiy-masad--insofli-soli-tlovchilar-bilan-amkorlikni-keng-ylga-yish
___________________________
В партнерских отношениях с добросовестными налогоплательщиками

За прошедшие сентябрь-октябрь месяцы этого года по итогам камерального контроля налоговые органы выявили более 3 тысяч случаев расхождений в налоговой отчетности по НДС на сумму, превышающую 250 млрд. сумов.

▶️Подробно: https://soliq.uz/press-services/news/show/v-partnerskih-otnoshenijah-s-dobrosovestnimi-nalogoplatelschikami
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар
Фойдаланилмаётган объектларга нисбатан таъсирчан солиқ механизмларини қўллаш тартибидаги ўзгаришлар тушунтирилди

Давлат солиқ қўмитасида Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида ўқув семинари ўтказилди.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/press-services/news/show/foydalanilmaetgan-obektlarga-nisbatan-tasirchan-soli-mehanizmlarini-llash-tartibidagi-zgarishlar-tushuntirildi
____________________________
Особенности налогообложения неиспользуемых объектов

В Государственном налоговом комитете прошел семинар по информированию общественности о сути Постановления Кабинета Министров Узбекистана «О мерах по дальнейшему повышению эффективности использования производственных площадей» от 13 августа 2019 года.

▶️Подробно: https://soliq.uz/press-services/news/show/osobennosti-nalogooblozhenija-neispolzuemih-obektov
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида нималар ўзгарди?

1-иловадаги ўзгаришлар:

Ушбу илова 8 та устунидан иборат бўлди (аввал 4 та устун) товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш оборотининг жами суммаси 010-сатрда жамланади.

🔴1 ва 2 устунлар ўзгаришсиз;

🔴 3 ва 4 устунда (янги қўшилган) жорий йилдаги товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш бўйича жами оборотлари ва ҳисобланган
ҚҚС суммаси
автоматик равишда шаклланади;

🔴5 ва 6 устунда (ўзгармаган) жорий йилнинг январь ойидан сентябрь ойига қадар амалга оширилган товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотлар қиймати ва шу даврда амал қилган 20 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ҚҚС суммаси шаклланади.

🔴 7 ва 8 устунда жорий йилнинг октябрь ойидан декабрь ойига қадар амалга оширилган товарлар (иш, хизматлар) ни реализация қилиш бўйича оборотлари қиймати ва амалдаги 15 фоизли ставка бўйича ҳисобланган ҚҚС суммаси шаклланади.

Қулайлик! Ўсиб борувчи якун билан ҳисобланиши, ставкани ўзгариши сабабли ушбу устунлар қўшимча киритилди.
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

2-илова шаклидаги ўзгаришлар:

Ушбу илова 2 та жадвалдан иборат:

🔴 биринчи жадвалда, январь - сентябрь ойига тегишли бўлган товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотига тегишли бўлган имтиёзлар (20 % ставкада);

🔴 иккинчи жадвалда, октябрь-декабрь ойларига тегишли бўлган товарларни (иш, хизматларни) реализация қилиш бўйича оборотига тегишли бўлган имтиёзлар шаклланади (15 % ставкада).
#ҳамкорлик
Солиқ соҳаси мутахассислари инновацион усуллардан кенгроқ фойдаланиш йўналишида тажриба оширмоқда

Жорий йилнинг 8-28 ноябрь кунлари Хитой Халқ Республикасининг Пекин шаҳрида “Бир макон – бир йўл” иқтисодий ривожланиш стратегияси доирасида “Молия ва солиқ соҳаларида ахборот технологияларини жорий этиш” мавзусида халқаро семинар ўтказилмоқда.

Батафсил: https://soliq.uz/press-services/news/show/soli-soasi-mutahassislari-innovatsion-usullardan-kengro-foydalanish-ynalishida-tazhriba-oshirmoda
______________________________
За инновационными знаниями

С 8 по 28 ноября в рамках стратегии экономического развития «Один пояс – один путь» в Пекине (КНР) проходит международный семинар «Информационные технологии в сфере финансов и налогообложения».

Подробно: https://soliq.uz/press-services/news/show/za-innovatsionnimi-znanijami
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

4-илова шаклидаги ўзгариш:

Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар)

4-илова шакли 4 та сатрдан
(аввал 3 сатр) ташкил топган бўлиб, булар “Январь-сентябрь ойлари йиғиндиси” (янги) , “Ҳисобот даври бошига”, “Жами (ҳисобот даврига)” ва “Жами: (йил бошидан)” сатрлардан иборат.

🔴 “Январь-сентябрь ойлари йиғиндиси” сатрида 2019 йил сентябрь ойи якуни билан топширилган ҳисоботнинг “Жами (йил бошидан)” сатри кўрсаткичлари бўйича тўлдирилади.
#солиқ_ҳисоботи_шакллари

3-илова шаклидаги ўзгаришлар:

Ушбу илова 8 та устунидан иборат бўлди (аввал 4 та устун) ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси жамланади.

🔴 3 ва 4-устунда жорий йилдаги ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси автоматик равишда шаклланади.
🔴 5 ва 6-устунда жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси 20 фоизли ставка бўйича шаклланади.
🔴 7 ва 8-устунда жорий йилнинг октябрь-декабрь ойларида ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси 15 фоизли ставка бўйича шаклланади.

Қулайлик! Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи ушбу иловада ўсиб борувчи якун билан тўғри ҳисобланиши (ставкани ўзгариши) сабабли ушбу устунлар қўшимча киритилди.
#инфографика
Бугундан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 августдаги “Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори кучга киради.

Ушбу инфографикада фойдаланилмаётган объектлар учун ер ва мол-мулк солиғи ставкаларининг ўзгариши, шунингдек, уларни аниқлаш ва хўжалик фаолиятига жалб этиш механизми келтирилган.
#инфографика
13 ноября вступает в силу Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан «О мерах по дальнейшему повышению эффективности использования производственных площадей» от 13 августа 2019 года.

В этой инфографике - изменение ставок земельного и имущественного налогов для неиспользуемых объектов, а также механизм их выявления и привлечения к деятельности.
#ҳуқуқбузарликлар_юзасидан
Нақд пуллар НКМдан ўтказилмаганлиги аниқланди

Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан Шўрчи туманидаги “SHURCHI SHAKARKO'L” МЧЖга қарашли автотураргоҳда ўтказилган назорат тадбирида 1151,0 минг сўм нақд пул назорат касса машинасидан ўтказилмаганлиги аниқланди.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/press-services/news/show/nad-pullar-nkmdan-tkazilmaganligi-anilandi