Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.4K subscribers
7.9K photos
1.89K videos
158 files
8.34K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
#фермер_хўжаликлари_ҚҚС

Йил давомида етиштирилган пахтага 2019 йил 20 сентябрдан терим бошланди. Сентябрь ва октябрь ойлари давомида пахта учун тушган маблағдан ҚҚС қандай ҳисобланади?

Солиқ кодексининг 203-моддасига асосан ҚҚС маҳсулотларни реализация қилиш санасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сонли Фармоннинг 3-бандига асосан пахта хом ашёсини етиштирувчилар 2019 йил ҳосилидан ҚҚС тўлашга ўтишлари белгиланган.

Пахта нархи давлат томонидан қатъий белгиланган бўлиб, сиз томонингиздан реализация қилинган пахта хомашёси учун тўлаб берилган суммада ҚҚС ҳам ҳисобга олинган.

Нархлари давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар реализация қилинганда, солиқ солинадиган база белгиланган нархлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
2019 йил 7 октябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис кун тартибидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи сайлов округларини тузиш ҳамда сиёсий партиялар томонидан тақдим этилган имзо варақаларининг тўғри тўлдирилганлигини текширувчи эксперт гуруҳларини тузиш каби масалалар ўрин олди.

_______

7 октября 2019 года Центральная избирательная комиссия провела очередное заседание. Члены комиссии рассмотрели ряд вопросов, в числе которых создание избирательных округов для выборов депутатов Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан и формирование экспертных групп для проверки достоверности подписных листов, представленных политическими партиями.

Батафсил: https://www.elections.uz,
https://www.facebook.com/uzelections/notifications/
#мол_мулк_солиғи
ҲУРМАТЛИ СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 277 ва 294-моддаларига асосан жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиқларини тўлаш муддати 15 октябрь этиб белгиланган.

Солиқ мажбуриятингизни муддатида бажариш учун қулайликлар яратиш мақсадида барча туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциялари 15 октябргача дам олиш кунларисиз ҳар куни соат 8.00 дан 20.00 га қадар хизмат кўрсатишларини маълум қиламиз.

Давлат солиқ қўмитаси
Давлат солиқ қўмитаси ва Капитал бозорини ривожлантириш агентлигининг “Онлайн назорат-касса машиналари ёки виртуал кассадан олинган чекларни давлат солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар орасида ютуқли ўйинларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори лойиҳаси тайёрланди.

Ҳужжат лойиҳаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилди.

▶️https://regulation.gov.uz/uz/document/8794
Сайлов кунига қадар мамлакатимизда овоз бериш ҳуқуқига эга сайловчиларнинг умумий сони тахминан йигирма миллион олти юз минг нафар атрофида бўлишидан келиб чиқиб, ҳар бир сайлов округидаги ўртача сайловчилар сони 137 минг 279 нафарни ташкил этмоқда.

Республикамиз ҳудудлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, қуйидагича рақамларни кўриш мумкин.
#фермер_хўжаликлари_ҚҚС
Уруғлик чигит сотиб олинганда ҳисобварақ-фактурада ҚҚС сиз кўрсатилган. Бу ҳолатда ҚҚС суммасини ҳисобга олиш қандай тартибда амалга оширилади?

Солиқ кодексининг 218-моддасига асосан ҚҚСни ҳисобга олиш учун бир қатор шартлар белгиланган, жумладан мол етказиб берувчилар томонидан расмийлаштирилган ҳисобварақ-фактуранинг мавжуд бўлиши ва ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммаси алоҳида кўрсатилган бўлиши лозим.

Шунга кўра, ҳисобварақ-фактурада ҚҚС суммасини кўрсатилмаган бўлса ҳисобга олинадиган ҚҚС суммаси юзага келмайди.
#савол_ва_жавоб

🔵Корхонамиз ягона солиқ тўловидан умумбелгиланган солиқларга ўтмоқда, ўтказилган инвентаризация натижасида 12 ой олдин харид қилинган товар-моддий бойликларидаги ҚҚС суммасини ҳисобга олиши мумкинми?

🔴Солиқ кодексининг 218-моддасига асосан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилганда юридик шахс товар-моддий захираларнинг қолдиқларини, умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтилган пайтдан эътиборан қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олиш ҳуқуқига эга бўлади.
#ҳуқуқбузарликлар_юзасидан
Қўлбола усулда ишлаб чиқарилган 106,5 млн. сўмлик алкоголь маҳсулотлари савдосига чек қўйилди

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Ўзбекистон овул фуқаролар йиғини ҳудудида туман давлат солиқ инспекцияси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган профилактик тадбирлар давомида эгри йўлни танлаган қўштирноқ ичидаги тадбиркорлар фаолиятига чек қўйилди.

▶️Батафсил: https://www.facebook.com/Soliqpressa/posts/1110468755830356
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилаётган хронометраж кўздан кечириш тадбирлари
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда «Olmazor business city» ишбилармонлик маркази қурилиши билан танишди.
Майдон 6 та лотга бўлинган бўлиб, уларда савдо маркази, офислар ва кўнгилочар масканлар, 28 та кўп қаватли уй, болалар боғчаси ва мактаб қурилмоқда.
- Қуриш бу биринчи қадам. Асосийси - малакали эксплуатация. Уйларга, одамларга сифатли хизмат кўрсатиш, муҳандислик ускуналаридан самарали фойдаланиш зарур, - деди давлатимиз раҳбари қурувчи ва мутасаддилар билан суҳбатда.
www.president.uz/uz/2917
--
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства делового центра «Olmazor business city» в Ташкенте.
Здесь в 6 лотах возводятся торговый центр, офисы и развлекательные комплексы, 28 многоэтажных домов, детский сад и школа.
- Построить - первый шаг. Главное - квалифицированная эксплуатация. Необходимо качественно обслуживать дома, жильцов, эффективно использовать инженерное оборудование, - сказал глава государства в беседе со строителями и ответственными лицами.
www.president.uz/ru/2917
Давлатимиз раҳбари Олмазор туманида янги жойда қад ростлаган Тошкент чинни заводини бориб кўрди.
Президентнинг топшириғига мувофиқ, завод фаолиятини қайта тиклаш мақсадида умумий қиймати 87 миллиард сўмлик лойиҳа амалга оширилди.
Заводда йилига 30 миллион дона ошхона идишлари, сувенирлар, биноларнинг ички безаклари ишлаб чиқарилади. Юз фоиз маҳаллий хомашёдан фойдаланилади. Маҳсулотлар импорт ўрнини тўлдириб, хорижга экспорт ҳам қилинади.
www.president.uz/uz/2918
--
Глава государства посетил в Алмазарском районе Ташкентский фарфоровый завод, возведенный на новом месте.
В соответствии с поручением Президента возобновить деятельность завода был реализован проект на 87 миллиардов сумов.
Завод способен выпускать в год 30 миллионов единиц кухонной утвари, сувениров, элементов внутреннего декора. При производстве будет использоваться только местное сырье. Продукция не только заместит импорт, но и будет экспортироваться.
www.president.uz/ru/2918
Tashkent City халқаро бизнес марказидаги Конгресс холл ва «Hilton» меҳмонхонаси қуриб битказилди. Президент Шавкат Мирзиёев у ерга бориб, ушбу иншоотларда яратилган шароитларни кўздан кечирди.
www.president.uz/uz/2919
--
В международном деловом центре Tashkent City завершено строительство конгресс-холла и отеля "Hilton". Президент Шавкат Мирзиёев посетил эти сооружения и ознакомился с созданными в них условиями.
www.president.uz/ru/2919
Ҳисоботларингизни 24 соат мобайнида топширишингиз мумкин.

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

📚Солиқ кодексининг 163, 187, 225, 247, 360 - моддаларга асосан 2019 йил III чорак якуни бўйича:

- юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи;
- жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ягона ижтимоий тўлов;
- қўшилган қиймат солиғи;
- ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқ;
- ягона солиқ тўлови бўйича солиқ ҳисоботларини жорий йилнинг 25 октябрига қадар тақдим қилишингиз мумкин.

👉Солиқ ҳисоботларини my.soliq.uz расмий сайти орқали 24 соат мобайнида ўзингизга қулай вақтда юборишингиз ва Давлат солиқ қўмитасининг☎️ Call-марказининг 71 202-32-82 ёки 1198 телефон рақамлари орқали юзага келган саволларингизга жавоб олишингиз мумкин.

Солиқ хизмати — инсофли солиқ тўловчиларнинг ишончли ҳамкори!
#қонунчиликдаги_янгиликлар
Давлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳомийлик учун солиқ имтиёзлари белгиланди

Давлат мактабгача таълим ташкилотларига ҳомийлик шаклида хайрия фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар учун солиқ имтиёзлари белгиланди.

Хайрия ёрдами фойда солиғи, ҚҚС ва ЯСТ миқдорини камайтириш имконини беради.

▶️Батафсил: https://www.facebook.com/Soliqpressa/posts/1111239485753283
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Буларнинг барчаси халқимизга буюрсин!
© Шавкат Мирзиёев
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Мол-мулк ва ер солиқларини ўз вақтида тўлашни унутманг!
Дискуссия для обмена опытом

10 октября в Академии государственного управления при Президенте Республики Узбекистан состоялись гайдаровские чтения на тему: «Налоговые реформы в странах СНГ: уроки и перспективы».
Такие чтения уже прошли в более чем 35 городах Российской Федерации и стран СНГ. Узбекистан не стал исключением.

▶️Подробно:https://www.facebook.com/Soliqpressa/posts/1111511132392785
Вопросы номер один

В Государственном налоговом комитете состоялась рабочая встреча с делегацией Казначейства США в составе заместителя директора Управления технической помощи У. Ремингтона и налогового консультанта Ф. Финка.

▶️Подробно: https://www.facebook.com/Soliqpressa/posts/1111528072391091