Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
95.7K subscribers
7.86K photos
1.88K videos
151 files
8.31K links
soliq.uz
📨https://t.iss.one/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar: 24/7 rejimda 📞1198
+998712449898
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
[email protected]
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a
Download Telegram
​​#Саволингизгажавоб

Якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан солиқ режимини ўзгартириш учун асос бўлувчи товар айланмасининг чегаравий миқдорлари қанча ва қайси муддатдан бошлаб солиқ режими ўзгаради?

Календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ 1 миллиард сўмдан ошмаганда кейинги ойдан бошлаб ягона солиқ тўловини, агарда 1 миллиард сўмдан ошса кейинги ойдан умумбелгиланган тартибдаги солиқларни тўлаши белгиланган.

Каналга қўшилиш учун👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdP-wBXAqcJepg
#савол_жавоблар

Ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ имтиёзлари мавжудми?

Ҳа, I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар, фаолият тури ва уни амалга ошириш жойидан қатъи назар, қатъий белгиланган солиқни ойига энг кам иш ҳақининг 50 фоиз миқдорида тўлайдилар.


Каналга қўшилиш учун👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHxTdP-wBXAqcJepg
Йирик солиқ тўловчиларнинг тўлиқ рўйхати билан ДСҚ сайтида танишиш мумкин

Давлат солиқ қўмитаси расмий сайтида Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчилари рўйхати эълон қилинди.

Ушбу рўйхатдан республикамизнинг барча ҳудудларида фаолият юритаётган 1416 та хўжалик субъекти жой олган. Рўйхат Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2019 йил 12 июлдаги 178-сонли буйруғи билан тасдиқланган.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/uz/press_center/news/yirik-soliq-to-lovchilarning-to-liq-ro-yxati-bilan-dsq-saytida-tanishish-mumkin/

——————————————-

Перечень крупных налогоплательщиков доступен
на сайте ГНК

Государственный налоговый комитет на своем официальном сайте опубликовал перечень крупных налогоплательщиков Узбекистана.

В него вошли 1416 хозяйствующих субъектов со всех регионов. Перечень утвержден приказом Государственного налогового комитета Республики Узбекистан № 178 от 12 июля 2019 года.

▶️Подробно: https://soliq.uz/ru/press_center/news/perechen-krupnykh-nalogoplatelshchikov-dostupen-na-sayte-gnk/
Ўзбекистон суғурта бозори кенг ислоҳ қилинади

Президентимизнинг 2019 йил 2 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4412-сонли қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ, жисмоний шахслар даромадларининг ҳаётини узоқ муддатли суғурталаш бўйича суғурта мукофотларини тўлаш учун суғурта фаолиятини амалга оширишга лицензияси бўлган юридик шахсларга йўналтириладиган қисми бўйича солиқ имтиёзлари қўлланилади.

Хусусан, суғурта суммаси шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бирйўла тўланганда, рента (аннуитет) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан камида 12 ойдан сўнг бошланганда, рентани (аннуитетни) тўлаш шартнома бўйича суғурта даври бошланиши санасидан 12 ой ўтмасдан бошланганда солиқ имтиёзи берилиши белгиланди.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/uz/press_center/news/o-zbekiston-sug-urta-bozori-keng-isloh-qilinadi/
Реформируется страховой рынок Узбекистана

Принято постановление Президента «О мерах по реформированию и обеспечению ускоренного развития страхового рынка Республики Узбекистан» от 2 августа 2019 года.

Постановлением главы государства определены условия применения льгот по налогу на доходы физических лиц в части средств, направляемых на оплату страховых премий по долгосрочному страхованию жизни.

Они применяется при единовременной выплате страховой суммы не ранее 12 месяцев с даты начала периода страхования по договору, начале выплаты ренты не ранее 12 месяцев с даты начала периода страхования по договору, а также при начале выплаты ренты ранее 12 месяцев с даты начала периода страхования по договору.

▶️Подробно: https://soliq.uz/ru/press_center/news/reformiruetsya-strakhovoy-rynok-uzbekistana/
#hamkorlik
Мамлакатимиз солиқ тизими ходимлари солиқ маъмуриятчилиги бўйича Туркия тажрибасини ўргандилар

Давлат солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармаларининг бир гуруҳ ходимлари солиқ маъмуриятчилиги бўйича тажриба алмашиш мақсадида Туркияга ташриф буюрдилар. Сафар давомида солиқ тизими ходимлари туркиялик ҳамкасблари билан кўплаб йўналишлар бўйича ўзаро тажриба алмашдилар.
▶️Батафсил: https://soliq.uz/uz/press_center/news/mamlakatimiz-soliq-tizimi-xodimlari-soliq-ma-muriyatchiligi-bo-yicha-turkiya-tajribasini-o-rgandilar/
———————————————-
Специалисты налоговых органов изучили опыт Турции в сфере налогового администрирования

В Турции для изучения опыта налогового администрирования побывала группа сотрудников Государственного налогового комитета и его территориальных подразделений. Они изучили работу своих турецких коллег в нескольких направлениях.
▶️Подробно: https://soliq.uz/ru/press_center/news/spetsialisty-nalogovykh-organov-izuchili-opyt-turtsii-v-sfere-nalogovogo-administrirovaniya/
#савол_жавоблар
Воситачилик хизматини кўрсатувчи ЯТТ томонидан солиқ режимини ўзгартириш учун асос сифатида қайси кўрсаткич олинади?

Ушбу фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар товар айланмаси 100 млн. сўмдан ошганидан сўнг қайси солиқ режимига ўтказилади ва янги солиқ режимида белгиланган солиқ ставкалари?

2019 йил 1 январдан
календарь йилида товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан ошмаган якка тартибдаги тадбиркорлар кейинги ойнинг биринчи санасидан бошлаб ялпи тушумдан ягона солиқ тўлови ставкаси 4 фоизли ставкада тўланади. (АВ 19.03.2019 йил 3143-сон Низомга мувофиқ).

2019 йил 1 августдан бошлаб, календарь йили давомида хизматларни реализация қилишдан олган тушуми 100 миллион сўмдан ошган, бироқ бир миллиард сўмдан кўп бўлмаган телекоммуникациялар операторлари ва (ёки) провайдерларига воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар хизмат ҳақи суммасидан 25 фоиз ставкада ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши белгиланди (ЎзР Президентининг 27.06.2019 йил ПФ-5755-сонли фармони).
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлигини билдиради

Давлат солиқ қўмитаси жамоаси Асака тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Абдувохидов Рахим Абдужалиловичнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.

Р. Абдувохидов 1990 йилдан буён солиқ идораларида турли лавозимларда қарийб 30 йил давомида фаолият олиб борган. Жумладан, Фарғона вилоятининг Сўх, Ёзёвон, Охунбобоев ва Фарғона туманлари, Андижон вилоятининг Бўз тумани давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи лавозимида ишлаган. Асака тумани давлат солиқ инспекциясининг бошлиғи лавозимида эса 2018 йил 20 декабрдан буён ишлаб келаётган эди.

У ўзининг садоқати, ишончи ва тинимсиз ҳаракати билан барча ғайратини ишга солиб, давлат солиқ хизмати органларини ривожлантиришга ҳисса қўшди.

Рахим Абдужалилович ҳақидаги илиқ хотиралар юракларимизда мангу мухрланиб қолади.
Государственный налоговый комитет Республики Узбекистан выражает глубокие соболезнования

Государственный налоговый комитет в связи со скоропостижной кончиной начальника Асакинской районной государственной налоговой инспекции Абдувохидова Рахима Абдужалиловича выражает свои искренние соболезнования его родным и близким.

Р. Абдувохидов работал на различных должностях в налоговых органах с 1990 года на протяжении почти 30 лет. В частности, он был руководителем государственных налоговых инспекций Сохского, Язьяванского, Ахунбабаевского и Ферганского районов Ферганской области, Бозского района Андижанской области. Начальником Асакинской районной государственной инспекции работал с 20 декабря 2018 года.

Он своим преданным, надежным и неустанным трудом внес достойный вклад в развитие государственной налоговой службы.

Память о Рахиме Абдужалиловиче оставит неизгладимый след в наших сердцах.
#ҳуқуқбузарликлар_юзасидан

Самарқанд вилоятида июль ойида ўтказилган хронометраж тадбирлари қандай натижа берди?

Хронометраж тадбирлари ўтказилган кундаги ҳақиқий тушум 2 458,2 миллион сўмни ташкил этди. Хронометраж ўтказилган кундан бир ҳафта олдинги тушум эса 1 433,1 миллион сўм бўлган. Демак, ўртадаги тафовут 1 025,1 миллион сўмни ташкил қилди. Ушбу йўналишдаги чора-тадбирлар самараси ўлароқ, нақд пул тушуми кўрсаткичи 1,7 баробар ошди.


▶️Батафсил: https://soliq.uz/uz/press_center/news/samarqand-viloyatida-iyul-oyida-o-tkazilgan-xronometraj-tadbirlari-qanday-natija-berdi/
#савол_жавоблар
Жисмоний шахслар учун мол-мулк солиғи бўйича қандай имтиёзлар мавжуд?

Жавоб:
Солиқ кодексининг 275-моддасига асосан қуйидагиларнинг мулкида бўлган мол-мулкка жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди:

“Ўзбекистон Қаҳрамони”, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги “Шуҳрат” ордени билан тақдирланган фуқароларнинг;

уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек, доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланувчи уларга тенглаштирилган шахсларнинг;

ўн нафар ва ундан ортиқ болалари бор аёлларнинг;

пенсионерларнинг;

I ва II гуруҳ ногиронларининг;

собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёҳуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки шикастланганлиги оқибатида ёҳуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ота-оналарининг ва бева хотинларининг (бева эрларининг);

энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда муқобил энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар - муқобил энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга;

Ушбу модда биринчи қисмининг 3, 5 ва 6-бандларида кўрсатилган имтиёзлар қонун ҳужжатларида белгиланган солиқ солинмайдиган майдон (60 кв.м) ўлчами доирасида берилади ҳамда имтиёзлар мулкдорнинг танлашига биноан фақат бир мол-мулк объектига тааллуқли бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 4 январдаги ПҚ–1902-сонли ва 2016 йил 22 ноябрдаги ПҚ-2660-сонли қарорларига мувофиқ, дастур доирасида қурилган уй-жойлар ипотека кредитини тўлаб бўлгунга қадар мулк солиғини тўлашдан озод қилинади.
#сайёр_қабул

Сайёр қабулда кўплаб муаммолар ҳал бўлди

Бугунги кунда Сурхондарё вилояти давлат солиқ хизмати органларига бириктирилган 4-сектор ҳудудида 500 мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Уйма-уй юриб ўрганишлар, аҳоли билан ўтказилаётган сайёр қабуллар давомида кўплаб муаммолар аниқланиб, уларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 4-сектор раҳбарлари томонидан жами 323 та сайёр қабуллар ўтказилди.

Келиб тушган 7232 та мурожаатнинг 4949 таси (68,4%) ижобий ҳал этилган бўлса, 2283 та (31,6 %) мурожаат мутасадди ташкилотлар томонидан кўриб чиқилмоқда.

Навбатдаги ана шундай сайёр қабул Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари Баҳодир Турабов, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Сирожиддин Эшматов томонидан вилоятнинг Қизириқ туманидаги “Етимқум” маҳалласида ташкил этилди. Унда мутасадди идора ва ташкилотлари раҳбарлари иштирок этди.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/uz/press_center/news/sayyor-qabulda-ko-plab-muammolar-hal-bo-ldi/
Ҳурматли каналимиз обуначилари!

Қуйида вазирлик ва идоралар, давлат ташкилотлари ва банкларнинг Телеграмм-каналлари каталоги шакллантирилди. Марҳамат, уларга обуна бўлинг ва дўстларингизга улашинг!

Уважаемые подписчики нашего канала!

Ниже приведен каталог телеграмм-каналов министерств, ведомств и банков. Подпишитесь и поделитесь с друзьями!

Вазирликлар/Министерства:

Халқ таълими вазирлиги/МНО: https://t.iss.one/uzedu
Соғлиқни сақлаш вазирлиги/Минздрав: https://t.iss.one/ssvuz
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги/МинВУЗ: https://t.iss.one/eduuz
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги/Министерство физического воспитания и спорта: https://t.iss.one/Minsportuz
ЎзР Инновация вазирлиги/Мининновации: https://t.iss.one/mininnovation
Мудофаа вазирлиги/Минобороны: https://t.iss.one/mudofaa_press
Мактабгача таълим вазирлиги/МДО: https://t.iss.one/mdokanal
Энергетика вазирлиги/Минэнерго: https://t.iss.one/minenergy_uz
Молия вазирлиги/Минфин: https://t.iss.one/minfinuzb
Адлия вазирлиги/Минюст: https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги/Минсельхоз: https://t.iss.one/agro_uzbekistan

Қўмиталар/Комитеты:

Давлат солиқ қўмитаси/Государственный налоговый комитет: https://t.iss.one/soliqnews
“Ўзбектуризм” давлат қўмитаси/”Узбектуризм”: https://t.iss.one/uzbektourismofficial
Давлат божхона қўмитаси/Государственный таможенный комитет: https://t.iss.one/customschannel
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси/Комитет лесного хозяйства: https://t.iss.one/urmon_news
Давлат экология қўмитаси/Госкомэкологии: https://t.iss.one/ecogovuz
Давлат геология қўмитаси/Госкомгеологии: https://t.iss.one/uzdavgeolcom
Давергеодезкадастр қўмитаси/ Комитет Госкомземгеодезкадастр https://t.iss.one/ygk_uz
Давлат Статистика қўмитаси/Госкомстат: https://t.iss.one/uzstatistika

Давлат акциядорлик жамиятлари/ГАО:

Ўзагролизинг АЖ: https://t.iss.one/uzagroleasingjsc
Ҳудудий электро тармоқлари АЖ/АО РЭС: https://t.iss.one/hetmuloqot
Навоий кон-металлургия комбинати/НГМК: https://t.iss.one/pressangmk
“Ўзбекнефтегаз” АО: https://t.iss.one/ao_uzbekneftegaz
«Кафолат» суғурта компанияси АЖ/АО Страховая компания “Кафолат”: https://t.iss.one/kafolat_sugurta
“Ўзбекистон темир йўллари”/”Узбекские железные дороги: https://t.iss.one/AAAAAEhqMj5am1_n7C4kWA
"Ўздонмахсулот" Акциядорлик компанияси/АК "Уздонмахсулот": https://t.iss.one/uzdonyangiliklari

Давлат идоралари/Госорганы:

Ўзбекистон Республикаси Олий суди/Верховный суд: https://t.iss.one/oliysuduz
Ёшлар Иттифоқи/Союз молодежи: https://t.iss.one/yoshlarittifoqi_uz
ЎзР Фанлар Академияси/АН РУз: https://t.iss.one/ANRUz
«Оила» маркази/Центр «Оила»: https://t.iss.one/oilamarkazi
“Ўзбекистон” НМИУ/ТПТД “Узбекистан”: https://t.iss.one/iptduzbekistan
“Ўқитувчи” НМИУ/ТПТД “Ўкитувчи”: https://t.iss.one/uqituvchi_nmiu
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси/Национальная библиотека Узбекистана: https://t.iss.one/natlibuz
“Ўзэлтехсаноат” уюшмаси/ Ассоциация “Узэлтехсаноат”: https://t.iss.one/uzeltexsanoat
“Ўзбекконцерт” давлат муассаси: https://t.iss.one/uzbekkonsert_dm
Товар-хом ашё биржаси/Товарно-сырьевая биржа: https://t.iss.one/rtsb_uz
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси/ТПП: https://t.iss.one/uzchamber
"O'zshahar qurilish invest" Инжиниринг компанияси: https://t.iss.one/uzshahar_arzon_uy_joy

Инспекциялар/Инспекции:

Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси: https://t.iss.one/uzdavkarantinuz
Таълим инспекцияси: https://t.iss.one/uztdi

Агентликлар/Агентства:

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги: https://t.iss.one/Uzpharm_agency
Давлат активларини бошқариш агентлиги/Агентство по управлению госактивами: https://t.iss.one/DAVAKTIVUZ
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги/НА "Узбеккино": https://t.iss.one/uzbekkinopress
“Ўзархив” агентлиги/”Узархив”: https://t.iss.one/uzarchive
“Ўзстандарт” агентлиги/Агентство “Узстандарт”: https://t.iss.one/UzstandardChannel
Давлат хизматлари агентлиги/Агентство госуслуг: https://t.iss.one/davxizmat

Банклар/Банки:

Марказий банк/ЦБ: https://t.iss.one/centralbankuzb
NBU: https://t.iss.one/nbu_official
Саноат қурилиш банк/Промстройбанк: https://t.iss.one/sqbuz
Трастбанк: https://t.iss.one/trustbankuz
"Ипотекабанк": https://t.iss.one/ipotekabank.uz
"Туронбанк": https://t.iss.one/turonbank.uz
"Агробанк": https://t.iss.one/AgrobankChannel
#электронная_оплата

Электронная оплата налогов завоевывает популярность

В первом полугодии 2019 года 999 650 физических лиц воспользовались Персональным кабинетом налогоплательщика для электронной оплаты налогов.

За этот период физическими лицами произведено почти 47,4 млн платежей. В бюджет поступило свыше 9,1 млрд сумов.

Более 3,4 млн электронных платежей приходится на 256 030 юридических лиц. Благодаря им бюджет пополнен почти на 14,1 млрд сумов.

В первом полугодии 3 842 индивидуальных предпринимателей перешли на электронную форму оплаты налогов. Ими произведено 14 470 платежей. Сумма поступивших от них средств достигла 13,5 млрд сумов.

Пресс-служба ГНК
#сайёр_қабул

Сайёр қабул: мурожаатлар ечим топмоқда

Халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларини эшитиш, уларга ечим топиш бугунги куннинг асосий масалаларидан бири ҳисобланади.

Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, IV сектор раҳбари Равшанжон Насимов томонидан Деҳқонобод тумани “Бешбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказилди.

Соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, бандлик масалалари мурожаатларнинг асосини ташкил этди.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/uz/press_center/news/sayyor-qabul-murojaatlar-yechim-topmoqda/
Экспорт, инвестиция ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари муҳокама қилинди
www.president.uz/uz/2798
--
Обсуждены вопросы экспорта, инвестиций и локализации производства
www.president.uz/ru/2798
#сайёр_қабул

Сектор аъзолари келиб-кетгач, маҳалла йўллари равон бўлди

Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи ўзига бириктирилган 4-сектор ҳудудидаги Бекобод тумани фуқароларининг муаммоларини ўрганди.

Таъкидлаш керакки, учрашувда сектор раҳбари уйма-уй юриб, халқ билан яқиндан мулоқот қилиши самарасида аҳолини қийнаётган муаммолар ижобий бартараф этилди.

Сайёр қабулда 50 нафардан ортиқ фуқаролар иштирок этиб, унда 26 нафар фуқаролардан жами 21 та муаммоли масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди, 15 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди, 6 нафар фуқароларга асосли равишда тушунтиришлар берилди ва тегишли ташкилотларга йўналтирилди.

▶️Батафсил: https://soliq.uz/uz/press_center/news/sektor-a-zolari-kelib-ketgach-mahalla-yo-llari-ravon-bo-ldi/