BEKOBOD TUMANI SOLIQ XABARLARI
70 subscribers
2.4K photos
307 videos
14 files
645 links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#keshbek

Yanvar oyining dastlabki 4 kunida qancha keshbek yig‘ildi?

🧾2022-yil 1-yanvardan chakana savdo, umumiy ovqatlanish va aholiga maishiy xizmat ko‘rsatish obyektlarida amalga oshirilgan xarid uchun berilgan onlayn nazorat-kassa texnikasi cheklarining QR-kodini Soliq mobil ilovasida skanerlab ro‘yxatdan o‘tkazgan jismoniy shaxslar xarid summasidan 1% keshbekka ega bo‘lmoqda.

🗓Joriy yil 1-yanvardan 4-yanvarga qadar 5 mingdan ortiq isteʼmolchi tomonidan 23 mingga yaqin cheklar keshbek uchun ro‘yxatdan o‘tkazilgan bo‘lib, yig‘ilgan keshbek summasi 75 mln so‘mni tashkil etdi.

Xaridorlarga tovar (xizmat)lar yagona elektron milliy katalogi identifikatsiyalash kodlari aks ettirilmagan onlayn-NKM va virtual kassa cheklarini taqdim etish taqiqlanadi.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#Bekobod_tumani
#soliq #keshbek💰

🗓2022-yil 1-yanvardan chakana savdo, umumiy ovqatlanish va aholiga maishiy xizmat ko‘rsatish obyektlarida amalga oshirilgan xarid uchun berilgan onlayn nazorat-kassa texnikasi cheklarining QR-kodini Soliq mobil ilovasida skanerlab ro‘yxatdan o‘tkazgan jismoniy shaxslar xarid summasidan 1% keshbekka ega bo‘lmoqda.
🧾Keshbekka ega bo`lish uchun jismoniy shaxslar soliq mobil ilovasiga bank kartasini qo`shishi va keshbek bo`limi orqali chekning QR-kodini skanerlab uni roʻyxatdan oʻtkazishi lozim bo`ladi.
📲Ilovada skayner qilingan cheklar ro`yxatini va yig`ilayotgan summani kuzatib borish imkoniyati mavjud bo`lib, yig`ilgan mablag‘lar jismoniy shaxslarning bank kartalariga har oy yakuni bilan kelib tushadi.
Avtomobil sotib olganlik, temir yo‘l va avia chipta xaridi, kommunal va aloqa xizmati uchun to‘lovlar amalga oshirilganda olingan xarid cheklari uchun keshbek qaytarilmaydi.

✍️Bekobod tumani Davlat soliq inspeksiyasi
👉@soliq_bekobod_t
#Bekobod_tumani
#turizm va sport

🎗Bekobod tumani Bolalar oʻsmirlar sport maktabida Tuman hokimligi, tuman nogironlar jamiyati, tuman turizm va sport boʻlimi va BOʻSM hamkorlikda "imkoniyati cheklangan insonlar" oʻrtasida parasport musobaqasi oʻtkazildi.
Ushbu musobaqada parashashka, parashahmat va parastol tennis sport turlaridan musobaqa qatnashchilari bellashishdi.

🏀Musobaqani Tuman hokimi oʻrinbosari D.Mirzaqulov ochib berdi.Musobaqa qatnashchilari estalik sovgʻalar bilan taqdirlandilar.

✍️Bekobod tumani hokimligi Axborot xizmati
🗓1 январдан нималар ўзгарди


🏦 Пенсия ва нафақаларни тўлаш тижорат банклари томонидан амалга оширилади

🌐 Хорижий тиллардан миллий ва халқаро сертификатга эга ходимлар маошига қўшимча устама тўланади

🍚 Пилла ҳосилининг ҳар килоси учун жисмоний шахсларга 5 минг сўмдан субсидия берилади

🍷Табиий ва кўпикланадиган винонинг 1 далига акциз солиғи 1 сўм этиб белгиланади

💰 «Меҳр дафтари»га киритилган етим болаларни қўллаб-қувватлаш жамғармалари маблағларини шакллантириш тартиби белгиланди

📈 ҚҚСнинг салбий суммасини қайтариш учун солиқ органларига мурожаат қилиш тартиби бекор қилинади

📋 Тадбиркорлик субъектлари фаолияти саволнома бўйича текширилади

📉 ЯТТларнинг ижтимоий солиқ ставкаси икки бараварга камайтирилади

🖥 Педагогларга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги сертификат электрон шаклда берилади

📝 Қарздорликни тўламаган тадбиркорларнинг маблағларини музлатиб қўйиш уларни огоҳлантирган ҳолда амалга оширилади

🏭 Юридик шахсларнинг кўчмас мулкини ижарага бериш солиқ органларида ҳисобга қўйилади

📲 Чек бермасдан товар сотган ва хизматларни кўрсатган тадбиркорлар ҳақида хабар берганлар мукофотланади

🚈 Метро поездлари ҳаракатини кўрсатувчи мобил илова ишга туширилади

☎️ Уяли алоқа операторлари учун акциз солиғи пасайтирилади

🚫 Камерал текширувларда аниқланган ҳуқуқбузарликлар учун молиявий санкциялар бекор қилинади

🚙 «Евро-4» экологик тоифа талабларига мос келмайдиган транспорт воситаларини вақтинча олиб кириш ёки импорт қилиш тақиқланади

👩‍⚕ Республика бўйича қўшимча 10 мингта ўрта тиббиёт ходимлари учун штатлар ажратилади

🚗 Автомототранспорт воситаси нотариал тасдиқлашсиз ижарага берилади

📑 Энди 15 турдаги маълумот ва ҳужжат аҳоли ҳамда тадбиркорлардан талаб қилинмайди

🏗 Тугалланмаган қурилишни молиялаштириш тўхтатилади

Мажбуриятларини бажармаган шахслар билан ер ижараси шартномалари бекор қилинади

🏋 Паралимпиячилар учун коллежларда қўшимча квоталар ажратилади

▶️ Ўзгаришлар ҳақида батафсил

Бекобод тумани давлат солик инспекцияси
➡️ @soliq_bekobod_t ⬅️
#Бекобод_тумани
#Жараён

🛠 Куч-воситалар шай ҳолатда

Бекобод тумани ҳокимлигида “Тезкор штаб” фаолияти, муаммоларни олди олинди.

⚡️Туман аҳолиси томонидан коммунал соҳадаги муаммолар, носозликлар бўйича келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматларнинг барча куч-воситалари шай ҳолатга келтирилган.

💥Шу ўринда “Тезкор штаб” га келиб тушган мурожаат бўйича Зафар ТЭТК ходимлари томонидан "Қолгансир" МФЙ худудини электр энергия сифатини ва узулишлар олдини олиш мақсадида янги электр симларига тегиб қолаётган дарахт шохлари буталиб симлардаги носозликлар бартарафт этилди.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани
#Инсон_қадрини_улуғлаш

"Қолгансир"да қандай сир бор

⚡️Бекобод тумани Қолғонсир маҳалласида очиқ мулоқот бўлиб ўтди. Очиқ мулоқотда аҳоли мурожаатларида кўтарилаётган муоммоларни бартараф этиш бўйича ишлар самарадорлиги ошириш мақсадида туман ҳокими в.б И.Мажитов ҳамда мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

👨‍⚕️Шу билан биргаликда аҳоли саломатлиги мустахкамлаш мақсадида малакали тиббиёт ходимлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

📍Шунингдек ҳар бир аҳолининг ҳонадонларига кириб ижтимоий аҳволи, мурожаат ва таклифлари батафсил ўрганилиб муаммолар аксарияти жойининг ўзида ечим топди, муддат талаб этадиганлари ташкилот рахбарлари томонидан назоратга олинди.

⚡️Муоммолар қонун доирасида ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда ходимларига аниқ ва манзилли топшириқлар берилди.

✍️ Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани

Келажак эгалари катта ҳаётга қадам босди.

📍Куни кеча Бекобод туманида ижтимоий ҳимояга мухтож бўлган "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшларнинг 30 нафарига туман ҳокими ўринбосари Д.Мирзакулов томонидан махсус сертификатлар топширилди.

Шу ўринда "Талабага мадад" лойихаси доирасида 20 нафар олий таълим муассасасида таълим олаётган ёшларга контракт тўловининг 50% тўлаб бериш юзасидан, 6 нафар ёшларга хайдовчилик гувохномасига ўкиш харажатларини БХМнинг 4 бараварига тенг кисми қопланиши юзасидан, Яна 4 нафар ёшларни Сафарбарлик чақирув резервининг бадал пули учун тўловини 100 % тўлаб бериш юзасидан махсус сертификатлар топширилди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Бекобод_тумани
#Биласизми

Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

📌 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

📌 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

📌 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

📌 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

📌 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

📌 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

📌 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

📌 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.

Бекобод тумани давлат солик инспекцияси
#Бекобод_тумани
#Жараён

🛠 Куч-воситалар шай ҳолатда

Бекобод тумани ҳокимлигида “Тезкор штаб” фаолияти, муаммоларни олди олинди.

☎️Туман аҳолиси томонидан коммунал соҳадаги муаммолар, носозликлар бўйича келиб тушган мурожаатларни тезкорлик билан кўриб чиқиш, юзага келган авария ҳолатларини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматларнинг барча куч-воситалари шай ҳолатга келтирилган.

🚧Шу ўринда “Тезкор штаб” доирасида Зафар ТЭТК ходимлари томонидан "Пастки керайит" МФЙ худудини электр энергия сифатини ва узулишлар олдини олиш мақсадида янги 10 кВ ҳаво тармоғига траверс ўрнатиб,носозликлар бартарафт этилди.

🕹Бекобод ТЙФУК томонидан Боғишамол маҳалласидан кесиб ўтувчи Тошкент-Бекобод автомбил йўлида тозалаш, таъмирлаш ишлари олиб борилди.


✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати