BEKOBOD TUMANI SOLIQ XABARLARI
69 subscribers
2.4K photos
307 videos
14 files
645 links
Download Telegram
#Бекобод_тумани

"Тилим-толеим"

🇺🇿21октябрь - Ўзбек тили байрами кунига бағишланган "Тилим-толеим"маънавий-маърифий байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда ўзбек тилининг тарихий тараққиёти, она тилининг луғат бойлиги, дунё тиллари орасида тутган ўрни, бугунги кунда юртимизда ўзбек тилининг нуфузи ва мавқеини ошириш борасида олиб борилаётган ишлар кўлами тўғрисида туман ҳокимининг маслаҳатчиси С. Суванова маълумот берди. Маънавият ва маърифат туман бўлинмаси раҳбари, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Н.Жалилов, ижодкор шоирлар М.Маҳкам, К.Мавлоновлар ўз ижодларидан ўқиган шеърлар билан қатнашувчиларни хушнуд этишди. Хушовоз хонандалар Ж.Эшматов, О.Ҳакимов, А.Абдураҳимов, ёш санъаткор Б. Исмоиловлар ижросидаги давлат тили бўлган ўзбек тилини мадҳ этувчи қўшиқлар, миллий санъатимизнинг бетакрор мумтоз куй-қўшиқлари, китобхон ёшларнинг ўқиган шеърлари тадбир қатнашчиларига яхши кайфият улашди.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Forwarded from Bekobod diyori
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ДИЛГА ЯҚИН КАНАЛИМИЗ ОБУНАЧИЛАРИ

Чоршанба— муродбахш тонги барчамизга муборак бўлсин, Қадрдоним!
Барчамизга яна бир тонг нашидасини, тароватини кўриш ва ҳушбўй ҳавосидан бахраманд бўлиш насиб этибди —Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас, умр қисқа, ҳар бир онимиз эса ғанимат. Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик... Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳисси ила табассум билан қарши олайлик.
Оллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан туҳфа этсин... Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин... Оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин!!!

Кунингиз файзли, унумли, қувончли ва омадли бўлсин!!!

СИЗЛАР БИЛАН Bekobod diyori
#Bekobod_tumani
#DSQ_ishchi_guruhi

⚡️Bekobod tumanida aholi turmush sharoitini yaxshilash hamda hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirishda “Mahallabay ishlash” tizimini yanada takomillashtirish maqsadida O`zbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasining ishchi guruhi tuzilib, bugungi kunda ushbu ishchi guruh tomonidan tumanning 51 ta mahalla fuqarolar yigʻinida yashovchi aholi muammolari o`rganib kelinmoqda. Xususan ishchi guruhi tomonidan har bir xonadonga tashrif buyurilgan holda, kunlik organilgan muammolar davlat soliq qoʻmitasining ishchi guruhi shtabiga taqdim etilib, u yerda muammolar bir qator yoʻnalishlar boʻyicha taqsimlangan holda yechimlar topilmoqda va o`z navbatida yechimi vaqt talab qilmaydigan muammolar oʻrganilgan joyning oʻzida yoxud tez fursatlarda hal etilib, tuman aholisining ogʻiri yengil turmush tarzini yanada farovon qilib kelinmoqda.📸

✍️Bekobod tumani davlat soliq inspeksiyasi
👉@soliq_bekobod_t
#Ёшлар_дастури_амалда


⚡️Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг бир қатор қарорларига асосан ёшлар билан ишлаш тизимини янги даражага кўтарилди.

📍Бугун туман Ёшлар ишлари агентлиги раҳбари А. Каримов, 3-сектор масъул котиби ва Найман махалла раиси биргаликда "Найман" маҳалласида яшовчи "Ёшлар дафтари"га киритилган йигит-қизларнинг хонадонларида ўрганиш ўтказдилар.

Ёшларни ижтимоий-ҳуқуқий ва психологик қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва бандлигини таъминлаш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида ўтказилган ўрганишлар натижасига кўра, боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларидан Мўжиза кўчаси 9 - уйда яшовчи Жуманазарова Гулбахор Анарқуловнага белгиланган тартибда ўғли С.Хабибуллаевга Низомий номидаги Тошкент Давлат Педагогика Университети 2 - босқич талабасига таълимнинг ТР - 352 сонли уч томонлама шартномаси асосида тўлов контракти тўланиши учун ҳужжатлар тайёрланишида амалий ёрдам берилади.

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
#Семинар

📍Жорий йилнинг 20 октябр куни соат 10:00 да Бекобод тумани Ойбек
худуди “Фарух Қурбонжон” фермер хўжалиги дала майдонида вилоят ҳокими Д.Хидоятов, “Ўзагролизинг” АЖ Бошқарув раиси Н.С.Отажонов, вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари У.Ю.Узаков ҳамда туман ҳокими Ф.Худойбердиев бошчилигида туманларда 2022 йил ҳосили учун кузги шудгорлашни уюшқоқлик билан ўтказиш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
⚡️Семинарда вилоят ҳокими дала майдонида олиб бораётган агротехникалар билан танишар экан шудгорланган далаларда аграномлар шуп орқали ўлчаш ишларини олиб боришлари кераклиги агарда 35-40 смга етмасдан шудгорланган бўлса у ҳолда унумдорлиги псайишига олиб келиши ҳақида тўхталиб ўтди.
🔹Семинар сўнгида туманлардан келган қишлоқ хўжалиги мутахасисиларига ҳудди шу кўринишда семинар ўтказиб бир ой муддатда шудгорлаш ишларини якунига етказиш бўйича топшириқ берди.
🚜Шу ўринда туманда жами 12,500 гектар шугорлнадигин ер майдони бўлиб 517 гектар майдон шудгорланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бекобод_тумани

"Тилим-толеим"

🇺🇿"21октябрь - Ўзбек тили байрами куни"


Ўзбек тилининг тарихий тараққиёти, она тилининг луғат бойлиги, дунё тиллари орасида ўз ўрнига эга.

Батафсил
лавҳамизда👆

✍️Бекобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
❗️Ижодкорлар учун зўр имконият!

📖 «Болалар ва ёшлар учун энг яхши китоб» танлови бошланди

Танлов Ёшлар ишлари агентлиги, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси томонидан ташкил этилмоқда.

Аризалар 2 та номинация бўйича қабул қилинади:
● «Энг яхши адабий-бадиий китоб»;
● «Энг яхши илмий-оммабоп китоб».

Ғолиблар:
биринчи ўрин — 100 миллион сўм,
иккинчи ўрин — 75 миллион сўм,
учинчи ўрин — 50 миллион сўм
пул мукофотлари билан тақдирланади.

📄 Аризалар 2022 йил 1 январигача @engyaxshikitob_bot 👈 орқали қабул қилинади.

Танлов низоми. Маълумот учун: (97) 750 01 89.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Бугун — Ўзбек тили байрами куни!

САРҲАД БИЛМАС ЖОЗИБА
Тил — умуммиллий мулкдир, унинг олдидаги масъулият ҳам умуммиллийдир. Тил учун қайғуриш, унинг бор латофатини соф ҳолича асраб-авайлаш барчамизга бирдек тегишли муқаддас бурч, шарафли вазифадир. Зотан, тил миллатнинг бош белгиси ҳисобланади.

📌Мана бу видеони кўриб, тилимиз жозибаси чиндан ҳам сарҳад билмаслигига амин бўласиз. Ва беихтиёр қаҳрамон шоиримиз Эркин Воҳидовнинг бутун умри ва илмий фаолиятини ўзбек тилини тадқиқ этишга бағишлаган америкалик профессор Ильза Сиртаутасга бағишлаб ёзган шеъридаги мана бу сатрлар ёдингизга тушади:

Ўз элати меҳридан дилин,
Ёт тутганлар сизни эшитсин.
Ўз юртида ўз она тилин,
Унутганлар сизни эшитсин...