Buxoro viloyati soliq boshqarmasi
1.08K subscribers
7.64K photos
1.61K videos
44 files
4.82K links
Buxoro viloyati soliq boshqarmasi rasmiy telegram kanali.

Murojaat uchun:
(65) 221 26 89

Facebook: https://www.facebook.com/buxorodsb

Instagram: https://www.instagram.com/buxoro_viloyati_soliq_pressa/
Download Telegram
#live Ayni paytda Vobkent tumani hokimligi binosida Buxoro viloyati 4-sektor rahbarining sayyor qabuli boshlandi.
#live Viloyat 4-sektor rahbarining sayyor qabulida ishsiz yoshlar va fuqarolar uchun mehnat yarmarkasi ham tashkil etildi.
#live Ayni paytda sayyor qabul davom etmoqda.
⚡️ Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Бугун, 5 май куни Бухоро шаҳар ҳокимлигида навбатдан ташқари сессия йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят ҳокими Ботир Зарипов ҳамда вилоят фаоллари иштирок этди.

Кенгаш йиғилишида ташкилий масала кўриб чиқилди. 2020 йилдан шу пайтга қадар Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Жамол Носиров Шухратович Бухоро шаҳар ҳокими лавозимига тайинланди.

Маълумот ўрнида, Жамол Носиров 1985 йил 12 июнда Бухоро шаҳрида таваллуд топган. 2005 йили Бухоро давлат университетининг жисмоний маданият ва жисмоний тарбия ўқитувчиси, психолог мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2008 йили эса университетнинг магистратурасини тугатган.

Бир муддат “Камолот” ЁИҲ Бухоро вилоят Кенгаши раиси лавозимида ҳам меҳнат қилган.

Шундан сўнг 27-Жилвон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган эди. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-Демократик партиясининг фракцияси аъзоси бўлган.

2017 йилдан 2020 йилга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Жамол Носиров 2020 йил 22 апрелдан буён Маданият вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#LIVE

⚡️Аввал хабар бериб ўтганимиздек, ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятини бошлаши ва ўзини ўзи банд қилиши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, меҳнат қуролларини харид қилиш бўйича таъминотчи корхоналарни аниқлаш мақсадида бугун, 15 май куни Бухоро шаҳридаги “Хумо” спорт мажмуасида кўргазма бўлиб ўтмоқда.

Кўргазмада тадбиркорлар ёшлар учун зарур бўлган техникалар, асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари намуналари билан иштирок этишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#LIVE

Давлатимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Бухоро шаҳридаги “Варахша” маҳалласи ҳудудида барпо этилган янги уйларнинг Давлат хавфсизлик хизмати идоралари ходимларига топшириш маросими бўлиб ўтмоқда.

Маълумот ўрнида: Фойдаланишга топширилаётган уйлар умумий қиймати 12 млрд. сўмдан ортиқ бўлган 2 та 5 қаватли, жами 60 та хонадондан иборат.

📸 Тоҳиржон Истатов олган суратлар

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#Live

Ayni damda Kogon shahar 4-sektor hududidagi mahalla yoshlarining madaniy hordiq olishi hamda o‘z istedodini namoyish etish maqsadida sektor rahbari Komila Ahmadova va yoshlar yetakchisi Anvar Tohirov tashabbusi bilan "Xo'jabargi" mahalla fuqarolar yig‘inida "Muzqaymoq parti" shou konsert dasturi bo‘lib o‘tmoqda.
#Live

Kogon shahar 4-sektor tomonidan "Xo'jabargi" mahalla fuqarolar yig‘inida ótkazilayotgan "Muzqaymoq parti" shou konsert dasturi davom etmoqda.

🍦Bolajonlarga muzqaymoqlar tortiq etilmoqda.
#live

Мамлакатимизда ёшларга эътибор масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган бўлиб, эртамиз эгалари ўзларининг қизиқишлари бўйича ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб келинмоқда. Хусусан, жойларда ҳокимлар ёш авлод вакиллари билан учрашувлар ўтказаётганини бунга бир мисол қилиб келтириш мумкин. Ана шундай учрашувлардан бири айни пайтда Вобкент туманида ўтказилмоқда. Туман ҳокимлигида ўтказилаётган тадбирда вилоят ҳокими Ботир Зарипов, секторлар раҳбарлари, вилоят корхона ва ташкилотлари мутасаддилари, туман ёшлари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#live

Учрашув аввалида сўз олган вилоят ҳокими Ботир Зарипов мамлакатимизда ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш борасида олиб борилаётган ишлар ёшларга яратилаётган шароитларнинг яққол ифодаси эканлигини алоҳида таъкидлади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
#live

Учрашув расмиятчиликдан холи, самимий мулоқот тарзида кечмоқда. Тадбирда ёшлар вакилларининг таклиф-мулоҳазаларига ҳам кенг ўрин берилмоқда. Айни жараёнда мавжуд муаммоларни ўртага ташлаган йигит-қизларнинг улар юзасидан ўз асосланган ечимларини ҳам таклиф қилишгани эътиборни тортмоқда.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
#LIVE
#4_sektor

Ayni paytda Buxoro viloyati 4-sektor rahbari M.Mamatxanov va uning ishchi guruhi Kogon shahar hokimligida hududdagi 22 ta mahalla fuqarolar yig‘ini raislari, mahallardagi hokim yordamchilari, xotin-qizlar faollari, yoshlar yetakchilari va profilaktika inspektorlari bilan uchrashuv o‘tkazmoqda.

📌Uchrashuvda sektor rahbari hududdagi mahallalar mas’ullari bilan muloqot qilib, mavjud muammolarni birma-bir o‘rganmoqda. Shuningdek, uchrashuv davomida bildirilgan muammoli masalalarni hal qilish bo‘yicha mas’ullar oldiga aniq vazifalar qo‘yilmoqda.