Buxoro viloyati soliq boshqarmasi
1.15K subscribers
8.34K photos
1.8K videos
49 files
5.39K links
Buxoro viloyati soliq boshqarmasi rasmiy telegram kanali.

Murojaat uchun:
(65) 221-26-89

Facebook: https://www.facebook.com/buxorodsb

Instagram: https://www.instagram.com/buxoro_viloyati_soliq_pressa/
Download Telegram
#Эълон

“Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармасида жума – “Очиқ эшиклар куни”
Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармаси раҳбарияти томонидан фуқароларнинг тўғридан-тўғри ва тўсиқсиз мурожаат этишларини таъминлаш мақсадида ҳар ҳафтанинг жума куни “Очиқ эшиклар куни” деб эълон қилинган.
Агар сизда давлат хизматлари кўрсатилиши бўйича муаммо, таклиф ҳамда бошқа саволлар бўлса, жума куни ташриф буюришингиз ёки Давлат хизматлари агентлиги Бухоро вилоят бошқармасининг телеграмдаги расмий @BuxoroDavXizmat_bot ботига мурожаат қилишингиз мумкин. Ҳар бир мурожаат албатта назоратда!
Манзил: Бухоро шаҳар, Б.Нақшбанд кўчаси, 168-уй. (Мўлжал “Korzinaka” супермаркети рўпараси)
#ЭСФ #объявление

Ҳурматли солиқ тўловчилар!

❗️Сўнгги кунларда давлат солиқ хизмати органларининг ахборот тизимларида узилишлар бўлганлигини инобатга олган ҳолда, январь ойи учун ЭҲФ тақдим этиш муддати 2021 йилнинг 12 февралига қадар УЗАЙТИРИЛАДИ.

Яъни, жорий йилнинг январь ойи учун электрон ҳисобварақ–фактураларни расмийлаштирилиши ва тақдим этилиши 2021 йил 12 февраль соат 23:59 дан кечиктирмасдан амалга оширилиши лозим.

❗️Эслатиб ўтамиз, товарларни (хизматларни) жўнатилган санада ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирмаслик, шунингдек, ҳисобварақ-фактура билан расмийлаштирилмаган товарларни (хизматларни) сотиб олиш солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) деб эътироф этилади ва яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20% миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. (Солиқ кодексининг 223-моддаси)

🗓2021 йил 1 мартдан бошлаб ўтган даврлар учун ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш имконияти бўйича чекловлар бекор қилининши режалаштирилмоқда, лекин шу билан бирга товарларни (хизматларни) расмийлаштирмасдан реализация қилганлик ва электрон ҳисобварақ-фактураларни ўз вақтида тақдим этмаслик учун солиқ тўловчилар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли жарималарга тортилади.

🔹Шу муносабат билан, жавобгарликка тортилиш хавфининг олдини олиш учун ўз вақтида ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва электрон шаклда тақдим этишингизни сўраймиз.

Товарлар жўнатиш ёки хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура, товарлар жўнатилган (топширилган) ёки хизматлар кўрсатилган календарь санасида расмийлаштирилиши лозимлигини маълум қиламиз.

🔹Электр ва (ёки) иссиқлик энергиясини, сувни, газни, коммунал хизматларни, алоқа хизматларини, темир йўл транспортини, транспорт-экспедиторлик хизматларини, қувурларда ташиш тизими орқали юкларни ташиш бўйича хизматларни реализация қилишда, шунингдек бошқа ҳолатларда товарлар (хизматлар)ни доимий (узлуксиз) равишда реализация қилишда, ҳисобварақ-фактура календарь ойининг охирги кунида маълум бир ой ичида етказиб берилган маҳсулотлар (кўрсатилган хизматлар)нинг бутун ҳажми учун бир марта расмийлаштирилади.
Бундай ҳолда, ҳисобварақ-фактура реализация қилинган ойнинг охирги санасида расмийлаштирилади ва товарлар (хизматларни) сотилган ойдан кейинги ойнинг 10-кунигача (яъни 9-кунни ҳисобга олган ҳолда) расмийлаштирилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#солиқ #йиғим

🇺🇿Президент Фармони билан 2021 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган миқдорда туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилиши белгиланди.

🔹Айрим оммавий ахборот воситалари ҳамда блогерлар ушбу йиғим тушунчасини солиқ тушунчасига боғламоқда.

👉Шу муносабат билан Давлат солиқ қўмитаси қуйидагиларни маълум қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
#налог #сбор

🇺🇿Указом Президента с 1 марта 2021 года для граждан Республики Узбекистан и лиц без гражданства, постоянно проживающих в Республике Узбекистан, вводится туристский (гостиничный) сбор, за каждый день их пребывания в средствах размещения в размере, устанавливаемом Кабинетом Министров.

🔹Некоторые СМИ и блогеры связывают данный сбор с понятием «налог».

👉 В этой связи Государственный налоговый комитет разъясняет следующее.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#soliq_haqida_2_daqiqa Бухорода фойдаланилмаётган жами 2 600 дан ортиқ объектларнинг 1 200 таси ишга туширилди. Шунингдек, фойдаланилмаётган объектини ишга туширган жисмоний ҳамда юридик шахсларга солиқ механизми қўллаш натижасида тўланган 1,5 миллиард сўмга яқин солиқ суммалари қайтарилиши таъминланди.
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига ташриф буюрди.
Дастлаб бош бошқарманинг ахборот мультимедиа маркази фаолияти билан танишилди, бошқарма тизимида фойдаланилаётган махсус техника ва воситалар кўздан кечирилди.
Ташриф чоғида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг шон-шараф музейи очилди. Давлатимиз раҳбари уни кириб кўрди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил главное управление внутренних дел города Ташкента.
Глава государства ознакомился с деятельностью информационного мультимедийного центра главного управления, осмотрел имеющуюся на его вооружении специальную технику и спецсредства.
В ходе посещения состоялось открытие музея славы главного управления внутренних дел столицы, с экспозицией которого ознакомился Президент.

#Mirziyoyev #tanishuv #ichkiishlar #muzey

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter