Buxoro viloyati soliq boshqarmasi
1.07K subscribers
7.62K photos
1.61K videos
43 files
4.81K links
Buxoro viloyati soliq boshqarmasi rasmiy telegram kanali.

Murojaat uchun:
(65) 221 26 89

Facebook: https://www.facebook.com/buxorodsb

Instagram: https://www.instagram.com/buxoro_viloyati_soliq_pressa/
Download Telegram
#қонунчиликдаги_янгиликлар

Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Қонун қабул қилинди

Президент “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонунни (ЎРҚ–714-сон, 14.09.2021 й.) имзолади.

Мазкур қонун билан Солиқ кодексига айрим ҳудудларда солиқ солишнинг алоҳида тартибини назарда тутувчи махсус солиқ режими киритилди.

Алоҳида ҳудудлар сифатида қуйидагилар белгиланди:
– Фарғона вилоятининг Сўх тумани;
– Риштон туманининг Чўнғара маҳалласи;
– Фарғона туманининг Шоҳимардон, Ёрдон маҳаллалари ва Ҳосилот маҳалласининг Тоштепа – 2 кўчаси.

Айрим ҳудудларда солиқ ставкалари қуйидаги миқдорларда белгиланади:
- фойда ва даромад солиғи бўйича – 1 фоиз;
- тадбиркорлар учун ҳар чоракда 25 минг сўм;
- ижтимоий солиқ бўйича – юридик шахслар учун – 1 фоиз (бюджет ташкилотлари бундан мустасно), ЯТТлар учун – йилига БҲМнинг камида 1 баравари;
- айланмадан олинадиган солиқ бўйича – 1 фоиз (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

Қонунда давлат органлари солиқ солиш объектларига оид маълумотларни солиқ органларига реал вақт режимида электрон шаклда тақдим этиши ҳам белгиланди.

Қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан ҳамда уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди (2021 йил 1 июндан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади):
– олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;
– олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.
– Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан белгиланган дастурларда қатнашиб олинган бонуслар, пул мукофотлари тарзидаги пул тўловларидан ҳам солиқ ундирилмайди.

2022 йил 1 январгача даврда 2020 йил 31 декабрдаги ҳолатга кўра солиқ қарзини мажбурий равишда ундириш, шунингдек қуйидагилар бўйича пеня ҳисоблаш чоралари кўрилмайди:
– туризм, транспорт ва умумий овқатланиш билан банд тадбиркорларнинг мол-мулк ва ер солиғи бўйича;
– 2020 йилда ҳисобланган ва қийинчиликлар билан юридик шахслар томонидан тўланмаган уларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва ер солиғи бўйича;
– 2020 йил 15 майдаги ҳолатга кўра қарздорлиги мавжуд бўлган микрофирмалар ва кичик корхоналарга солиқлар, пенялар ва солиқ тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича.

Туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари 2021 йил 31 декабргача бўлган давр учун:
– фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган ставкада тўлайди;
– ижтимоий солиқни 1 фоиз миқдоридаги ставкада тўлайди;
– юридик шахсларнинг мол-мулкидан олинадиган солиқни ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини тўлашдан озод қилинади.

Қуйидагилар мол-мулк, ер, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан, ЯТТлар учун даромад солиғининг қатъий белгиланган суммаларини тўлашдан озод қилинади:
– 2024 йил 1 январгача
Қорақалпоғистон Республикасининг ҳар бир шаҳри ва тумани учун “ўсиш нуқтаси” деб белгиланган фаолият турларини амалга ошираётган янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари;
– 2024 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикасининг Тахтакўпир, Бўзатов ва Шуманай туманларида жойлашган, янгидан ташкил этилган саноат соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари. Солиқ тўловчиларнинг мазкур тоифаси фойда солиғини ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни белгиланган солиқ ставкасидан 50 фоиз пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди;
– 2026 йил 1 январгача Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан аниқланган рўйхат бўйича Қорақалпоғистон Республикасида хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган ва оғир шароитлардаги 45 та маҳалла ва овулларда жойлашган, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларининг мазкур тоифаси фойда солиғидан ҳам озод қилинади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli soliq to'lovchilar mol-mulk va yer soliqlarini to'lash muddatini o'tkazib yubormang. Unutmang❗️ 15 OKTABR ❗️2021 yil uchun jismoniy shaxslar 🏘 mol-mulk va yer solig'ini to'lashning oxirgi kuni.
15 OKTABR ❗️2021 yil uchun jismoniy shaxslar 🏘 mol-mulk va yer solig'ini to'lashning oxirgi kuni👆👆 ❇️ Eslatib o‘tamiz, o‘z vaqtida to‘lanmagan soliq summasiga har bir kechiktirilgan kun uchun qonunchilikda belgilangan tartibda penya hisoblanib, qarzdorlik sud tartibida majburiy undiruvga qaratiladi.
#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔶 Бухоро вилояти Солиқ бошқармаси:
— Қоракўл тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари.

— Қоракўл туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

— Олот туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ қарзини ундиришни ташкил қилиш бўлими бошлиғи.

— Олот туман давлат солиқ инспекцияси Сайёр солиқ текширувлари шўбаси давлат солиқ бош инспектори.

— Пешку туман давлат солиқ инспекцияси Солиқ назорати бўлими бошлиғи.

— Пешку туман давлат солиқ инспекцияси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш шўъбаси Давлат катта солиқ инспектори.

— Жондор туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (1-секторга масул).

— Жондор туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масул).

🔶 Бухоро вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
— Тадбиркорлар билан ишлаш, ички ва зиёрат туризмни ривожлантириш бўйича ва маркетинг бўлими бош мутахассиси.

— Олимпия, паролимпия, ноолимпия ва миллий спорт турларини ривожлантириш ҳамда саралаш (селекция) бўлими етакчи мутахассис.

— Когон шаҳар туризм ва спорт бўлими Спорт бўйича бош мутахассис.

— Когон шаҳар туризм ва спорт бўлими Туризм бўйича бош мутахассис.

🔶 Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлими:
— Кадрлар ва улар малакасини ошириш бўлими бошлиғи.

🔶 Ғиждувон тумани ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги аппарати қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича бош мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича бош мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича етакчи мутахассиси;

— Туман ҳокимлиги ахборот хизмати рахбари;

🔶 Шофиркон тумани халқ таълими бўлими:
— Ўқув тарбия жараёнини методик таъминлаш шўъбаси бошланғич таълим йўналиши методисти;

🔶 Давлат активларини бошқариш агентлигининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Давлат активларини сотишга тайёрлаш ва сотиш ишларини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси;

▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 15 сентябрдан 24 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

⭕️ Порталнинг расмий канали — https://t.iss.one/vacancy_argos
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#e_ijara

E-ijara – ko‘chmas mulk ijara shartnomalarini hisobga qo‘yish bo‘yicha yangi interaktiv xizmat yaratildi

📝Davlat soliq qo‘mitasi
ko‘chmas mulk ijara shartnomalarini davlat soliq xizmati organlarida hisobga qo‘yish interaktiv xizmati – E-ijara dasturini ishga tushirdi.

📌2022-yilning 1-yanvaridan
amaliyotga to‘liq joriy qilish rejalashtirilayotgan ushbu xizmat ijara.soliq.uz manzilida sinovdan o‘tkazilmoqda.

📣Bu jarayonda jismoniy va yuridik shaxslar joriy yilning 1 dekabriga qadar ixtiyoriy ravishda ishtirok etib, taklif va mulohazalarini DSQ Call-markazi – 1198, ishonch telefoni – 71-244-98-98, @DSQ_Pressa telegram akkaunti hamda my.soliq.uz portalidagi shaxsiy kabineti orqali yo‘llashi mumkin.

Ishtirokchilar tomonidan bildirilgan asosli takliflar inobatga olinadi.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
Кўп сонли мурожаатларни ҳисобга олиб жамоатчилик назоратини ошириш мақсадида харид чекини рўйхатдан ўтказган шахсларга харид суммасини 1% қайтариш қандай натижа беради деб ўйлайсиз?
Anonymous Poll
37%
ҳамма чек талаб қилишни бошлайди
34%
зўр бўларди, анча олдин бошлаш керак эди
16%
фойдаси йўқ, чек беришмайдику
12%
вақт кетказиб ўтирмайман
С учетом большого количества поступивших обращений, как вы считаете, какой результат будет достигнут, если в целях усиления общественного контроля лицам, зарегистрировавшим товарный чек, будет осуществляться возврат 1% от суммы покупки?
Anonymous Poll
38%
все начнут требовать чек
35%
хорошая идея, надо было начинать раньше
13%
толку нет, не дают чек
14%
не буду тратить на это время
Forwarded from BUXORO.UZ | Rasmiy kanal
⚡️Ҳурматли пахтакорлар, илғор теримчилар!

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, теримчиларга меҳнат ҳақини ҳар беш кунда, зарурат бўлганда, ҳар куни тўлаш учун зарур миқдордаги пул маблағлари билан узлуксиз таъминлаб бориш вазифаси Марказий банк ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари зиммасига юклатилган.

Агар жойларда терим пулларининг ўз вақтида етказиб берилиши бўйича муаммолар кузатилса, дарҳол Марказий банк Бухоро вилояти Бош бошқармасининг қуйидаги рақамларига ёки телеграмдаги махсус ботига мурожаат қилинг.

Мурожаат учун:
☎️ (65) 223-12-18.
☎️ (65) 220-90-27.
👨💻 Махсус бот: @CBU_BUXORO_bot

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг юбилей мажлисида иштирок этди.
ШҲТнинг ўтган 20 йилдаги фаолиятининг асосий якунлари ҳамда истиқболдаги устувор вазифалари муҳокама қилинди. Глобал ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
2021-2022 йилларда ШҲТга Ўзбекистон раислик қилишини инобатга олиб, давлатимиз раҳбари ташкилотнинг келгуси даврдаги асосий устувор йўналишлари ва вазифаларига тўхталиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в юбилейном заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества.
Обсуждены основные итоги деятельности ШОС за прошедшие 20 лет и стоящие перед организацией приоритетные задачи. Состоялся обмен мнениями по вопросам глобальной и региональной политики.
С учётом председательства Узбекистана в 2021-2022 годах глава нашего государства обозначил основные приоритеты и задачи организации на предстоящий период.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“ARK EKO TEKSTIL” klaster rahbariyati ishsiz hamda vaqtinchalik band bo‘lmagan fuqarolarni paxta yig‘im-terimi mavsumidan unumli foydalanib daromad olishga chaqiradi.
Ayni paytda, “ARK EKO TEKSTIL” klaster tomonidan terimchilarga paxtaning har bir kilogrami uchun 1400 so‘mdan haq belgilangan
Buxoro viloyatining turli nuqtalaridan “ARK EKO TEKSTIL” klasterga qarashli fermerlarning paxta dalalariga bepul transport qatnovi yo‘lga qo‘yilgan.

⚡️ Paxta yig‘im-terimi mavsumida daromad olish istagida bo‘lsangiz:
📞(+998)-97-771-88-29

📞
(+998)-99-192-88-32
telefon raqamlariga qo‘ng‘iroq qiling
.

❗️ Unutmang! “ARK EKO TEKSTIL” klaster jamoasi uchun
har-bir terimchining mehnati qadrlidir.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Hurmatli soliq to'lovchilar mol-mulk va yer soliqlarini to'lash muddatini o'tkazib yubormang. Unutmang❗️ 15 OKTABR ❗️2021 yil uchun jismoniy shaxslar 🏘 mol-mulk va yer solig'ini to'lashning oxirgi kuni.