Sirdaryo viloyati sport boshqarmasi
5.1K subscribers
40.4K photos
3.2K videos
21 files
8.78K links
Sirdaryo viloyati sport boshqarmasining rasmiy sahifasiga xush kelibsiz
Download Telegram
Сардоба туманида аҳолининг ижтимоий иқтисодий муаммоларини ўрганиш ишлари давомида Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Сирдарё вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда туман спорт мактаби масъуллари томонидан боқувчисини юқотган ҳамда нуроний ва фаҳрийлар ҳолидан хабар олиниб уларга озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди.
Вилоят Спортни ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда вилоят Қурилиш бошқармаси масъулари томонидан Сирдарё вилояти ҳокими топшириғи юзасидан Сардоба тумани Наврўз маҳалласида жойлашган туман Ички ишлар бўлими балансидаги бир неча йиллардан буён фойдаланилмай келинаётган спорт залининг ҳолати жойига борган ҳолда ўрганилди. Мазкур спорт залини таъмирлаш бўйича вилоят Қурилиш бошқармаси масъулари томонидан намунавий лойиҳа ишлаб чиқилиши ҳамда вилоят ҳокимлигига киритилиши белгиланди. Мазкур спорт зали таъмирланиб келгусида спортнинг волейбол, дзюдо, миллий кураш, таэквондо каби спорт турлари бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилиб, келгусида 200 нафардан ортиқ ёшларни спортга қамраб олиниши режа қилиб олинди.
Сардоба туманида аҳолининг ижтимоий иқтисодий муаммоларини ўрганиш ишлари давомида тумандаги "Наврўз" маҳалласида яшовчи 2022 йил 5-16 декабарь кунлари Малайзиянинг Куала-Лампур шаҳрида имконияти чекланган эшитиш ва гапиришда нуқсони мавжуд ёшлар ўртасида спортнинг футзал тури (мини футбол) бўйича Жаҳон чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этиб, бронза медалини қўлга киритган Яхшиликов Мирзаулуғбекнинг хонадонига борилиб ёш спортчига Сирдарё вилояти прокурори С.Мавлонов томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғаларини топширилди.
Mahalladagi yoshlarini bo'sh vaqtini mazmunli tashkil etish maqsadida "Viloyat hokimi kubogi" doirasida sportning stol tennisi turi bo'yicha mahalla yoshlari o'rtasida musobaqa tashkil etildi.

Musobaqada g'oliblikni qo'lga kiritgan yoshlarga sektor bosqichida omad tilab qolamiz.