Sirdaryo viloyati sport boshqarmasi
Telegram|Facebook|Instagram
“Янги нафас” ғолиблари аниқланди
Давлатимиз байроғи қабул қилинган кунга бағишлаб Гулистон ҳамда республикамиздаги яна бошқа бир қатор шаҳарларда турли меҳнат жамоалари, ёшлар, нуронийлар, ҳаваскор спортчилар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида “Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз” шиори остида “Янги нафас” югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.
Мусобақани ўтказишдан мақсад аҳоли орасида соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёйиш, одамларни бир мақсад атрофида бирлаштириш, жипслаштириш, йилдан йилга оммавийлашиб бораётган саломатлик тадбирларининг даражасини юксалтиришдан иборат.
Марафоннинг югуриш масофаси 3 километрни ташкил қилиб, мазкур спорт тадбирида 3 мингдан зиёд сирдарёликлар кўнгилли равишда фаоллик кўрсатди.
Тақдирлаш маросимида сўз олган вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш давлатимиз раҳбари эътиборидаги масалалардан бири эканлигини таъкидлади. Шунингдек, спортнинг инсон ҳаёти ва саломатлигидаги тутган ўрни ва роли хусусида фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Якунда турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган 12 нафар қатнашчига вилоят ҳокимлигининг медаль, диплом ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон шаҳрида ўтказилган
"1 ватанда, 1 вақтда, 1 масофага, 1 мақсадда — бирга югурамиз" шиори остида ўтказилган югуриш мусобақасида етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган кўплаб иштирокчилар қатнашди.
Сирдарё ҳаёти 👉 @Sir_hayoti

🏃🏻🏃🏻♀️ Давлат байроғи қабул қилинган кун арафасида юртимизнинг 15 та йирик шаҳарларида бир вақтда “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди
Шу жумладан, Гулистон шаҳрида ҳам югуриш мусобақаси юқори савияда ташкил этилиб, эрта тонгдан ёшлар, спортчилар талабалар, фахрийлар, хотин-қизлар, ташкилотлар ходимлари ҳамда ижтимоий ҳимояга мухтож фуқаролар 1 ватанда, 1 вақтда, 1 масофага, 1 мақсадда старт ҳудудида жам бўлишди. Жами 3000 мингдан ортиқ иштирокчилар Гулистон ва Ислом Каримов кўчалари бўйлаб 3 км масофани югуриб ўтишди.
Сирдарё вилояти Спортни ривожлантириш бош бошқармаси хабарига кўра, мусобақа якунларига кўра эркаклар ўртасида 1-ўрин Фахриддин Амутов (Гулистон шаҳри), 2-ўрин Исломбек Турғунов (Тошкент вилояти), 3-ўрин Зухриддин Усмоналиев (Гулистон шаҳри)лар эгаллашган бўлишса, аёллар ўртасида 1-ўрин Даря Антропова (Гулистон шаҳри), 2-ўрин Камола Собирова (Гулистон шаҳри) ва фахрли 3-ўрин Рухшона Раимқулова (Гулистон тумани)ларга насиб этди. Шунингдек, мусобақа давомида бир қатор номинация соҳиблари ҳам аниқланди. Хусусан “Энг ёш” иштирокчи деб 9 ёшли Сардорбек Азамжонов, “Энг ёши катта” иштирокчи деб 63 ёшли Жўрақул Мўминов ва “Энг фаол” деб яна бир 63 ёшли иштирокчи Мидат Кавляметовлар топилди. Бундан ташқари ижтимоий ҳимояга муҳтож ва имконияти чекланган иштирокчилар ўртасида ғолибликни Сирдарё туманидан Жавлонбек Ахматов қўлга киритган бўлса фахрли 2 ва 3 ўринлар Жаҳонгир Қўшбоқов (Гулистон шаҳри) ҳамда Сардор Ашурбоев (Боёвут тумани)лар эгаллашди. Ижтимоий ҳимоя мухтож ва имконияти чекланган аёл иштирокчилар ўртасида маррага биринчи бўлиб боёвутлик Зарнигор Жавлоқулова етиб келган бўлса, 2-ўрин Озода Тожибоева (Сирдарё тумани) ва 3-ўрин Мафтуна Мавлонова (Боёвут тумани)ларга насиб этди.
"Ғолиб ва совриндорлар ҳамда номинациялар соҳиблари вилоят ҳокимлиги томонидан медал ва эсталик совғалари билан тақдирланишди", — дейилади хабарда.
Канал👉 @SirdaryoSadosi