Sirdaryo Kadastr
1.01K subscribers
7.21K photos
1.06K videos
18 files
5K links
@Sirdaryo_kadastr» — Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasining rasmiy telegram kanali. Kadastr sohasiga oid barcha yangiliklardan xabardor bo'ling.

Bizda barchasi asosli !

✍️ Murojaat uchun 👉🏻 @SirdaryokadastrBOT
Download Telegram
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman

Ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш ҳолатлари бор, ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари бор. Бу иккала тушунчани бир-биридан фарқлаб олиш керак.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаси
— қонунчиликда белгиланган тартибда ажратилмаган (реализация қилинмаган), шу жумладан, берилган (реализация қилинган) ер участкасининг чегаралари ваколатли органлар томонидан натурада (жойнинг ўзида) белгиланмаган, ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқлайдиган ҳужжатлар берилмаган ҳолда фойдаланилган ер участкаси.

Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш – ер участкаларини ажратиб бериш ҳужжатларида белгилангандан бошқа мақсадда фойдаланиш ёки белгиланган муддатларда фойдаланмаслик дегани.

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman

Ер ва кадастр назоратини автоматлаштириш, коррупция ҳолатларини олдини олиш мақсадида ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашдан бартараф этилгунга қадар мониторингини юритувчи “E-YER NAZORAT” автоматлаштирилган ахборот тизими амалиётга жорий этилди.

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи
Мурод Файзуллаев

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#Kadastr #Yer_nazorati #Matbuot_anjuman

Аниқланган конунбузилиш ҳолатларини ихтиёрий бартараф этишга эътибор қаратамиз. Биз жарима қилишдан кўра, қонунда белгиланган санкцияларни тушунтирган ҳолда унинг оқибатларини бартараф этишга кўпроқ аҳамият беряпмиз.

Биргина жорий йилнинг ўтган 5 ойида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш (МЖТК 60-модда 2-қисми) билан боғлиқ 4 652 та ҳолатлар аниқланиб, ҳуқуқбузарларга берилган ёзма кўрсатмалар асосида 3 241 та ҳолат белгиланган муддатда ихтиёрий бартараф этилганлиги сабабли, ҳуқуқбузарлар жами
22 млрд сўмдан ортиқ маъмурий жаримадан озод этилди.

Кадастр агентлиги директорининг биринчи ўринбосари
Атабек Аллаберганов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#matbuot_anjuman

2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий чегарасидаги жами ерлари 44 млн 892 минг гектарни ташкил этади. Ушбу майдонлар (ер фонди) фойдаланиш мақсадига қараб 8 та тоифага бўлинади.
Булардан қишлоқ хўжалиги ерлари 22 млн. 116 минг гектарни ташкил этиб, шундан суғориладиган ерлар 3 млн 200 минг гектардан ортиқ.

Хатлов ишлари ананавий тарзда рулеткаларда, қўлда саржинда, қоғозга ёзиб эмас, юқори аниқликдаги замонавий ўлчов асбобларидан фойдаланган ҳолда бажарилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ўзларига тегишли ер майдонлари ва чегараларини аниқ, шаффоф ҳолда ер ҳисобини юритиш.

Бу йўналишда Швецариянинг Leica компанияси билан олдиндан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда Республика аэрогеодезия марказимида Leica компаниясининг TS 02, TS 11, GS 10 ва GS 18 маркали юқори аниқликка эга бўлган электрон тахеометр ва GPS қурилмалари мавжуд.

Республика аэрогеодезия маркази директори Акмал Омонов
#matbuot_anjuman

Кўчмас мулклар тўғрисдаги маълумотлар бугунги Давреестр АТ, Кўчмас мулк АТ каби ахборот тизимларида жамланиб келинмоқда. Мазкур маълумотлар ўз навбатида географик кўринишлар билан бирга умумлаштирилиб, геоахборот тизимларида шартли белгилар орқали расмийлаштирилиб, омма учун бўлган геопорталга жойланади.

Агентлик томонидан ушбу маълумотларни бир жойда жамлаш ҳамда омма учун очиқ тарзда фойдаланиш имконини берадиган платформа яъни
https://map.geoportal.uz/ геопортали ишлаб келмоқда.

Мазкур геопорталда кўчмас мулк объектлари ер чегараси, кадастр раками, объект тури, манзили, ер майдони каби маълумотлар мавжуд.

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари Шерзод Закиров.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#matbuot_anjuman

Республиканинг жами 44,9 млн гектар ер майдонидан 41,1 млн гектари (қишлоқ хўжалиги 23,6 млн гектар, ўрмон фонди 11,9 млн гектар) ёки 91,5 фоизи ЖАХОН БАНКНИНГ ЛОЙИХАСИГА АСОСАН “Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интегрaциялашган ахборот тизими”да “Uzkad” дастурида электрон харитаси яратилиб, кадастр ахборот тизимига киритилди.
Шундан:
– 36,4 млн гектар 505,3 мингта (қишлоқ хўжалиги 22,3 млн гектар, ўрмон фонди 11,7 млн гектар) ердан фойдаланувчилар кесимида кадастр йиғма жилдлари шакллантирилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилди.

Давлат кадастрлари палатаси Раиси ўринбосари Нозимжон Инамов.

Telegram Instagram YouTube Facebook Web-sayt
#kadastr #matbuot_anjuman

🟥🟥🟥🟥🟥🟥

⚡️ 24-fevral KUNI O‘zbekiston Milliy matbuot markazida 🌟Kadastr agentligining matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi

Soat: 15:00 da,

🟢 Mavzu: “Geografik obyektlar nomlari hamda kartografiya sohasida 2022 yilda amalga oshirilgan ishlar va 2023 yil rejalari”.

📲 Matbuot anjumani translyatsiyasini UzReport TV telekanali va telekanalning YouTube va Facebookdagi sahifalari orqali JONLI tomosha qiling.

⭕️ Ushbu matbuot anjumaniga jurnalistlarni, mustaqil jurnalist va blogerlarni taklif qilamiz.

🌐 Telegram 🌐 Instagram 🌐YouTube 🌐 Facebook 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#matbuot_anjuman

21-iyul kuni soat 12:00 da O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Adminstratsiyasi huzuridagi Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligida matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi.

📝Mavzu: Kadastr agentligi tizimida 2023-yilning o'tgan 6 oyi davomida amalga oshirilgan ishlar to'g'risida.

Ishtirok etadi:
🌟Kadastr agentligi va 💫Davlat kadastrlari palatasi rahbariyati.

📢 Matbuot anjumanga ommaviy axborot vositalarini, mustaqil jurnalist va blogerlarni taklif qilamiz.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#matbuot_anjuman

Айни дамда Кадастр агентлиги тизимида 2023 йилнинг ўтган олти ойидаги амалга оширилган ишлар сарҳисоби бўйича оммавий ахборот воситалари иштирокида матбуот анжуман бўлиб ўтмоқда.

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#matbuot_anjuman

2023 йил 1 январьдан бошлаб Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизими (UZKAD тизими) кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк объектлари ҳақидаги маълумотлар юритиладиган, маълумотларининг ҳақиқийлигини ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланадиган ягона ахборот тизими этиб белгиланди.

Ер фонди тоифалари ва ер турлари бўйича 44,8 млн. гектар ер майдонларини “Uzkad” дастури орқали ҳар бир ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ер турлари бўйича ҳисобга олиш белгиланган.

🌟Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи
Бехзод Нишанов

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#matbuot_anjuman

2023 йилнинг июль ҳолатига 42,9 млн. гектар (96%) ер майдонлари ер фонди тоифалари бўйича ҳисобга олинди. Жорий йилнинг 7 ой давомида Республика бўйича 1,3 млн. гектар ер майдонлари тизимда ер эгалари ва ердан фойдаланувчилар кесимида ҳисобга олишга эришилди.

38,4 млн. гектар (90%)
ер майдонлари ер фонди тоифалари бўйича давлат рўйҳатидан ўтказилди. Жорий йилнинг 6 ой давомида Республика бўйича 940 минг гектар ер майдонлари қўшимча равишда тизимда давлат рўйҳатидан ўтказилди.

Кадастр агентлиги қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимларида давлат рўйҳатидан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳақида маълумотларни ҳар бир кўчмас мулк объектини босқичма-босқич идентификациялаган ҳолда UZKAD тизимига тўлиқ ўтказилади.

Бунда:
1-босқич
- кўп квартирали уйлар – 2022 йил 1 декабрь;
2-босқич - давлат ташкилотларига тегишли объектлар ва ижтимоий объектлар 2023 йил 1 май;
3-босқич - тижорат ташкилотларига тегишли объектлар 2023 йил
1 ноябрь;
4-босқич - якка тартибдаги турар жойлар ва бошқа объектлар 2024 йил 1 январь.

Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи
Носир Латипов

🌐 Telegram | 🌐 Instagram | 🌐YouTube | 🌐 Facebook | 🌐 Web-sayt
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#matbuot_anjuman

📣 DIQQAT E'LON

⚡️ 22-sentabr kuni Guliston shahrining Yoshlar markazi binosida soat 10:00 da Kadastr agentligi va Davlat kadastrlari palatasi Sirdaryo viloyat boshqarmalarining matbuot anjumani bo‘lib o‘tadi

Mavzu: O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining joriy yil 22-avgust kunida qabul qilingan VM-409-son, VM-411-son, 25-avgust kunidagi VM-424-son hamda 29-avgust kunidagi VM-426-son Qarorlari mazmun-mohiyati.

Ishtirok etadi: Kadastr agentligi Sirdaryo viloyati boshqarmasi boshlig‘i o'rinbosari Shukurov Jamshid Saydullayevich hamda Davlat kadastrlari palatasi Sirdaryo viloyati boshqarmasi boshlig‘i o'rinbosari Radjabov Bekzod Abdujalilovich

Ushbu matbuot anjumaniga barcha OAV vakillari, mustaqil jurnalist va blogerlarni taklif qilamiz.

Кanalga ulanish: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr

Instagram | Facebook | YouTube
#Matbuot_anjuman

⚡️OAV VAKILLARI VA BLOGERLAR BILAN MULOQOT

🔹Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Sirdaryo viloyati boshqarmasi hamkorlida navbatdagi Matbuot anjumani bo'lib o'tdi.

🔹Matbuot anjumanida "Uza.uz" rasmiy saytining Sirdaryodagi vakili, "Yangi Sirdaryo" gazetasi muhbiri, Sirdaryo viloyat Adliya boshqarmasi va Yoshlar ishlari agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasi matbuot kotibi, "Sirdaryo-live.uz" hamda "Sirdaryo sadosi", "Sirdaryo | Onlayn" sayti va ijtimoiy tarmoqlardagi kanal muhbirlari ishtirok etishdi.

🔹Matbuot anjumanida, O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining joriy yil 22-avgust kunida qabul qilingan VM-409-son, VM-411-son, 25-avgust kunidagi VM-424-son hamda 29-avgust kunidagi VM-426-son Qarorlari mazmun-mohiyati bo'yicha ma‘lumotlar berildi.

Kanalga ulanish: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr

Instagram | Facebook | YouTube