Sirdaryo Kadastr
1.04K subscribers
7.08K photos
1.03K videos
18 files
4.91K links
@Sirdaryo_kadastr» — Kadastr agentligi Sirdaryo viloyat boshqarmasining rasmiy telegram kanali. Kadastr sohasiga oid barcha yangiliklardan xabardor bo'ling.

Bizda barchasi asosli !

✍️ Murojaat uchun 👉🏻 @SirdaryokadastrBOT
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента имени Ислама Каримова высокого гостя встретил Президент Шавкат Мирзиёев.
Гурбангулы Бердымухамедов возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Переговоры на высшем уровне состоятся завтра, 5 октября, в резиденции Куксарой.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 6243-сон Фармони

1.Ер тоифасидан қатъи назар барча турдаги ер участкалари ҳамда бино-иншоотларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказмаслик ҳолатларини аниқлаш, ер участкаларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олинишига ва чегараларини ўзбошимчалик билан ўзгартиришга йўл қўймаслик чораларини кўриш, ердан мақсадли фойдаланилиши устидан давлат назорати Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги томонидан амалга оширилади;

2.Ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва чора кўриш учун Кадастр агентлиги ходимлари масъул эканлиги белгиланган;

3.Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги органларига ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ ушбу ер участкаларига бўлган ҳуқуқни бекор қилиш, ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонида ноқонуний қурилган иморатларни бартараф этиш юзасидан тўғридан-тўғри судга мурожаат қилиш ҳуқуқи берилган.
Forwarded from Kadastr - Live
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#kadastr #komplaens

Махсус репортаж | Коррупцияга қарши ички назорат тузилмаси фаолияти

Telegram Instagram YouTube Facebook
#Huquqiy_asoslar #Yer_kadastri #xizmatlar

Yer uchastkasining kadastr
yig‘majildini tayyorlashda
bajariladigan ishlar

Asos: O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining VM-389-son qarori 22.06.2021

Davlat kadastrlari palatasining rasmiy sahifalari 👇👇👇

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Kadastr - Live
#Kadastr #metedologiya

📌Vazirlar Mahkamasining 2021-yil 29-sentabrda “Davlat kadastrlari sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilashda tabaqalashtirilgan yondashuv tartibini takomillashtirish to‘g‘risida”gi 610-sonli qarori qabul qilindi.

Unga ko'ra:
🔹Dehqon xo‘jaliklarini yuritish uchun berilgan yer uchastkalariga bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan o‘tkazishda to‘lov undirilmaydi;

🔹Dehqon xo‘jaliklarini hisobga qo‘yganlik yoki davlat ro‘yxatidan o‘tkazganlik hamda Dehqon xo‘jaliklarining yagona davlat reyestridan ko‘chirmalar berganlik uchun davlat boji va yig‘im undirilmasligi belgilandi;

🔹Hukumat qarori bilan ko‘chmas mulk obyektlarining davlat kadastri sohasida davlat xizmatlari narxlarini belgilash tartibi (2014-yil 10-iyuldagi 186-son qarori)ga qo‘shimcha va o‘zgartirishlar kiritildi.

Telegram Instagram YouTube Facebook
Ҳурматли вилоятимиз фуқаролари ва тадбиркорлар!

🔹Агарда сизларга Кадастр ҳодимлари томонидан бепул кўрсатиладиган хизматлар учун тўлов,
🔹шунингдек муайян хизмат кўрсатишни талаб этиш,
🔹алдов йўли билан сизга аукцион ёки ауксионсиз ер ажратиб беришни ваъда қилган тақдирда ёки ноқонуний кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш,
🔹пулли бажариладиган хизматлар учун белгиланган тартибда нархни ҳуқуқий асоссиз, шунингдек ўз манфаатини кўзлаб ўзгартириб бажариш ва бошқа шу каби каррупцион ҳолатларга дуч келсангиз,

➡️ Зудлик билан Кадастр агентлиги Сирдарё вилоят бошқармаси Комплаенс-назорат хизмати ходимининг 67 225-98-97 телефон рақамига ёки @sirdaryo_kadastr телеграм ботига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

☝️Мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Унутманг коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/sirdaryo_kadastr
Кўксарой қароргоҳида Турманистон Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Маросимдан сўнг Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов тор доирада учрашув ўтказдилар.
Етакчилар Ўзбекистон-Туркманистон кўп қиррали ҳамкорлиги масалаларининг бутун доирасини муҳокама қилиб, конструктив сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш, маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратдилар.

В резиденции Куксарой состоялась церемония официальной встречи Президента Туркменистана.
Затем Президенты Шавкат Мирзиёев и Гурбангулы Бердымухамедов провели встречу в узком формате.
Лидеры обсудили весь спектр узбекско-туркменского многопланового сотрудничества, уделив особое внимание укреплению конструктивного политического диалога, расширению торгово-экономического и инвестиционного партнерства, углублению культурно-гуманитарных связей.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Музокаралар кенгайтирилган таркибда давом этди.
Давлат раҳбарлари товар айирбошлаш ҳажмини янада кўпайтириш учун мавжуд барча ресурс ва имкониятларни ишга солишга келишиб олдилар.
Томонлар транспорт соҳасида ва транзит йўлакларини ривожлантириш бўйича ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар. Икки мамлакат ҳудудларининг салоҳиятини янада тўлиқ ишга солиш муҳим экани қайд этилди.
Маданий-гуманитар соҳадаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Переговоры продолжились в расширенном формате.
Главы государств договорились задействовать все имеющиеся ресурсы и возможности для дальнейшего наращивания объемов двустороннего товарооборота.
Стороны условились активизировать взаимодействие в сфере транспорта и развития транзитных коридоров. Подчеркнута важность наиболее полного задействования потенциала регионов двух стран.
Обсуждены также вопросы сотрудничества в культурно-гуманитарной сфере.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #muzokaralar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Sirdaryo | Kun.uz
Деҳқон хўжаликлари учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда тўлов ундирилмайди

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан эндиликда деҳқон хўжаликларини ҳисобга қўйганлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмалар берганлик учун давлат божи ва йиғим ундирилмаслиги белгиланди. Бу ҳақда вилоят кадастр бошқармаси Kun.uz’га маълум қилди.

➡️ Сирдарё хабарлари