Sherzod Shermatov
9.07K subscribers
326 photos
202 videos
2 files
350 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
July 15, 2021
July 15, 2021
#Diqqat_Ochiq_muloqot

Ижтимоий тармоқлардан самарали фойдаланиб, мактаб жамоалари имижини шакллантириш

Халқ таълими ходимларининг таълим-тарбия жараёнида ижтимоий тармоқлардаги медиасаводхонлигини ошириш, мактаб ва директор имижини шакллантириш, интернет фойдаланувчилар билан мулоқот механизмини яратиш бўйича Очиқ мулоқот ташкил этилади.

Очиқ мулоқот давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган раҳбар ва ходимларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш бўйича медиасаводхонлигини ошириш имкони бўлади.

Шунингдек Очиқ мулоқот давомида:

Фейсбукда саҳифа очиш;
Саҳифа юритиш;
Таълим-тарбия жараёнида медиасаводхонликнинг ўрни;
Муаммоларни тезкор аниқлаш ва унга ечим топиш механизми;
Мактаб жамоасининг ижобий имижини шакллантириш;
Савол-жавоблар бўлиб ўтади.

Очиқ мулоқотни Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида жонли кузатиш мумкин

Очиқ мулоқот ўтказилиш вақти:

1️⃣7️⃣ июль соат 1️⃣1️⃣:3️⃣0️⃣

Ўтказиб юборманг!
July 16, 2021
Facebook.pdf
25.7 MB
July 18, 2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
July 18, 2021
July 24, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
July 25, 2021
Чинор тагидаги дуэль фильмидаги Парижга, яъни Фориш туманига борганда туманнинг исталган водий вилоятидан катталигини инобатга олиб, у ердаги масалаларни жойига чиқиб ҳал этиш туман раҳбарларига осон эмаслигини кўрса бўлади.

Зеро, ҳар бир мактабда ишлаётган раҳбарлар ва ўқитувчиларнинг ўз ишларига масъулият билан ёндашиб ҳаракат қилишларига жуда кўп нарса боғлиқ. Хусусан, туманнинг Гараша қишлоғидаги 78-мактаб жамоасини айнан шундай ўз ишига меҳр билан ёндашадиган инсонлар сифатида эътироф этишларини эшитиб, ушбу жамоа билан тумандаги бошқа мактаблардаги таълим сифатини ошириш бўйича фикр алмашдик. Ечим сифатида ушбу мактаб жамоасига тумандаги бошқа таълим сифати етарли бўлмаган мактабларда раҳбар сифатида фаолият олиб боришни тавсия қилдик.

Умуман олганда, вилоят ва туманлар раҳбарларига ўзларининг ички имкониятлари етарли бўлмаганини инобатга олиб, ижтимоий тармоқлар орқали бошқа ҳудудлардан келадиган олий ва биринчи тоифали педагогларга яратиладиган имкониятларни кенгроқ тарғиб этиш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Шундагина, бошқа ҳудудлардан келмоқчи бўлган, лекин иккиланаётган юқори малакали ўқитувчилар учун ҳам қўшимча далда бўлар эди. Таълим сифати паст бўлган мактабга бошқа вилоятдан келган ўқитувчига 100 фоиз устама берилиши билан бирга, агар у мактаб узоқ ҳудудда жойлашган бўлса, узоқ ҳудудга бўлган устамалар ҳам қўшиб берилади. Батафсил www.ustozfondi.uz сайтида ҳам маълумот бор. Марҳамат, янги ўқув йилигача ҳаракат қилиш керак.
August 1, 2021
Ta’limga beg‘araz yordam berish bo‘yicha yana bir namuna

Bu yil 7 mingga yaqin maktablarimiz ta’mirlanayotgani sababli ulardagi yozuvlar ham o‘zgarishini inobatga olib, bir yo‘la yangi Logo va Brandbook yaratishni niyat qilgan edik.

Albatta, bunga ortiqcha mablag‘ sarf qilmaslik maqsadida o‘zimizning ichki imkoniyatlardan kelib chiqib, qator logo variantlari ishlab chiqilgan va ovoz berishga ham qo‘yilgan edi: https://t.iss.one/uzedu/13298

Shunda Xurshid Maroziqov biz bilan bog‘lanib, belgi.design agentligi tomonidan professional darajada Logo va Brandbookni beg‘araz tayyorlab berish bo‘yicha o‘z taklifini berdi, hamda hamkorlik natijasida ushbu yangi variant ishlab chiqildi.

Marhamat, ushbu Logo va undan foydalanish bo‘yicha Brend yo‘riqnomasidagi tavsiyalardan ta’mirdan chiqayotgan maktablarimiz bemalol foydalanishlari mumkin. Brandbook maktablarning ichkarisidagi shakllarini ham kelgusida qamrab olib takomillashadi.

PS. Faqat iltimos, sallasi desa kallasini olish bo‘lib qolmasin. Qaerda maktablar ta’mirlanib, yozuvlar yangilanayotgan bo‘lsa o'sha yerda foydalanish tavsiya etiladi. Yaqindagina yangi ta’mirdan chiqqan joylarda qaytadan mablag‘ sarf qilib o‘zgartirishga esa hozir hojat yo‘q.
August 7, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
August 11, 2021
August 17, 2021
Янги ўқув йили арафасида энг муҳим вазифалардан бири бу дарс соатларини адолатли тақсимлаш бўлгани сабабли, барча педагогларни эртага 19 август куни соат 10:00да Вазирликнинг расмий фейсбук саҳифасида ушбу масалага бағишланган онлайн очиқ мулоқотда қатнашишга таклиф этамиз. Батафсил маълумот: https://t.iss.one/uzedu/13618
August 18, 2021
dars_taqsimoti_slaydlari.pdf
7 MB
August 19, 2021
August 20, 2021
Чироқчидаги мактабларни ўрганиб юрганимда, кутилмаганда давлатимизнинг юксак мукофоти – «Дўстлик» ордени билан тақдирланганимни эшитиб бошим осмонга етди.

Республикамизда мактаб таълими муаммолар йиғилиб қолган энг оғир соҳалардан бири бўлса, Чироқчи тумани бу масалада ҳудудлар орасида энг оғири ҳисобланади.

Президентимиз мактаб таълимида ижобий ўзгариш қилиш учун энг асосий эътиборни энг оғир ҳудудларга қаратаётганликлари сабабли ҳам туманда мана охирги 3 йилда 43 та жуда хароб аҳволда бўлган мактаб филиаллари қайтадан таъмирланиб ёки бутунлай янгидан қурилиб, тўлақонли мактабга айлантирилди ва натижада мактабларнинг умумий сони 236 тага етди.

Бу йилнинг ўзида эса инвестиция, обод қишлоқ ва жорий таъмирлаш дастурлари орқали 114 та, яъни туман мактабларининг ярмидан кўпи турли хил даражадаги таъмирлаш имкониятига эга бўлди! Албатта, ҳали амалга оширадиган ишимиз жуда кўп. Лекин ушбу қисқа вақт ичида тумандаги мактаблар учун бу жуда катта ижобий ўзгариш эканлигини кўрса бўлади.

Бундан ташқари, Президентимиз дунёнинг энг салоҳиятли давлатлари билан дўстлик ва ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиб берганлари туфайли ҳам, ушбу даврда Қашқадарё вилоятига ва жумладан Чироқчи туманига қатор Россиялик педагоглар, Хитой Халқ Республикаси гранти асосида компьютер синфлари юборилди, АҚШ педагоглари келиб фаолият юритишди, ҳамда Тошкент шаҳридан кейинги энг катта АҚШ кутубхонаси Қарши шаҳрида ташкил этилди.

Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамига, менинг ҳаётимдаги энг катта совға билан тақдирлаганлари учун Давлатимиз Раҳбарига ўз миннатдорчилигимни билдираман ва бор куч-ғайратимни билдирилган ишончни оқлашга сафарбар этаман!
August 25, 2021
August 26, 2021
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
August 28, 2021
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
August 30, 2021
August 30, 2021