Sherzod Shermatov
9.3K subscribers
319 photos
195 videos
2 files
340 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
IT Park экспортерларига Наманганда фаолиятларини кенгайтиришга қўшимча имконият!

Президентимизнинг Наманган вилоятига ташрифлари соҳамизга ҳам барака олиб келиб, Наманган вилояти ҳокимлиги томонидан замонавий IT Park фойдаланишга топширилди. Унда айнан экспортер резидентлар ўз фаолиятларини кенгайтиришлари учун Тошкентдан қолишмайдиган шароитлар яратилганини ушбу видеода кўришингиз мумкин.

Шу билан бирга, Тошкентдан кўра Наманганда бошқа харажатлар ҳам анча камроқ бўлади. Ўз устида ишлаб, ҳаракат қиладиган ёшлар ҳам анча кўп, чет тилларини ўрганишга эса Ибрат домлани авлодларида ўзига хос мойиллик ҳам бор.

Марҳамат, IT Park экспортер резидентлари ушбу янги имкониятдан фойдаланинг!

PS. Бошқа ҳудудлар раҳбарлари томонидан ҳам Наманганнинг бу ижобий тажрибаси кенгроқ жорий этилса, албатта, ўша ҳудудларда ҳам хизматлар экспорти ошиши билан биргаликда, кўпроқ ёшларга юқори даромадли ишчи ўринлари яратилишига ёрдам бўлади.

https://www.facebook.com/watch/?v=743983234530712
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Don’t miss the next Tashkent International Investment Forum, which will be held on May 2-3, 2024!

Register online at: https://tiif.online/
It is a great opportunity to explore more about Uzbekistan and meet new people.

If you have any investment proposals in the area of Digital Technologies Development in Uzbekistan, please contact our team as well: [email protected]

#Investment #Opportunity #Uzbekistan #Digital
BEPUL O’QIB, YUQORI DAROMADLI ISHGA EGA BO’LING!

Barcha viloyatlardagi yoshlarga zo’r imkoniyat, Samarqanddagi School21da yotoqxona ham bor. Marhamat online hujjat topshiring va harakat qiling: https://t.iss.one/skd21school/69

Yotoqxonasiz, qisqaroq muddatli kurslarda ham bepul o’qib, yuqori daromadli ishga ega bo’lishning boshqa imkoniyatlari ham ko’p, masalan MAAB Innovation Toshkentda tekinga o’qitib, ishga joylashga ham yordam bermoqchi: https://t.iss.one/ITEducationAssociation/147

Najot Ta’lim bilan Cambridge LC ham avvalroq grant e’lon qilgandi, bugun oxirgi kuni ekan topshirishga: https://t.iss.one/ITEducationAssociation/150

Online o’qimoqchi bo’lsangiz, COURSERAning pullik kurslaridan tekinga o’qish imkoniyatidan ham foydalanishingiz mumkin: https://t.iss.one/mitcuz/13365

Xullas, harakat qilmoqchi bo’lgan yoshlarga imkoniyatlar ko’p, ulardan foydalanishga shoshiling! Puli yetarli emas, lekin harakatchan tanishlaringizga tarqating!

PS. Boshqa IT ta'lim rezidentlarini ham yoshlarni bepul o’qitib, muvaffaqiyatli ishga joylab, 35 million so’mgacha subsidiya olish imkoniyatidan foydalanishga taklif qilamiz: https://t.iss.one/shshermatov/555
Аксарият вазирлик ва идоралар раҳбарлари биздан энг кўп сўрайдиган масаласи бу рақамлаштириш бўйича яхши кадрлардан ёрдам, лекин Президентимиз томонларидан АйТи компанияларига яратилган шароитлар туфайли яхши кадрларга талаб юртимизда жуда қаттиқ ошган ва уларни орасидан давлат ташкилотларини режимида ишлай оладиганларини топиб тавсия этиш жуда қийин масала. Охирги 2 йилда юртимизда чет эл капитали иштирокидаги АйТи компаниялар 20 бараварга ошганини ўзи ҳам юқори малакали АКТ мутахассисларига талаб янада ошганидан далолат.

Шунинг учун UZINFOCOM интеграторимиз қошида USTUDY ўқув марказини ташкил этдик ва 17 апрель 12:30га режалаштирилган очилиш маросимига барчани таклиф этамиз. Жойлар чегараланганига олдиндан рўйхатдан ўтишни тавсия қиламиз: @USTUDY_uz_bot

USTUDYни энг катта устувор томони нафақат теоретик билим ва хорижий тажриба ўргатилади, балки давлат ташкилотларида ахборот тизимларини амалда жорий этиб ишлаётган раҳбарлар ва мутахассислар реал ҳаётдаги ҳолатлар билан боғлаб дарс ўтадилар ва келгусида энг зўр битирувчиларни Рақамлаштириш вазирлиги тизимидаги ҳамда бошқа вазирлик ва идоралардаги рақамлаштиришга масъул бўлинмаларга тавсия қилиш имкони бўлади.

Батафсил маълумот: https://t.iss.one/ustudy_uz/18
Яхши хабар: камида 10Gb мобиль интернетга эга тарифларни ўртача ойликка нисбати бўйича Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида энг яхши ўринда эканлиги эътироф этилди

Broadband Genie томонидан тузилган Мобиль маълумотлар ҳамёнбоплиги индексида (Mobile Data Affordability Index 2024) 179 та давлатларда ўртача ойлик ва камида 10Gb интернет ишлатиш ушбу ойликни қанча қисмига тўғри келиши таҳлил қилинган. Ўзбекистон бу кўрсаткич бўйича Марказий осиё давлатлари орасида энг яхши ва дунёда 43-ўринда деб топилган.

Ушбу жадвални 10Gb интернетни ишлатиш нарҳи (Mobile data cost) бўйича таҳлил қилинса бу кўрсаткичда Ўзбекистон дунёда 5-ўринда энг арзон мобиль интернетга эга эканлиги кўрсатилган.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ertaga “JOB& EDUFest” bizni sohamizda ish topishga yordam berishini yoshlarimizga yana bir eslatamiz

20-aprel kuni Raqamli texnologiyalar vazirligida IT-mehnat va taʼlim yarmarkasi boʻlib oʻtadi. Unda IT universitetlar, oʻquv markazlari va ish beruvchilardan iborat 50 dan ziyod tashkilotlar ishtiroki kutilmoqda.

IT mehnat bozoridagi yirik ish beruvchi kompaniyalar yarmarkada o’z vakansiyalari bilan ishtirok etadi.

Tadbir davomida IT sohasida muvaffaqiyatli faoliyat yuritib kelayotgan mutaxassislardan IT da muvaffaqiyatli karyera qurish boʻyicha amaliy tavsiyalar olishingiz mumkin.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar va biznesni qo‘llab-quvvatlash yilida JOB & EDU FEST – mehnat va taʼlim yarmarkasi ham yoshlarimizni ham biznesni qo‘llashga qaratildi

Prezidentimiz tomonidan IT sohasiga alohida e’tibor qaratilishi tufayli yurtimizga ko‘plab xorijlik IT kompaniyalar kelib malakali kadrlar qidirishayotgani uchun yoshlarimizga yuqori daromad topish imkoniyatlari kengayib bormoqda.

Yoshlarimizdan esa faqat chet tillarini va masofadan xizmat ko‘rsatish mumkin bo‘lgan kasblarni o‘rganish, Linkedinda va boshqa ish topish platformalarida o‘zlarining portfoliolarini yoritib borish talab etiladi.

Eslatib o‘tamiz:
- Linkedinda yarim milliondan ortiq masofadan ishlash mumkin bo‘lgan vakansiyalar mavjud: https://t.iss.one/shshermatov/552

- Mahalliy ish topish saytlarida ham yuzlab vakansiyalarni ko‘rish mumkin: https://t.iss.one/shshermatov/557

- Ingliz tilini B2 va undan yuqori darajada bilgan yoshlarimizga IT sertifikatini olish va o‘qish xarajatlari to‘liq qoplab beriladi: https://t.iss.one/shshermatov/553

- ITni bepul o‘qishning boshqa imkoniyatlari ham bor: https://t.iss.one/shshermatov/574

https://www.facebook.com/watch?v=335871545810937
"Инсон учун" савдо кўргазмасига бугун-эрта боришни ва ногиронлиги бўлган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган буюмларни сотиб олишни тавсия қиламан.

Ушбу тадбир Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда «Ўзэкпомарказ» миллий кўргазмалар залида ташкил этилган бўлиб, сиз ушбу савдо кўргазмасида бемалол ўзингиз ёки корхонангиз томонидан харид қилишингиз мумкин.

Имконияти чекланган инсонлар учун бу каби ўз меҳнати туфайли даромад топиш имкониятининг яратилиши уларга ҳам моддий ҳам маънавий рағбат бўлиши аниқ.

Кўргазма эртага, 2 май куни ҳам давом этади.

https://www.xabar.uz/post/toshkentda-inson-uchun-savdo-korgazmasi-bolib-otmoqda-foto

Ногиронлиги бор инсонларни ўқитиб, IT хизматларини экспорт қилувчи корхонага ишга жойлаган таълим муассасалари онлайн ариза топшириб 35,5 миллион сўмгача субсидия олишлари мумкинлиги ҳам эслатиб ўтамиз: https://t.iss.one/MyGovUz/2685
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент халқаро инвестиция форуми чет эллик компанияларни Ўзбекистонга аутсорс қилишга қизиқишини ортишига ҳам катта ёрдам берди

Президентимиз қарорлари билан Ўзбекистонда IT, BPO аутсорсинги учун жуда яхши имкониятлар яратилган, лекин бу ҳақида хали жуда кўпчилик давлатлардаги компаниялар эшитмаган. АҚШ, Европа ва бошқа иқтисодий ривожланган давлатлардагиларда ўзи умуман Ўзбекистон ҳақида тасаввур ҳам етарли эмас.

Шунинг учун Форумда бу масалада алоҳида сессия қилишдан ташқари, Форумнинг асосий сессияси модератори сифатида иштирок этган машҳур CNN Business бошловчиси Ричард Квестга жонли эфирда интервью бериб ушбу имкониятларни дунё бизнесменларига кенгроқ етказишга ҳаракат қилдик.

Бу эса ўз навбатида чет тили ва масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касбларни ўрганаётган ёшларимизга қўшимча юқори маошли масофадан ишлаш имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради.

Юқорироқ сифатдаги видео:
https://www.facebook.com/watch/?v=328346060005569
https://www.instagram.com/p/C6g6cfxCtwu/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз соҳамиз ходимларига доим мотивация бериб, янги марраларга эришишга чорлаб келадилар. Шундай мотивацияларининг энг катталаридан бири айнан соҳамиз касб байрами кунини ўз фармонлари билан расмий белгилаб бериш бўлганди.

Барча ҳамкасбларимизни байрам билан табриклаймиз! Давлатимиз Раҳбари томонидан алоқа ва ахборот технологияларини республикамизда кенг жорий этиш орқали инсонлар ҳаётини енгиллаштириш ва қўшимча даромад топиш имкониятларини кенгайтириш бўйича қўйилган улкан вазифаларга эришишларини тилаймиз!

https://www.facebook.com/watch/?v=1148340672873098
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз Раҳбарининг Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш бўйича ғояларини амалга ошириш чораларини 2017 йилда муҳокама қилганимизда, хатто соҳамиз мутахассисларининг анчагинаси жуда скептик қараб ишонишмаганди.

Мана кўз тегмасин, белгилаб берилган ушбу мақсадларнинг натижасини ҳозирги кунда жуда кўпчилик чет эллик компаниялар кўриб, мамлакатимизда ўз офисларини очган холда ёшларимиз учун юқори даромадли ишчи ўринлари яратмоқдалар.

Ёшларимиз ўз оиласи билан ўз юртида юқори даромад топишлари учун эса интернетда вақтларини бекорга сарфламай, ундан унумли фойдаланиб, чет тилларини ва масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касбларни кўпроқ ўрганиб, Linkedin каби иш топишга ёрдам берадиган платформаларда ўз портфолиоларини ошириб боришлари керак бўлади.

Шунинг учун доим юқори мақсад қўйиб, яхши ният қилиб ҳаракатда бўлишни ўрганишимиз керак, зеро доно халқимиз айтганидек “ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё, иллат излаганга иллатдир дунё!

https://www.linkedin.com/in/sherzod-shermatov/
https://www.facebook.com/watch/?v=419324944231394
Qadrli bitiruvchilarimizga texnologiyalar shiddat bilan rivojlanayotgan zamonda o’zlarining munosib o’rinlarini topishlari uchun yuqori maqsadlar qo’yib doim o’rganishdan va izlanishdan to’xtamasliklarini tilaymiz.

Eng qadrli va hamma uchun birdek taqsimlangan resurs bu vaqt. Undan unumli foydalanib, ko’proq o’z ustingizda ishlab chet tillari, masofaviy xizmat ko’rsatish mumkin bo’lgan kasblarni o’rganib, xalqaro sertifikatlarni olsangiz kelajakda muvaffaqiyatga erishishingiz imkoniyati oshadi. Vaqtingizni bekorga va befoyda narsalarga sarflash bilan cheklansangiz, kelgusida pushaymon bo’lishingiz mumkin.

Yaxshi niyat bilan harakat qilinsa albatta natija bo’ladi va buning uchun barcha sharoitlar bor.
Экспорт энг асосий устувор вазифа!

Янги Ўзбекистон даврида энг катта ютуқларимиздан бири бу эркин конвертация киритилганлиги, экспорт тушумлари айнан шу ютуқни мустаҳкамлашга хизмат қилади ва ёшларимизга қўшимча даромад келтиради. Шунинг учун ҳам йил бошида IT Park резидентлари ўз эътиборларини асосан экспортни оширишга йўналтириши зарурлиги ҳақида айтган эдик.

Энди ушбу режамизни расмий ҳужжати ҳам Вазирлар Маҳкамаси қарори кўринишида қабул қилинди (303-сон, 29.05.2024 й.). IT Parkнинг йирик резидент компанияларига, яъни йиллик даромади 100 млрд сўмдан ошадиганларига, шу йилнинг 1 октябридан бошлаб экспорти умумий даромадининг камида 10 фоизини, 01.01.2026 йилдан камида 20 фоизини, 01.01.2027 йилдан камида 35 фоизини ташкил этиши керак. Шунда улар бемалол имтиёзлардан фойдаланиб, қўшимча юқори маошли ишчи ўринлар яратиб юраверадилар. Агар катта резидентлар экспортга ҳаракат қилмаса унда бошқа кичик резидентларни экспортини оширишга қаратилган ташаббусларга ёрдам бериш учун уларнинг ўтказмалари 1 фоизга кўпаяди.

Президентимиз ўтган йил якунидаги IT Park мажмуасига ташриф давомида камида 50 % экспортга эга компаниялар учун 2028 йилдан кейин ҳам имтиёзларни узайтиришга рози бўлгандилар. 2028 йилга ҳам қисқа муддат қолди, шунинг учун 2040 йилгача шундай шароитни сақланишини хохласак, босқичма-босқич экспортни ошириб бориш устида тинмай биргаликда ҳаракат қилишимиз зарур.

Катта IT Park резидентларини келаётган шанба куни 12:30да шу масалада батафсил фикрлашиб олиш учун таклиф этамиз. IT Park учрашув жойи бўйича қўшимча яна боғланади йирик резидентлар билан. 100 млрд сўмгача даромадга эга кичик компанияларга, стартапларга бу ўзгаришлар таъсир қилмасада, улар ҳам агар йирик компания бўлиш ниятида бўлсалар, албатта дунё бозорига ўз хизматлари ва продуктларини чиқаришлари зарурлигини инобатга олишлари керак бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Register for ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 at https://ictweek.uz/eng

Scheduled to take place from September 17 to 20, Uzbekistan's largest information and communication technology event, ICTWEEK UZBEKISTAN, has been held for 20 years, offering participants the opportunity to showcase modern technologies and innovations as well as exchange experiences.

• What will ICTWEEK UZBEKISTAN 2024 offer you?


• The largest platform for IT services, startups, outsourcing, and investment;

• 10 major forums and summits covering topics such as venture programs, outsourcing and BPO, e-commerce, artificial intelligence, IT solution providers, digitalization and public services, IT investment opportunities, public-private partnerships, gender equality in ICT, education, and strengthening business cooperation in the ICT sector;

• ICT Expo exhibition — Interact with major foreign and export-oriented local IT companies, FinTech, gaming and robotics industries, telecommunications sector representatives, educational companies, electronics, software, technical services, and many other companies;

• Number of participants – 200+;
• Expected visitors – 20,000+;
• Format – B2B, B2C, B2G, G2C;
• National pavilions of foreign countries.

🤝 Why should international IT companies attend ICTWEEK?

• Stable economic growth, GDP – 6.5%
• Population – 37 million
• Average age of youth – 29 years
• 5 million English speakers
• Government incentives – Tax benefits for companies operating in the IT sector
• Promising IT talents – 100,000+

🤝 We are pleased to see you and your partners among the participants of the week-long event, expected to be one of the largest IT events in Central Asia.
Tekin muzqaymoq yoki o‘yinchoqdan asl narhi ming baravar qimmat ta’limni BEPUL O‘QIB, YUQORI DAROMADLI ISHGA EGA BO‘LING!

Qaniydi asl narhi ancha qimmat, lekin aholi uchun bepul ta’limga ham odamlarimiz arzimagan pulga olsa bo'ladigan tekin muzqaymoq yoki o‘yinchoqqa qiziqqandek yopirilishganida edi, yoshlarimiz kelajagi yanada yorqin bo’lardi. Endi School21da TEKINga nafaqat Samarqandda, balki Toshkentda ham o‘qishingiz mumkin bo’ladi. Marhamat online hujjat topshiring va harakat qiling: https://t.iss.one/skd21school/166 https://21-school.uz/

Kelajakda yuqoriroq daromad topish uchun yozda quyidagi imkoniyatlardan TEKINGA foydalaning:

- Ingliz va boshqa chet tillarini TEKINGA Ibrat Farzandlari loyihasi orqali o‘rganing: https://t.iss.one/ibratfarzandlari

- Ingliz tilini B2 va undan yuqori darajada bilgan yoshlarimiz esa IT sertifikatini TEKINGA olishlari mumkin (o‘qish va sertifikat olish xarajatlari to‘liq qoplab beriladi): https://t.iss.one/shshermatov/553

- ITni TEKINGA o‘qishning boshqa imkoniyatlari ham bor: https://t.iss.one/shshermatov/574 https://code.org/ https://www.khanacademy.org/

- Linkedinda profil yaratib yarim milliondan ortiq masofadan ishlash mumkin bo‘lgan vakansiyalarga topshiring: https://t.iss.one/shshermatov/552

- yoki IT Park residentlariga ishga kiring: https://t.iss.one/itmarket_uz
Kelajakdagi muvaffaqiyatingiz kaliti bu ta’lim olishdagi tirishqoqlikdir! Yaxshi niyat bilan boshlangan ta’limni tashlab qo‘ymang, oxiriga yetkazing!

Prezidentimiz har qanday yig‘ilishda xoh u Xalqaro Investitsiya Forumi bo‘lsin, xoh Ichki ishlar jamoat xavfsizligi bo‘linmasiga tashrif bo‘lsin doim ta’limning muhimligini ta’kidlab keladilar.

Ta’lim olishda boyroq oilada tug‘ilgan yoki tabiiy o‘zlashtirish qobiliyati yaxshiroq boladan ham ko‘ra aynan tirishqoq va o‘z maqsadi sari og‘ishmay harakat qiladigan insonlar muvaffaqiyatga yaxshiroq erishishini olimlar aniqlashgan. (Shu mavzuda yaxshi TED Talk bor: https://youtu.be/H14bBuluwB8 )

IT ta’lim rezidentlarimiz ochiq suhbatda eng katta muammolardan biri aynan shu - ko‘pchilik yoshlarimiz boshlagan darslarini oxiriga yetkazmay tashlab ketishini ta'kidlashmoqda. Yoki bepul onlayn Ingliz tilini o‘rganish uchun juda zo‘r loyiha qilingan: Ibrat farzandlari , boshidagi roliklarni yoshlarimiz yaxshi niyat bilan milliondan ortiq marta ko‘rib Ingliz tilini o‘rganishni boshlagan, lekin 25-darsgacha zo‘rg‘a 50 mingtachasi borgan, 100-darslarga esa 10 mingtacha borgan xolos. Aynan o‘sha tirishqoqlik bilan harakat qilayotgan yoshlarimiz IELTSdan ham yuqori ball olishyapti va kelgusida yaxshiroq daromad topishmoqda. Ular bilan boshida boshlagan, lekin oxiriga yetkazmay tashlab qo‘ygan millionta boshqa yoshlarning farqi faqat shu ularda tirishqoqlikni yetishmasligi. Ularni interneti va vaqti bo‘lsa ham boshqa bekorchi narsalarga chalg‘ib, o‘qishini davom ettirishga harakat qilmayapti.

Shuning uchun yozda ham internetdagi vaqtingizni bekorga sarflamay, chet tilini va kelgusida foydali ko‘nikmalarni o‘rganing. Faqat tirishqoqlik bilan belgilab olgan maqsadlaringizga erishishingiz mumkin, aks holda u faqat orzu bo‘lib qolaveradi…