Sherzod Shermatov
9.59K subscribers
316 photos
191 videos
2 files
335 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
Maktablarga sharoit yaratishda hokimlarga juda ko‘p masala bog‘liq

Toshkentdagi yangi taʼmirlanayotgan maktablar haqida videoroliklar eʼlon qilingandan keyin juda ko‘pchilik qachon viloyatlarda bo‘ladi degan maʼnoda izohlar yozgan ekan. Mana, birgina Namangan viloyati misolida bo‘lgan o‘zgarishlarni ushbu videoda ko‘rishingiz mumkin. Namangan viloyati hokimi tomonidan xalq taʼlimi tizimiga alohida eʼtibor qaratilishi natijasida oxirgi 2 yilda sezilarli o‘zgarishlar amalga oshirildi. Jumladan:

1) 2018-2019 yillarda 9 ta yangi maktab qurildi, 85 ta taʼmirlandi, ularga ajratilgan mablag‘lar 2015-2016 yillardagiga qaraganda 4 barobardan ortiq (viloyatlar hokimliklari maktablar qurilishi bo'yicha Buyurtmachi vazifasini bajaradi, shuning uchun joylardagi qurilish sifati nazorati ularda).

2) 183 ta maktab burjuyka pechlaridan xalos bo‘ldi (bu tajribadan kelib chiqib qolgan viloyatlar ham maktablarda to‘liq burjuykani yo‘qotishni vaʼda berishgan edi, lekin xali joylarda uchrab turibdi. Ular ham shu o‘quv yiligacha tugatiladi deb umid qilamiz).

3) 165 ta maktab ichimlik suvi bilan taʼminlandi (afsuski, baʼzi viloyatlarda suvni tashib keltirish xarajatlarini ham maktab jamoasiga yuklab qo‘yish holatlari mavjud ekan).

4) barcha ta'mirtalab maktab hojatxonalarini yangidan qurish yoki ta'mirlash uchun homiylar biriktirildi (afsuski, ba'zi viloyatlarda bu masala maktab jamoasining o‘ziga yuklab qo‘yilmoqda).

Hokim maktab muammosini yechishga haqiqatda yordam berishga harakat qilsa, joylardagi taʼlim masʼullari muammolarni berkitishga emas, balki hokimga aytib, ularni birgalikda yechimini topishga harakat qiladilar.

Agar taʼlim masʼullarini eshitib maktablarda kamchilik bo‘lsa mablag‘ bilan yordam berish o‘rniga hokimlar o‘zing hal qil deydigan bo‘lsa, unda joylardagi taʼlim mutasaddilari muammoni berkitishga yoki o‘qituvchi va ota-onalardan noqonuniy pul yig‘ish orqali mavjud muammolarni hal etishga harakat qiladilar.

Albatta, Namangan maktablarida hamma masala hal bo‘ldi degan fikrdan ancha yiroqmiz. Hali qilinishi kerak bo‘lgan ishlar juda ko‘p. O‘zim avval borgan maktablarning hali anchasiga mablag‘ yetmaganligi tufayli taʼmirlanmaganligiga ham guvoh bo‘ldim. Sababi, ajratilgan mablag‘lar undanda yomon maktabning taʼmiriga yo‘naltirilgan. Ko‘p masala iqtisodiy ahvolimiz va moliyaviy resurslarga bog‘liqligi hammamiz bilamiz.

Shuning uchun hokimlarimiz va sektor rahbarlari joylardagi maktablarimiz sharoitlarini yaxshilashga haqiqiy yordamlarini ayamaydilar deb umid qilamiz. Batafsil: https://bit.ly/2Blsv85
Forwarded from Laylo Rustamova
Мактабларда ечилган ва ечимини кутаётган муаммолар хусусида...

Ҳеч кимга сир эмас-ки, сўнгги йилларда Халқ таълими соҳасига катта эътибор қаратилди. Жумладан, охирги 2 йилда:

80 та янги мактаб қурилди;
806 та мактаб реконструкция қилинди;
1 224 та мактаб мукаммал таъмирланди;
2 551 та мактаб буржуйка печлардан халос бўлди;
775 та мактаб тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Шунга қарамай, ҳали қилиниши керак бўлган ишлар жуда кўп, мактабларнинг умумий сони 10 мингга яқин. Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда баъзи мактабларнинг ачинарли ҳолати танқид қилинаётгани ҳам кузатилмоқда.

Энг оғир масала бу мактаб филиалларидир. Аксарият ҳолатларда улар аҳоли томонидан хашар йўли билан қурилиб асосий мактабга қатнаш ўрнига ўша ерда ўқиш ташкил этилган. Улардаги аҳвол ачинарлилиги билан биргаликда, ўқувчи сони жуда кам бўлганига сифатли таълимни ҳам ташкил этиб бўлмайди. Одатда 1-2 синфхонадан иборат ва бир синфда 2-3 тадан 1-3-синф ўқувчилари ҳам ўқийдиганлари анчагина.

Охирги 2 йилда 149 та мактаб филиал филиаллари фаолияти тугатилди, улардан 125 тасига мактаб мақоми берилди. Лекин, ҳозирги кунда ҳам 1 179 та мактаб филиаллари ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Уларнинг ҳам босқичма-босқич фаолияти тугатилиши, аҳоли ўсадиган ҳудудларда тўлақонли мактабга айлантирилиши зарур.

Мактабга сармоя энг муҳим сармоялардан бири эканлигини Халқ таълими вазирлиги охирги 2 йил давомида давлат бюджетини тасдиқловчи Олий Мажлисга, маҳаллий бюджетларни тасдиқловчи маҳаллий кенгашлар ва ҳокимиятларга ҳамда бошқа ҳомий ва битирувчиларга мурожаат қилиб келганлиги туфайли, охирги 2 йилдаги қурилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашга сармоялар миқдори сезиларли равишда ортди (охирги Сенатдаги муҳокамада Халқ таълими вазирининг мурожаатини кўрган бўлсангиз керак👇👇).

Лекин, мактабларнинг аҳволини яхшилашни янада тезроқ амалга ошириш учун, албатта, қўшимча маблағлар зарур.

Шунинг учун, мактабларга ёрдам учун (1) марказлашган давлат инвестиция маблағлари, (2) маҳаллий бюджет ҳамда (3) ҳомийлик маблағлари жалб этилишида жойлардаги мутассаддиларнинг ҳам ёрдами муҳим.

Соҳада йиллар давомида йиғилиб келган, ўз ечимини кутаётган талайгина муаммолар мавжудлигини барчамиз биламиз. Уларни бартараф этишда биргаликда амалий ҳаракатлар билан ёндошсак, унинг ечими устида бош қотирсак, мактабларга кўмаклашиш масаласини умуммиллий ҳаракатга айлантирсак, албатта қўйилган мақсадга эришамиз.
Forwarded from Laylo Rustamova
Состояние школ: что сделано и что еще нам предстоит сделать

Ни для кого не секрет, что в последние годы в стране большое внимание уделялось сфере народного образования. В том числе, за последние 2 года:

80 новых школ построено;
806 школ реконструированы;
1 224 школы капитально отремонтированы;
2 551 школа избавилась от печь-буржуек;
775 школ обеспечены чистой питьевой водой.

Несмотря на это, впереди – еще большая работа, так как сегодня в стране насчитывается около 10 тыс. школ. В связи с чем и наблюдается критика в социальных сетях о тяжелом состоянии некоторых школ.

Самый сложный вопрос - это филиалы школ. В большинстве случаев они были построены населением путем хашара, и, вместо занятий в основных школах, по требованию населения учеба была организована в этих филиалах. Помимо некомфортных условий в данных филиалах, в них невозможно организовать качественное образование в рамках бюджета из-за очень малого количества учеников. Обычно такие филиалы состоят из 1-2 классов, в которых учатся по 2-3 ученика 1-3 классов в одном уроке.

За последние два года было закрыто 149 филиалов школ, 125 из которых получили статус школы. Однако 1179 филиалов школ все еще функционируют. Их тоже нужно постепенно сокращать и превращать в полноценные школы в густонаселенных пунктах.

В связи с постоянными обращениями Министерства народного образования к Олий Мажлису (который утверждает государственный бюджет), местным советам и органам власти (которые утверждают местные бюджеты), а также к другим спонсорам и выпускникам, за последние 2 года существенно увеличен объем инвестиций для ремонта и оснащения школ. (Это наверное многие заметили и в обращении министра народного образования в последних обсуждениях в Сенате👇👇).

Тем не менее, необходимо дополнительное финансирование для того, чтобы ускорить процесс улучшения состояния школ.

Поэтому, учитывая, что инвестиции в образование это самые важные инвестиции, необходима поддержка всех заинтересованных лиц для привлечения больше (1) централизованных государственных инвестиционных фондов, (2) местных бюджетов и (3) спонсорских фондов для поддержки школ.

Все мы знаем, что за эти годы в отрасли накопилось много проблем, которые ждут своего решения. Если мы будем работать над их устранением вместе и сосредоточим внимание на их решении, а также превратим вопрос поддержки школ в общенациональное движение, мы, безусловно, достигнем намеченной цели.
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📣 6-iyul kuni Maktab o'quvchilari orasida Edu Market Onlayn olimpiadasiga start berilmoqda!

📹 Olimpiada shartlari bilan video orqali tanishishingiz mumkin!

📌Olimpiada haqida batafsil:
👉https://edumarket.uz

🚀Edu Market telegram kanaliga obuna bo'ling!
👉https://t.iss.one/edu_market1

📲 Edu Market ilovasini yuklab olish uchun!
⬇️ Play Market orqali yuklab olish:
https://play.google.com/store/apps/details?id=com.gamezale.edumarket

⬇️ App Store orqali yuklab olish:
https://apps.apple.com/us/app/edu-market/id1504756814
Forwarded from Fikrat (Gayratkhodja Saydaliev)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқ таълими вазири Azon жамоасига: “Илм олиш Ислом динида муҳимлигини эслатинглар!”

АОКАда ўтказилаётган брифингда қатнашаётган Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов таълим олишнинг муҳимлиги ҳақида фикр билдирар экан, AzonTV ва Azon.uz сайти ходимлари орқали мурожаат йўллади.

“Одамларни ўқишига мотивация беришимиз керак. Мана, AzonTV ва Kun.uz орқали мурожаат қилмоқчиман. Тошкент шаҳри бўйича энг паст кўрсаткич Эски шаҳарда. Аниқроғи Учтепа, Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларида олий таълимга қизиқиш жуда паст. Юқори кўрсаткичлар асосан русийзабонлар яшайдиган туманларда кузатилади. Ёки ёнма-ён жойлашган Марғилон ва Фарғона шаҳарларини олайлик. Вилоят бўйича олий таълимга қизиқишнинг энг паст кўрсаткичи Марғилонда, энг юқориси Фарғона шаҳрида.

AzonTV ва
Azon.uz сайтига айтаманки, сизлар одамларга илм олиш Ислом динида муҳимлигини, ҳадисларда ҳам илмга тарғиб қилинганини эслатинглар”
@azon_tv
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Ислом дини ҳам илм олишга тарғиб қилади» – Вазир қизларнинг ўқишига қарши бўладиган ота-оналарга мурожаат қилди

👉 https://kun.uz/35132702

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
XTV vaziri, qizlarini o'qitmaydigan ota-onalarga murojaat qildi

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating👇
Telegram | Instagram | YouTube
Ҳақиқатни беркитган билан ҳолат яхшиланиб қоладими?!

Эски шаҳарликлар олий таълимга камроқ ҳаракат қилади деган фикримни кимлардир бошқача талқин қилиб, ноўрин хафа бўлгани одамни ҳайрон қолдирди.

Аввало, ўзим ҳам шу эски шаҳарда туғилганимни ва барчамизга севимли бўлган ўша машҳур “Шумбола” фильмидаги қуйидаги эпизод айнан бизнинг кўчамизда тасвирга олинганини баъзи юртдошларимизга эслатиб ўтмоқчи эдим (ҳозир ҳам шу кўчамиз ва бостирмамиз бор).

Куни кеча, эски ва янги ҳудудлар орасидаги ушбу тафовут ҳақидаги ҳақиқатни айтганим учун хафа бўлиш эмас, балки ундан хулоса қилиб, фарзандларимизни ўқишга янада қизиқтирсак, шундагина эски шаҳарларимиз янада ривожланади. Шахсан ўзим шундай инсонлар орасида ўсиб-улғайганим сабабли, бу муаммо ҳақида ичимдан ҳис қилиб, куйиниб гапирган эдим.

Муаммо шундаки, йиллар давомида ушбу ҳудудларда олий таълимга қизиқиш паст бўлгандан кейин, олий маълумот талаб этиладиган ўқитувчи, муҳандис, врач, давлат хизматчиси каби қатор касб эгалари камайиб боради. Бу эса ўз навбатида ўша ҳудудларнинг ривожланишига салбий таъсир қилади.

Шунинг учун, “ўқиб ким бўлардинг” қабилида гапирмасдан, ҳозир ўқишга мойиллиги бор фарзандларингизга ўзига мос йўналишга ҳужжат топширишга ундашнинг айни вақти. Ушбу вақтни бой бермаслик керак!

PS. Эътибор берган бўлсангиз, ўша кинофильмда таниқли актёр Эргаш Каримовнинг яна бир гапи бор: “Ўқи болам, одам бўласан!”
https://bit.ly/2WawkUK
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳурматли ота-оналар ва мактаб директорлари!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 6 июлидан Тошкент шаҳар умумтаълим мактабларининг 1-синфига ҳужжат топшириш учун онлайн-навбатга ёзилиш тизими ишга туширилган.

Қабул жараёнини сифатли ва шаффоф ташкил этиш мақсадида www.qabul.maktab.uz веб-сайтида “Мактаб қабул жараёнига баҳо бериш” имконияти яратилди.

Мазкур шаклни тўлдириш орқали мактаб маъмуриятининг қабул сифатига баҳо бериб, ўз изоҳингизни ёзиб қолдиришингиз мумкин. Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим!

Мактаб директорларидан эса ушбу жараён фаолиятингизни объектив баҳолашнинг яна бир меъзони эканлигини, шу боис сиздан қабул жараёнига янада масъулият ва эътибор билан ёндошишингизни сўраймиз.
Forwarded from Rustam Karimjonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Уважаемые родители и директора школ!

Как известно, с 6 июля этого года была запущена система онлайн очереди для подачи документов в 1-й класс общеобразовательных школ Ташкента.

В целях организации процесса приема качественно и прозрачно предоставляем вам возможность «оценить процесс поступления в школу» через веб-сайт www.qabul.maktab.uz.

Заполнив эту форму, вы можете оценить качество приема администрации школы и оставить свой комментарий. Ваше мнение важно для нас!

Директоров школ просим более ответственно и внимательно отнестись к процессу приёма.
Бошидан ўтган табиб...

Афсуски, санитария қоидаларига қанчалик риоя қилмай, барибир ушбу вирусни юқтириб олдим. Яхши ният қилиб, янги ўқув йилини анъанавий шаклда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича анчагина мактабларда таъмирлаш ишлари кетаётгани учун, уларни имкон борича ўзим бориб кўраётгандим, балки ўша ерда юқтириб олдим, шекилли.

Бошиданоқ тана ҳароратим кўтарилиб, умумий аҳволим ёмонлашди. Эртасидан лоҳаслик, салдан кейин ҳид билиш ва таъм билиш ҳам йўқолди.

Биринчи ҳафта шифокор маслаҳати билан уйда даволанишга ҳаракат қилдим, енгилроқ ўтса, балки шифохонага ҳожат бўлмас деган ниятим бор эди.

Лекин бир ҳафтадан кейин, тана ҳарорати яна кўтарилиб кетганига, шифокорлар шифохона шароитида даволанишга ўтиш кераклигини таъкидлашди. Ўша кезлари Семашко санаторияси коронавирусни даволашга ихтисослаштирилган экан, ўша ерда даволанишга тўғри келди.

Шифокор тавсиясига кўра дорилардан бошидан Д3, С каби витаминларни қабул қила бошладим. Кейинроқ иситма тушавермагач қўшимча антибиотиклар қўллашни бошлашди. Сатурация тушиб кетганда, муолажа давомида дексаметазондан укол қилиб, нафасни очишга ёрдам беришди.

Қонни суюлтирадиган дори ва таблеткалар ҳам жуда муҳим экан. Чунки бу касалликда инсон организмида қон қуйилиши ва шу орқали юрак қон айланиш ва ўпкага салбий таъсири бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам билиб олдим.

Бошидан ўтган табиб деганларидек, кимдир ўзида шундай ҳолатларни сезса баъзи маслаҳатлар уларга фойдали бўлса керак деб ёзаяпман.

Биринчидан, Ваҳима қилмаслик. Ваҳима хар қандай касални янада кучайишига, одамни асабийлашишига ва атрофда унга ёрдам бераётганларни қийналишига сабаб бўлади.

Иккинчидан, Яхши ният қилиш. Интернетда жуда негатив кўп, лекин касал пайтингизда энг асосийси яхши ният қилиб ўзингиз биринчи навбатда тузалишга ҳаракат қилсангиз, тезроқ тузалиб кетасиз.

Учинчидан, Яхшилик қилиш, Садақа радди бало дейилгандек, қанчалик яқинларга ва мухтожларга ёрдам берилса, шунчалик одам ўзини енгилроқ ҳис қилади.

Охиргиси ва энг асосийси: шифокорлар ишини қадрлаш. Шунча қийинчиликларда энг асосий юк шифокорларга бўлаяпти. Шундай экан ҳозирги даврда соғлиғингиз туфайли шифохонага тушиб қолсангиз, сизни даволайдиган шифокорми, ҳамширами ёки бошқа тиббий ходим бўладими, сиз ҳам ўз навбатида уларга яхши гапириб, кўнглини кўтариб туришни маслаҳат бераман. Улар ҳам жуда чарчашаяпти, айниқса шу иссиқда санитария қоидаларига риоя қилиб ҳаммаси махсус кийимда юриши осон эмаслигини кўришингиз мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, барча шифокорларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман!

Касал бўлганимни эшитган барча яқинларим, дўстларим, қариндош-уруғларимдан доимий равишда дуо ва яхши сўзлар бўлиб тургани ҳам жуда катта далда бўлди.

Ҳатто Давлатимиз Раҳбари ўзлари шахсан аҳволимни суриштириб турганларини эшитиб, бошим осмонга етди. Шундай одамгарчилиги юқори бўлган инсоннинг командасида эканлигимдан ғурурландим. Устозим ҳам бир неча бор телефон орқали ҳол аҳвол сўраб, кўнглимни кўтарганлари ҳам катта мадад бўлди.

Президент Администрацияси раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамасидаги Комплексимиз раҳбари томонидан ҳам аҳволимни сўраб туришгани куч бағишлади. Шундай вақтда иш бўйича муносабатлар эмас, балки ҳақиқий инсонийлик қадриятларининг муҳимлиги жуда билинар экан.

Ота-онамнинг ҳар кунги дуолари, барча қариндошларнинг ўзаро бирлашиб, ўзлари пиширган таомлардан илиниб юбориб туришганининг ҳам катта фойдаси тегди. Айниқса, қариндошлар тайёр боқаётган товуғини олиб, сўйиб, товуқ шўрва пишириб юбориб туришгани тезроқ тузалишимга фойда бўлди.

Кўпчилик яқинларим қатори, Спорт Федерациясидагилар ҳам Хитой дорисидан дарров етказишди, раҳмат барака топишсин. Бундай эътибордан жуда хурсанд бўлдим.

Мен ўзимни жуда бой инсон деб ҳисоблардим, чунки ҳам ота-онам, ҳам қайнона-қайнотам ҳаёт бўлиб, доим дуо қилиб туришганди. Афсуски, орада қайнотам ҳам омонатларини топширдилар. Жойлари жаннатда бўлсин, жуда яхши инсон эдилар...
Шифохонага борганим тўғри бўлибди, МСКТ 50% ўпкада икки томонлама пневмония эканлигини кўрсатди. Кейин сатурация 73 гача тушиб кетди, кислород концентраторини улаб, анча кўтариб туришга имкон бўлди. Лекин барибир энг асосийси, кислород бўлса ҳам, одам ўзи кўпроқ нафас машқлари қилиши керак экан. Кислород бошида ўпкани озгина эрка қилиб ҳам қўяркан.

Фақат кислороддан нафас олиб ётган билан ижобий натижа чиқиши қийин бўлади дейишди, шунга имкон борича нафас машқларини қилишга ҳаракат қилдим ва албатта, фойдасини сездим. Бошида қийналиб йўтал тутган вақтлари, мажбур қайтадан кислородга уланиб, сатурацияни кўтариб турдим, кейин секин-секин кислородни камайтириб, кўпроқ нафас олишга ҳаракат қилдим.

Мен 2 йилча аввал пневмония бўлгандим, шу ҳам салбий таъсир қилди. Ўзи умуман давлат ишидаги тартибсиз режим, асаббузарликлар, кечгача ишда бўлиш ҳам организмни чарчатиб, бундай касалликларни оғирроқ ўтишига сабаб бўларкан. Шунинг учун, имкон борича ўзингизни асранглар, пневмонияни менга ўхшаб оёқда ўтказманглар.

Энг қийини касалхонада вақтнинг секин ўтиши бўлди. Мен каби ишга ўрганиб қолган одамга вақтнинг бекор ўтаётганига кўникиш жуда қийин бўларкан. Раҳмат, ўз ишига масъулиятли ва ташаббускор яхши ўринбосарлар ва фидоий ходимларимиз бор. Интернет орқали ҳам дарров вазифаларни тушуниб, ишларни сифатли ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Афсуски, мен билан бир вақтнинг ўзида вазирликдаги бир ўринбосар ва анчагина ходимлар ҳам бу вирусни юқтириб, улар ҳам даволаниб чиқишди.

Ҳозирда уйда реабилитация даврини ўтамоқдаман, насиб қилса яқин орада ишга қайтаман.

Даволаниш даврида...
Касалхонада эканман, 60дан ортиқ аудиокитоб эшитиб қўйдим. Farhod Ibragimov Фарход Ибрагимовга раҳмат, анча олдин яхши Blinkist деган дастурни совға қилганди. Жуда кўп яхши китобларни қисқача қилиб айтиб берадиган, инглиз тилини билган ва вақти зиқ бўлган раҳбарлар учун жуда фойдали дастур экан.

Имкониятингиз бўлса, аудиокитоблар тингланг, бу эса вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам беради. Ўзбек тилида аудиокитоблар тингламоқчи бўлганлар www.kitob.uz порталидан бемалол фойдаланишлари мумкин.

Кимгадир ушбу маслаҳатларимнинг фойдаси тегса хурсанд бўламан, ўзингиз ва яқинларингизни асранглар!
Ҳурматли ота-оналар,

Хабарингиз бор, биз 3 та сценарий бўйича ишлаётган эдик: 1) анъанавий мактабни очиш, 2) онлайн мактаб орқали ўқитиш ва 3) аралаш (гибрид) сценарий – ҳам анъанавий ҳам онлайн. Телеграм орқали деярли 1 млн. фойдаланувчи қатнашган сўровномада 70% ота-она бола соғлиғидан хавотирда бўлиб, уйда ўзи онлайн ўқитиши мумкинлиги, 30% эса пандемия шароитида ҳам фарзандини мактабга юборишини билдирган.

Шунинг учун, аҳолини кўпроқ қатламини рози қилишни инобатга олиб, фақат 3-сценарий, яъни ота-оналарнинг ўзларига танлаш ҳуқуқини бериш энг оптимал вариант бўлиб турибди.

Бир томондан,
интернетда баъзи давлатларда мактаблар очилиб, касаллик кўпайиши натижасида қайтадан ёпилгани, болалар ўзи кучли касалланмасада, катталарга қараганда кучлироқ вирус ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаяпти.

Иккинчи томондан, бу вирусдан яқин орада қутилмаслигимизни, вакцина ишлаб чиқилган тақдирда ҳам уни барча хавфсизлик синовларидан ўтказишга ва ишлаб чиқариб бизга етиб келишига анча вақт кетиши ҳам аниқ. Шунга, ушбу вақт даврида фарзандларимиз билим олишдан орқада қолиб кетмасликлари зарур.

Карантин қоидаларининг юмшатилиши касаллик ҳолатларининг ортишига олиб келиши мумкинлиги, уларни даволашга ҳам қўшимча вақт талаб этилиши кераклиги ҳамда ўқиш бошланишидан аввал уларни даволаб, камайтириш муҳимлиги каби факторларни инобатга олиб экспертлар фикридан келиб чиқиб, бу йилги ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилди.

Шунингдек, бир ҳафта олдин синов тариқасида вирус тарқалмаган, хавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган. Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминланиш чоралари кўрилиш керак бўлади.

Шу сабабли, бугун-эрта барча мактабларда ота-оналардан сўровномалар ўтказилмоқда. Бизга ҳар бир ота-онанинг фикри муҳим. Илтимос, ушбу сўровномада фаол қатнашинг! Пандемия шароитидан келиб чиқиб, айнан сизнинг фарзандингиз мактаб очилганда мактабга бориб ўқийдими ёки уйдан онлайн ўқийдими деган саволга фақат сиз жавоб бера оласиз! Бизга эса бу сўровномалар барча мактаблар кесимида аниқ, объектив ҳолат бўйича маълумотни йиғишга имкон беради.

Мактаблар қайта очилиши, таълимни аралаш кўринишда ташкил этиш, албатта, мактаб жамоасига қўшимча масъулият ва вазифалар юклайди. Шунинг учун, ушбу жараёнларда, ҳурматли ота-оналаримиздан, педагоглар меҳнатини ҳам қадрлашларини сўраб қоламиз!

Иловадаги Халқ таълими вазирлигининг расмий мурожаатини кенгроқ аҳолига етказишда ёрдамингизни аямайсиз деб умид қиламиз.

Telegram:
t.iss.one/uzedu/8479
Facebook:
www.fb.com/uzedu
«Тарихий адолатнинг тикланиши» — Халқаро фан олимпиадалари ғолиби бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар тақдирланди

👉 https://kun.uz/14874639

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Maktablar ochilishi bo‘yicha qarorni faqatgina Mahalliy Kengash deputatlari maktablarning haqiqiy tayyorligi, hududdagi sanitariya-epidemiologik holat va sog‘liqni saqlash tizimi imkoniyatidan kelib chiqib qabul qiladi.

Prezidentimiz tomonidan o‘tgan yillarda olib borilayotgan asosiy islohotlardan biri bu bosqichma-bosqich Mahalliy Kengashlar vakolatini oshirib borishdir. Ular hozirgi kunda mahalliy byudjetni ham qaysi yo‘nalishda ishlatishni belgilab beradilar (avvallari deyarli mahalliy byudjetda mablag‘ bo‘lmagan edi).

Mahalliy deputatlar maktab ochishdan avval uni pirometr, dozator (yoki pulverizator), antiseptik va dezinfeksiya vositalari bilan taʼminlash uchun mablag‘lar ajratilgani, maktablarga yetarli vositalar yetkazib berilganiga ishonch hosil qilganidan so‘nggina Kengashda ushbu maktab faoliyatini boshlash bo‘yicha qaror qabul qilishi mumkin.

Maktab sanitariya talablariga javob bermasa yoki o‘sha hududda sanitariya-epidemiologik holat yaxshi bo‘lmasa yoki sog‘liqni saqlash tizimi kasallanganlar soni ortishiga bardosh bera olmasligini bilishsa, Mahalliy Kengash aynan o‘sha maktabni ochmaslik bo‘yicha ham qaror qabul qilishi mumkin. Unday holatda o‘quvchilar yaqinroqda boshqa ochilgan maktab binosida yoki 14 sentyabrda yangi o‘quv yili darslari boshlanganida teledarslar orqali masofaviy taʼlim olishlari mumkin bo‘ladi.

Albatta, mahalliy byudjetda mablag‘lar yetarli bo‘lmagan sharoitda, qaysidir boshqa harajatlarni qisqartirib, uni bu yo‘nalishlarga sarflash bo‘yicha qaror qabul qilish vakolati ham aynan Mahalliy Kengashlarda. Masalan, tuman markazini obodonlashtirish uchun mablag‘ ajratish muhimmi yoki maktablarga antiseptik vositalarni sotib olib berishmi degan savolga Mahalliy Kengash deputatlari javob topishlariga to‘g‘ri keladi. Mabodo qaysidir joylarda mablag‘ ajratilmasdan, majburiyatni maktab jamoasiga yuklab qo‘yilish holatlari bo‘lsa, unday holatlarni Mahalliy Kengash deputatlarimiz tomonidan tanqidiy o‘rganib chiqilishi maqsadga muvofiq.

Aynan har bir maktab holati, joydagi epidemiologik vaziyat va sog‘liqni saqlash tizimi imkoniyatlarini o‘rganib chiqib, faqatgina Mahalliy Kengashlar haqiqiy holatdan kelib chiqibgina qaror qabul qilishi zarurligi Prezidentimiz tomonidan alohida taʼkidlab o‘tilgan edi.

Markazdan turib, hamma maktablar falon kuni ochiladi deb hech kim aytmaydi!

Ikkinchi tomondan, barcha sanitariya talablariga rioya etilgan taqdirda ham maktabda koronavirus yuqmaydi deb ham hech kim kafolat berolmaydi. Bunga Germaniya, Koreya kabi davlatlarda anchagina maktablar virus tarqalgani sababli qaytadan yopilganini misol qilib keltirsa bo‘ladi. Ularda nafaqat moddiy imkoniyatlari yuqori, balki jamoat joylarida aholini o‘zini tartibli tutishi biznikilardan ko‘ra ancha yaxshi ekanligini ham tan olish kerak (misol sifatida ulardagi va bizdagi odamlarni navbatda qanday turish madaniyatini kuzatishingiz mumkin).

Shuningdek, farzandini anʼanaviy ko‘rinishdagi maktabga yuborish yoki uyda teledarslar orqali o‘qitish haqidagi qarorni faqatgina ota-onalar o‘zlari qabul qilishlari muhimligi ham bir necha bor taʼkidlab o‘tildi. Bu masalada hech kimni majburlashga yo‘l qo‘yilmaydi.
https://bit.ly/35ikYnd