Sherzod Shermatov
9.58K subscribers
316 photos
191 videos
2 files
335 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
Креатив индустрияни ривожланиши қўшимча қийматни оширишга ва юқори маошли ишчи ўринларни кўпайтиришда ёрдам беришига Хитойдаги Shenzhen Industrial Design Profession Association (SIDA) мисолида яна бир бор амин бўлдик.

Давлатимиз Раҳбарининг бу сафарги Хитойга ташрифларини тарихий эканлигини Хитойлик катта ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистонлик делегация аъзоларига жуда илиқ, ҳамкорликка қаратилган муносабатидан ҳам бемалол сезиш мумкин бўлди.

Бу эса, бизга анъанавий телеком инфратузилмаси бўйича лойиҳаларимизни кенгайтиришдан ташқари, янги йўналишларда янги ҳамкорликларни очилишига ёрдам берди.

Жумладан, АйТи таълим сифатини ошириш бўйича янги ҳамкорликларни йўлга қўйдик ҳамда йирик АйТи компанияларни ҳам IT Park имкониятларидан фойдаланишга таклиф этдик.

Шенжендаги Бизнес форумда мамлакатимизда АйТи соҳаси учун яратилган имкониятларни тақдим қилганимиздан кейин, ушбу ассоциация раҳбари қизиқиб, ўзларининг Дизайн Паркларига таклиф қилди.

SIDA Финландиянинг машхур дизайнерлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган ва унда асосан ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари сотувини яхшилаш мақсадида уларни инсонлар учун янада қулай ва жозибадор қилиб берадиган industrial design билан шуғулланувчи мингга яқин корхоналар аъзо экан. Барча катта ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз махсулотларининг янги дизайнларини ишлаб чиқаришда улардан фойдаланади ва натижада ишлаб чиқарувчиларни рақобатбардошлиги ортиб боради.

Йил бошида IT Park резидентлигига креатив индустрияда экспорт қилувчи корхоналарни ҳам киритишга рухсат берилгани бу каби корхоналарнинг ҳам мамлакатимизга кириб келишига ва ижодкор ёшларимизга юқори маошли ишларнинг янада кўпайишига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

Албатта, биринчи марта танишган ҳамкорлар Ўзбекистондаги имкониятларга ҳақиқий ишонч билдиришлари учун уларни ҳам 18-20 март кунлари режалаштирилган Аутсорсинг бўйича тадбиримизга таклиф қилдик. Ўйлаймизки, келиб, ҳақиқий имкониятларни ўз кўзлари билан кўрганларидан кейин улар ҳам Ўзбекистонда ўз корхоналарини очишлари ҳақида қарор қабул қилишни бошлайдилар.
2023 йилда барча ҳудудларда АйТи хизматлари экспорти ўсиб умумий 344 млн долларга етди

Давлатимиз Раҳбари томонидан АйТи соҳасига яратилган имкониятлар туфайли барча ҳудудларда АйТи Парк резидентлари ўз экспортларини оширишга эришганларини ушбу жон бошига АйТи хизматлар экспортини ҳудудлар кесимидаги жадвалда кўриш мумкин (ўсиш кўрсатилмаган ҳудудларда ўтган йили экспорт бўлмаган).

Буёғига асосан экспорт учун ҳаракат қилиш кераклигини ва бу каби шароитларни давом этишини режа қилган компаниялар 2027 йил якунигача экспортларини умумий даромаддаги улушини камида 50 фоизга чиқаришлари зарурлигини барча учрашувларда АйТи Парк резидентларига тушунтириб бораяпмиз.

Бу йил АйТи экспортини кўпайтириш учун асосан ёшларни кўпроқ чет тиллари ва АйТини ўрганишига қизиқтиришимиз ҳамда чет эллик компанияларни кўпроқ Ўзбекистонга, айниқса ҳудудларга таклиф этишимиз зарур бўлади.
Футбол терма жамоамизнинг Қатарга мағлубиятига Киберспортчиларимиздан муносиб жавоб бўлиб Қатар устидан ғалаба қозонишди!

Осиё чемпионатида параллел равишда AFC eAsian Cup ҳам ўтказилаётган эди, унда бизнинг киберспортчиларимиз муносиб қатнашиб, Қатар жамоаси устидан ғалаба қозонишгани билан табриклаймиз!

PS. Расмлар АFC Asian cup Instagram аккаунтидан олинди:
https://www.instagram.com/p/C27NfADqnpu/?igsh=MXRhcDB0cW8wM3IyNA%3D%3D&img_index=1
The number of companies with foreign capital, who are benefitting from IT Park Uzbekistan’s residency increased almost 20 times in the past two years, so if you also want to minimize your tax and human resources related costs and grow your business with us, we invite you to join Uzbekistan outsourcing conference in Dubai, February 15th, 2024.

If you're interested in participating, please fill out the form, and we'll contact you shortly: https://lnkd.in/dVJRqSY3

Linkedin

#ITOutsourcing #BPO #UzbekistanIT #ITParkUzbekistan #Dubai #UzbekistanOutsourcingConference
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизларингизни чет тили ва АйТига ўқитинг! Уларга қўшимча имконият очадиган яна бир муҳим қадам қўйилди.

Бугун Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар кунида Президентимиз доим қизларимизни келгусида бахтли хаёт кечиришлари учун уларни ўқитиш муҳимлигини таъкидлаб келаётганликларини эслаб ўтиш муҳим. Зулфия мукофоти билан тақдирланувчилар орасига АйТи соҳасидагиларни ҳам қўшилгани ушбу йўналишда муҳим қадам бўлди. Айнан АйТи соҳасига ўқиш қизларимизга келгуси хаётларида янада кўпроқ имкониятлар очади, жумладан:

1) Мактабларни юқори синфида чет тили, математика ва бошқа STEAM фанларидан одатда қизларимиз аъло баҳоларга ўқишади, улар айнан АйТи йўналишларини танлашса ушбу йўналишлардаги Олий таълим муассасаларига қабул қилиниш имкониятлари кўпаяди;

2) Айнан АйТи ва масофавий хизматлар экспорти соҳасида нафақат чет элга, балки умуман ишхонага бормасдан туриб ҳам масофавий ишлаш мумкин. Бу эса, кўпроқ вақтини келгуси хаётида оиласи ва фарзанд тарбиясига бағишламоқчи бўлган аёлларимиз учун ҳам қулай имконият;

3) АйТи ва чет тилини билган аёлларимиз келгусида фарзандларини ҳам уйда ўзлари ушбу йўналишларга қизиқтиришлари ва ўқитишлари осонроқ бўлади.

Ва ниҳоят, бир қизни тарбияласа, миллат тарбияланади деган гап жуда тўғрилигини нафақат келгусидаги фарзандлар тарбиясида балки, оила қуриш жараёнидан бошлаб хаётни ўзи кўрсатади. АйТи ва чет тилини билган ҳамда бемалол юқори даромад топа оладиган қизга муносиб куёв бўлиш учун ўғил болларимиз ҳам янада яхшироқ билим олиб, ўзларини устиларида қаттиқроқ ишлашлари керак бўлади.

PS. Айтгандек, Technovation Girls 2024 га онлайн ариза топширишга жуда кам муддат қолди: https://t.iss.one/mitcuz/12553

PPS. Юқорироқ сифатдаги видео: https://www.facebook.com/watch/?v=601901655462472
Инглиз тилида бемалол С1 даражада сўзлашадиган ёшларимиз ишсиз қолмаслиги аниқ, масофавий хизмат кўрсатишга етарли малакага эга бўлсалар ўз маҳаллаларида яшаб, бемалол юқори даромад топишлари мумкин бўлади

Оддий мисол, Linkedinда ҳозирнинг ўзида масофадан ишлаш мумкин бўлган ярим миллиондан ортиқ вакансия жойланган, уларнинг деярли ярми бошланғич лавозимлардир.

Дубайдаги конференцияда АйТи соҳасига Президентимиз Фармонлари билан яратилган шароитларни эшитиб, ўз аутсорсини Ўзбекистондан амалга оширмоқчи бўлган компаниялар ҳам демография яхши бўлгани билан мамлакатимиздаги ёшларнинг билим ва кўникмалари билан қизиқдилар.

Шунинг учун юқори даромад топиш ниятидаги ёшларимиз вақтларини имкони борича чет тилларини, АйТи ва бошқа масофадан амалга ошириш мумкин бўлган касбларни ўрганишга ҳамда кўнгилочар ижтимоий тармоқлар ўрнига иш топиш ва профессионал ривожланишга фойдалироқ бўлган Linkedinга кўпроқ сарфлашга қаратишлари муҳим.
Инглиз тилини B2 (IELTS 5.5) ва ундан юқори даражада билган ёшларимизга юқори даромадли ишга киришларига Президентимиз томонидан яратилган қўшимча имконият: энди улар IT сертификатларини олишга ва ўқишга сарфлаган харажатларини тўлиқ 100 фоиз қоплаб олишлари мумкин бўлади.

Профессионал даражадаги сертификатларни олиш қийинлиги билан бирга анчагина қимматлигини ҳам инобатга олиб, инглиз тили сертификати бўлмаганларга ҳам аввалгидек 50 фоиз ўрнига 60 фоиз харажатлари қоплаб бериладиган бўлди.

www.it-istedod.uz
Нодавлат таълим ташкилотлари ҳам савоб ҳам даромад имкониятидан фойдаланинг: ногиронлиги бўлган ёшларни ўқитиб, ишга жойланишига ёрдам беринг ва 35 миллион сўмгача субсидияни олинг!

Куни кеча Президентимиз ижтимоий ҳимоя масалаларида жуда кўп янги йўналишларни белгилаб бердилар. Яқинда имзолаб берган қарорларига кўра, битирувчиларини айнан АйТи хизматлари экспортерига ишга жойланишига эришган ўқув марказлари учун 25 миллион сўмгача, агар у ногирон бўлса 35 миллион сўмгача субсидия ажратилишини белгилаб бергандилар.

Ушбу имкониятдан фойдаланиб, кўпроқ ёшларимизнинг келгуси ҳаётларида юқорироқ даромад топишларига биргаликда кўмаклашайлик!

IT таълим конференцияси видеосидан бу масалаларни батафсил тушуниб олишингиз мумкин: https://www.youtube.com/watch?v=LSQmwJBJAp0
We invite all US companies, that are planning to grow their business with us through minimizing tax and human resources related costs, to join Uzbekistan outsourcing conference in New York City on March 7, 2024.

The number of IT/BPO companies with foreign capital increased 20 times just within the last two years, so you can also get the best from being a resident of IT Park Uzbekistan.

If you're interested in participating, please fill out the form, and we'll contact you shortly: https://lnkd.in/dcW2bCcV

#ITOutsourcing #BPO #UzbekistanIT #ITParkUzbekistan #NewYork #UzbekistanOutsourcingConference
Yuqori maosh taklif qilinayotgan vakansiyalar hozirni o’zida ham anchagina ekanligini ushbu tahlilda ko’rishingiz mumkin. Chet tili va IT kasblarini o’rganib yanada yuqori daromadli ishga ega bo’lishingiz mumkin! Uning ustiga Chet tili xalqaro sertifikatini va IT sertifikatini olish hamda o'qish xarajatlari davlat tomonidan qoplab beriladi.

Yoshlarimizdan faqat bo’sh vaqtlarini bekorga sarflamay ushbu ish beruvchilar talablarini o’rganib, ularga yetish uchun o’z ustilarida ko’proq ishlashlari, ish beruvchi platformalarda resume yozish, interviewga tayyorgarlik ko’rish, o’z portfoliolarini ko'paytirishni o’rganib borishlari kerak xolos.

https://hh.uz
https://ishkop.uz
https://it-market.uz/job/
https://t.iss.one/uzdev_jobs

Biz esa outsourcing imkoniyatlarini targ’ib qilish orqali chet ellik kompaniyalarni ko’proq yurtimizga taklif qilaveramiz va C1 darajadagi IELTS yoki TOEFL sertifikatiga ega yoshlarimiz ishsiz qolmasligiga kafolat beramiz.

#Vaqtingni_til_va_kasb_uchun_sarfla_shunda_yaxshi_ishga_kirasan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хоразм вилояти ижобий тажрибасини бошқа ҳудудларимиз ҳам ўрганиши керак

Ҳар 10 минг аҳолига АйТи соҳасида банд бўлганлар сони бўйича Хоразм вилояти Тошкентдан ташқари барча ҳудудларимиз орасида биринчи ўринда. Ўтган йили вилоятда АйТи Парк резидентлари сони 2 баробарга, уларнинг хизматлари ҳажми 4 баробарга, экспорти эса 5 баробарга ўсди.

Ёшларимизни АйТи орқали юқори даромадли иш билан таъминлаш бўйича Президентимиз топшириқларини тўлиқ тушуниб етган Хоразм вилояти ҳокимияти томонидан нафақат вилоят марказида, балки барча туманларда ҳам замонавий АйТи Парклар ташкил этилганини ушбу роликда кўрсангиз бўлади. Энди уларда Ал-Хоразмий ворислари лойиҳаси бўйича мактаблардан саралаб олинган иқтидорли ёшларимиз инглиз тили ва ахборот технологияларига бепул ўрганиб, юқори малакали мутахассис бўлиб етишадилар.

Вилоятлик мутахассислар нафақат чет элга аутсорсга, балки Тошкентдаги компанияларга аутсорсга ҳам ишламоқдалар, масалан Узинфокомнинг катта лойиҳаларини амалга оширадиган филиали айнан Хоразмда фаолият юритмоқда.

Маҳаллий стартаплар ҳам бошқа ҳудудларга кенгаймоқда. Хусусан, MAAB Innovation чет элга Data Science йўналишида хизматлар кўрсатишга юқори малакали кадрлар қидириб, бошқа ҳудудларда филиалларини очаётган бўлса, ёқилғи қуйиш шаҳобчалари учун онлайн навбатга қўйиш тизими MBOS ҳам вилоят автомобиллар хайдовчилари учун қулайлик яратиб, бошқа ҳудудларга ҳам кенгаймоқда.

Албатта, бу йилга вилоятда АйТи экспортини ошириш бўйича жуда катта марра белгиланган, бунинг учун ҳар маҳалладан камида 7 тадан С1 даражада чет тилини биладиган мутахассисларни тезроқ тайёрлаш керак бўлади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чет тилларини ва масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касбларни биладиган ёшларимизга юқори маошли ишчи ўринларини янада кўпайтириш ҳаракатидамиз

Президентимиз ташаббуслари билан Ўзбекистонни АйТи хабга айлантириш бўйича мамлакатимиз ижобий тажрибасини Жаҳон банкининг биринчи Глобал рақамли саммитида сўзлаб бериш имкони бўлгани ҳам юртимиздаги ўзгаришларга халқаро ташкилотларнинг эътибори юқорилигини кўрсатади.

Охирги 2 йилнинг ўзида чет эл капитали иштирокидаги IT Park резидент компаниялари сони 20 баробарга ҳамда IT хизматлари экспорти 7,5 баробарга ортгани ҳақидаги маълумотлар Нью Йоркдаги биринчи Ўзбекистон аутсорс конференцияси иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотди ва кўпчилиги Ўзбекистонда аутсорсни кенгайтириш ҳаракатини бошладилар.

Лекин ҳамма учрашган компанияларимиз вакилларининг асосий саволи ёшларимизнинг қанчаси чет тиллари ва масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касбларни эгаллаган ва бизда қайси соҳада талантлар кўп эканлиги ҳақида бўлди.

Бу дегани эса юқори даромадли ишга эга бўлмоқчи бўлган ёшларимиз чет тиллари ва масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касбларни (нафақат data science каби талаб ортаётган АйТи йўналишлари, балки исталган масофадан хизмат кўрсатиш мумкин бўлган касблар, масалан, АҚШ тизими бўйича бухгалтерия, юридик хизматлар ва ҳ.к.) тезроқ ўрганишлари зарурдир.

Янги тажриба сифатида АҚШдаги элчихонамизда экспортни ривожлантиришга масъул вакилимизни қолдирдик, чунки АҚШга Ўзбекистоннинг экспортини ярмидан кўпи айнан бизни соҳамизга тўғри келади: Султонмурод https://www.linkedin.com/in/sultanrasulov

Чет элдаги ватандошларимиз ҳам у билан боғланиб, агар Ўзбекистонда масофавий ишчи ўринлари яратишга ёрдам берсалар, уларни рағбатлантириш механизмини ҳам жорий этдик. Марҳамат ушбу имкониятдан фойдаланиб, кўпроқ компанияларни Ўзбекистонга жалб этинг ва қўшимча даромадга эга бўлинг!

PS. Ушбу янги тажрибани йўлга қўйишга ёрдам берган АҚШдаги ҳурматли элчимиз Фурқат Сидиқов ва унинг жамоасига алоҳида миннатдорчилик билдирамиз