Sherzod Shermatov
9.42K subscribers
319 photos
193 videos
2 files
338 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
One more reason to relocate your IT/BPO business to Uzbekistan: Tashkent listed as 5th most affordable city among 173 major cities by EIU. More about other benefits of Uzbekistan as an IT Hub you can learn from: https://centralasia.tech

Link to EIU report: https://lnkd.in/grPesnRk
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Совуқ кунлар яқинлашаётганига қандайдир давлат хизмати ёки бирон-бир маълумотнома оламан деб, қаергадир бориб овора бўлиб юрмаслигингиз учун My.gov.uz мобиль иловасидан фақат паспорт номери билан бемалол фойдаланиш мумкинлигини эслатиб ўтамиз!

My.gov.uz мобиль иловасидан ID картангиз орқали бемалол фойдаланишингиз мумкинлигини ўргатадиган роликни аввалоқ кўрсатган эдик: https://t.iss.one/shshermatov/440

Мобиль иловани юклаб олиш учун:
https://play.google.com/store/apps/details?id=uz.uzinfocom.mygov
https://apps.apple.com/us/app/mygov/id1544175166

Видеони Фейсбукда кўриш учун: https://www.facebook.com/watch/?v=691154579467852
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз томонидан соҳамиз учун яратилган шароитлар туфайли 11 ой якунлари бўйича хизматлар орасида энг юқори ўсиш суръати айнан алоқа ва ахборотлаштириш хизматларида кузатилди - 124,3 фоиз.

Эспортни ошириш йўналишида бугунги кунда IT Parkнинг 550дан ортиқ резиденти экспортер сифатида рўйхатдан ўтказилган ва йил якунига 300 млн доллардан ортиқ IT/BPO хизматлари экспорти бўлиши кутилаяпти, яъни ўтган йилгидан 2 баробардан ортиқ. Бундай экспортерларнинг баъзилари билан ушбу видеолавҳада танишиш мумкин.

Бу каби хизматлар экспорти билан шуғулланадиган компанияларда ишлаш учун эса ёшларимиз чет тилларини ва ахборот технологияларини янада яхшироқ ўзлаштиришлари муҳим. Ёшларимиз интернетда ўзлари мустақил бепул ресурслардан ўрганишда қийналсалар, бу каби қўшимча билим ва кўникмаларни ўрганиш учун IT таълим резидентлари имкониятларидан ҳам фойдаланишлари мумкин.

https://www.education.it-park.uz/
https://uzbekcoders.uz/
https://www.it-istedod.uz/
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг алоҳида эътиборлари туфайли АйТи соҳаси жуда кам сонли энтузиастларнигина хабари бор йўналишдан деярли барча ўз фарзандини келажакда карьера қилишига ҳавас қиладиган соҳалардан бирига айланди. Юртимизда ҳар йили юзлаб хорижий компаниялар ўз офисларини очиб, минглаб ёшларимиз ўз билим ва кўникмалари туфайли интернет орқали масофавий хизматлар кўрсатиб расман юқори даромад топаяптилар.

Йил якунида Президентимиз графикларида жуда кўп масалалар бўлишига қарамай деярли бир иш кунини тўлиқ рақамлаштириш масалаларига бағишлаб, IT Park Uzbekistan мажмуасида соҳа натижалари ва истиқболлари ҳақида батафсил муҳокамалар қилиб, барча давлат ташкилотлари раҳбарларига рақамлаштириш бўйича жуда катта марраларни белгилаб бердилар. Шу билан биргаликда, UZINFOCOM жамоаси фаолияти билан ҳам танишиб, айтишникларимизга жуда катта мотивация бериб кетдилар.

Энди барча жамоамиз аъзолари ушбу мотивациядан руҳланиб, белгилаб берилган юқори марраларга эришишга бор куч ғайратимизни сафарбар этишимиз зарур!

Ёшларимиз эса юқори даромад топиш учун имкони борича чет тилларини ва ахборот технологияларини ўрганаверишлари керак.
Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича йил бошидан бери 24 поғонага кўтарилибди, лекин операторларимиз ортиб бораётган талабни қондириш учун янада кўпроқ инвестиция киритишга ҳаракат қилишлари зарур.
Sherzod Shermatov
Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича йил бошидан бери 24 поғонага кўтарилибди, лекин операторларимиз ортиб бораётган талабни қондириш учун янада кўпроқ инвестиция киритишга ҳаракат қилишлари зарур.
Симли интернет тезлиги рейтингида мобиль интернетникидан юқорироқ ўриндамиз, лекин бу йўналишда ҳам операторларимиз оптикадан фойдаланувчиларга юқорироқ тезликдаги тарифларни кўпроқ тавсия қилаверишлари керак
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда хавотир кучайиши натижасида глобал АйТи бозорида ҳам ўсиш секинлашиб, чет элдаги кўп компанияларда юз минглаб ишчилар бўшатилишига қарамай, Президентимизнинг соҳамизга алоҳида эътиборлари туфайли, жорий йилда ҳам мамлакатимизда АйТи соҳасида, айниқса, экспортда юқори ўсиш кузатилди. Яъни яна минглаб ёшларимиз ўз билимларидан фойдаланиб, интернет орқали масофавий хизматлар кўрсатиб юқори даромад топишни бошладилар.

Ёшларимиз Янги йилдаги мақсадларида чет тиллари ва юқори даромад олиш мумкин бўлган касбларни ўрганишга кўпроқ эътибор қаратишларини тилаймиз!

Ўтаётган йилдаги муҳим воқеалар сарҳисоби ҳамда кўпгина катта тажрибага эга чет эллик экспертларнинг соҳадаги ўзгаришлар бўйича фикрлари билан ушбу қисқа видеода танишишингиз мумкин.

Видеони юқорироқ сифатда кўриш учун: https://www.facebook.com/watch/?v=1528450081030445
Kirib kelayotgan yangi yilingiz muborak bo'lsin!

Happy New Year! С Новым годом!
Янги йилда каттароқ мақсадларга эришиб ишни янгича ташкил қилмоқчи бўлганларга яхши тавсия: OKRларни жорий этиш

Аэропортда бўлганда, кўпинча китоб сотиб олардиму ўқишга ҳар доим ҳам вақт бўлмасди. Янги йил байрамлари баҳона шундай яхши китобни ўқиб чиқишга имкон бўлди. John Doerrнинг “Measure What Matters” китобида OKR (Objectives and Key Results) методикасини қўллаш орқали Intel, Google, Youtube ва бошқа катта натижаларга эришган компанияларнинг натижага йўналтирилган бошқарув тажрибаси содда қилиб тушунтириб берилган экан. Яъни 24/7 банд бўлишни ўзи (activity trap) натижага эришишга олиб келмаслиги, балки OKR орқали айнан қайси энг муҳим натижага (objective) қандай (key results) эришиш кераклигини барча жамоа аъзолари тўлиқ тушуниб етиб ишласа, анча каттароқ натижаларга эришиш мумкинлиги яққол ҳаётий мисоллар билан кўрсатиб берилган. Халқаро компанияларда натижа кўрсатган бундай тажрибани давлат ташкилотларида ҳам қўллашга ҳаракат қилинса фойдадан холи бўлмаслиги аниқ.

Китобнинг сайти ҳам бор экан қўшимча маълумотлар учун: https://www.whatmatters.com/

Президентимиз китоб ўқиш зарурлигини таъкидлашлари нафақат ёшларимиз учун, балки ҳар қандай даражадаги раҳбарлар учун ҳам муҳимлигини оддий шу мисолда яна бир ҳис қилдим. Озгина китоб ўқишга имкон бўлганди, ўзим учун қанча фойдали маълумотларни ўргандим, бошқаларга ҳам албатта тавсия қиламан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14-yanvar – Vatan himoyachilari kuni va O‘zbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining 32 yilligi bilan tabriklaymiz!
Креатив индустрияни ривожланиши қўшимча қийматни оширишга ва юқори маошли ишчи ўринларни кўпайтиришда ёрдам беришига Хитойдаги Shenzhen Industrial Design Profession Association (SIDA) мисолида яна бир бор амин бўлдик.

Давлатимиз Раҳбарининг бу сафарги Хитойга ташрифларини тарихий эканлигини Хитойлик катта ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистонлик делегация аъзоларига жуда илиқ, ҳамкорликка қаратилган муносабатидан ҳам бемалол сезиш мумкин бўлди.

Бу эса, бизга анъанавий телеком инфратузилмаси бўйича лойиҳаларимизни кенгайтиришдан ташқари, янги йўналишларда янги ҳамкорликларни очилишига ёрдам берди.

Жумладан, АйТи таълим сифатини ошириш бўйича янги ҳамкорликларни йўлга қўйдик ҳамда йирик АйТи компанияларни ҳам IT Park имкониятларидан фойдаланишга таклиф этдик.

Шенжендаги Бизнес форумда мамлакатимизда АйТи соҳаси учун яратилган имкониятларни тақдим қилганимиздан кейин, ушбу ассоциация раҳбари қизиқиб, ўзларининг Дизайн Паркларига таклиф қилди.

SIDA Финландиянинг машхур дизайнерлари билан ҳамкорликда ташкил қилинган ва унда асосан ишлаб чиқарувчилар маҳсулотлари сотувини яхшилаш мақсадида уларни инсонлар учун янада қулай ва жозибадор қилиб берадиган industrial design билан шуғулланувчи мингга яқин корхоналар аъзо экан. Барча катта ишлаб чиқарувчи корхоналар ўз махсулотларининг янги дизайнларини ишлаб чиқаришда улардан фойдаланади ва натижада ишлаб чиқарувчиларни рақобатбардошлиги ортиб боради.

Йил бошида IT Park резидентлигига креатив индустрияда экспорт қилувчи корхоналарни ҳам киритишга рухсат берилгани бу каби корхоналарнинг ҳам мамлакатимизга кириб келишига ва ижодкор ёшларимизга юқори маошли ишларнинг янада кўпайишига ўз ҳиссасини қўшишига ишонамиз.

Албатта, биринчи марта танишган ҳамкорлар Ўзбекистондаги имкониятларга ҳақиқий ишонч билдиришлари учун уларни ҳам 18-20 март кунлари режалаштирилган Аутсорсинг бўйича тадбиримизга таклиф қилдик. Ўйлаймизки, келиб, ҳақиқий имкониятларни ўз кўзлари билан кўрганларидан кейин улар ҳам Ўзбекистонда ўз корхоналарини очишлари ҳақида қарор қабул қилишни бошлайдилар.
2023 йилда барча ҳудудларда АйТи хизматлари экспорти ўсиб умумий 344 млн долларга етди

Давлатимиз Раҳбари томонидан АйТи соҳасига яратилган имкониятлар туфайли барча ҳудудларда АйТи Парк резидентлари ўз экспортларини оширишга эришганларини ушбу жон бошига АйТи хизматлар экспортини ҳудудлар кесимидаги жадвалда кўриш мумкин (ўсиш кўрсатилмаган ҳудудларда ўтган йили экспорт бўлмаган).

Буёғига асосан экспорт учун ҳаракат қилиш кераклигини ва бу каби шароитларни давом этишини режа қилган компаниялар 2027 йил якунигача экспортларини умумий даромаддаги улушини камида 50 фоизга чиқаришлари зарурлигини барча учрашувларда АйТи Парк резидентларига тушунтириб бораяпмиз.

Бу йил АйТи экспортини кўпайтириш учун асосан ёшларни кўпроқ чет тиллари ва АйТини ўрганишига қизиқтиришимиз ҳамда чет эллик компанияларни кўпроқ Ўзбекистонга, айниқса ҳудудларга таклиф этишимиз зарур бўлади.
Футбол терма жамоамизнинг Қатарга мағлубиятига Киберспортчиларимиздан муносиб жавоб бўлиб Қатар устидан ғалаба қозонишди!

Осиё чемпионатида параллел равишда AFC eAsian Cup ҳам ўтказилаётган эди, унда бизнинг киберспортчиларимиз муносиб қатнашиб, Қатар жамоаси устидан ғалаба қозонишгани билан табриклаймиз!

PS. Расмлар АFC Asian cup Instagram аккаунтидан олинди:
https://www.instagram.com/p/C27NfADqnpu/?igsh=MXRhcDB0cW8wM3IyNA%3D%3D&img_index=1
The number of companies with foreign capital, who are benefitting from IT Park Uzbekistan’s residency increased almost 20 times in the past two years, so if you also want to minimize your tax and human resources related costs and grow your business with us, we invite you to join Uzbekistan outsourcing conference in Dubai, February 15th, 2024.

If you're interested in participating, please fill out the form, and we'll contact you shortly: https://lnkd.in/dVJRqSY3

Linkedin

#ITOutsourcing #BPO #UzbekistanIT #ITParkUzbekistan #Dubai #UzbekistanOutsourcingConference
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қизларингизни чет тили ва АйТига ўқитинг! Уларга қўшимча имконият очадиган яна бир муҳим қадам қўйилди.

Бугун Халқаро илм-фан соҳасидаги хотин-қизлар кунида Президентимиз доим қизларимизни келгусида бахтли хаёт кечиришлари учун уларни ўқитиш муҳимлигини таъкидлаб келаётганликларини эслаб ўтиш муҳим. Зулфия мукофоти билан тақдирланувчилар орасига АйТи соҳасидагиларни ҳам қўшилгани ушбу йўналишда муҳим қадам бўлди. Айнан АйТи соҳасига ўқиш қизларимизга келгуси хаётларида янада кўпроқ имкониятлар очади, жумладан:

1) Мактабларни юқори синфида чет тили, математика ва бошқа STEAM фанларидан одатда қизларимиз аъло баҳоларга ўқишади, улар айнан АйТи йўналишларини танлашса ушбу йўналишлардаги Олий таълим муассасаларига қабул қилиниш имкониятлари кўпаяди;

2) Айнан АйТи ва масофавий хизматлар экспорти соҳасида нафақат чет элга, балки умуман ишхонага бормасдан туриб ҳам масофавий ишлаш мумкин. Бу эса, кўпроқ вақтини келгуси хаётида оиласи ва фарзанд тарбиясига бағишламоқчи бўлган аёлларимиз учун ҳам қулай имконият;

3) АйТи ва чет тилини билган аёлларимиз келгусида фарзандларини ҳам уйда ўзлари ушбу йўналишларга қизиқтиришлари ва ўқитишлари осонроқ бўлади.

Ва ниҳоят, бир қизни тарбияласа, миллат тарбияланади деган гап жуда тўғрилигини нафақат келгусидаги фарзандлар тарбиясида балки, оила қуриш жараёнидан бошлаб хаётни ўзи кўрсатади. АйТи ва чет тилини билган ҳамда бемалол юқори даромад топа оладиган қизга муносиб куёв бўлиш учун ўғил болларимиз ҳам янада яхшироқ билим олиб, ўзларини устиларида қаттиқроқ ишлашлари керак бўлади.

PS. Айтгандек, Technovation Girls 2024 га онлайн ариза топширишга жуда кам муддат қолди: https://t.iss.one/mitcuz/12553

PPS. Юқорироқ сифатдаги видео: https://www.facebook.com/watch/?v=601901655462472