Sherzod Shermatov
9.43K subscribers
319 photos
193 videos
2 files
338 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
IT Park rezidentlarining xizmatlari eksporti o‘sish sur’ati ichki bozordagi xizmatlardan yuqori bo‘lib qolayotgani xali eksportga chiqmagan IT kompaniyalar uchun ham ko‘proq eksport bo‘yicha ishlash kerakligiga yana bir signaldir. 1470 ta rezidentdan 305 ta ta’lim rezidentlarini chiqarib tashlasa, qolgan kompaniyalarning deyarli yarmi, ya’ni 520 tasi eksporter va yuqori daromadli ishchi o‘rinlar yaratishda ishtirok etishmoqda.

2023-yilning 9 oyi davomida IT Park rezidentlarining eksport hajmi oʻtgan yilning shu davriga nisbatan qariyb 3 baravar koʻpayib, $238,7 millionni tashkil etdi. Asosiy eksport yoʻnalishlari Shimoliy Amerika (43%), Yevropa Ittifoqi va Buyuk Britaniya (37%), hamda MENA (4%) (Yaqin Sharq va Shimoliy Afrika) mamlakatlari hissasiga to‘g‘ri keladi.

Shuningdek, IT Park rezident kompaniyalari tomonidan koʻrsatilgan xizmatlarning umumiy hajmi 3,8 trillion soʻmdan 8,5 trillion soʻmga yetdi — bu oʻtgan yilning mos davrga nisbatan 2,2 barobar koʻpdir.

Eksportga yoʻnaltirilgan rezident kompaniyalar soni ham sezilarli darajada oshib, 520 taga yetdi. Shundan 316 tasi IT-xizmatlar, 204 tasi esa BPO xizmatlari sohasida faoliyat ko‘rsatmoqda.
Чет элга масофавий хизматлар кўрсатаётган компаниялар расмий фаолиятининг кенгайиши чет тилини биладиган ёшларимизга кўпроқ юқори даромадли иш жойларининг яратилишига имконият очаяпти

Авваллари Самарқанддаги чет элга масофавий хизмат кўрсатувчи компаниялар имкони борича расмий фаолият кўрсатмасдан ишлашга ҳаракат қилишар эди. Ўтган йили битта шундай тўйхонанинг ичида ёпиқ ишлайдиган BPO компаниясини расмий IT Park резиденти сифатида рўйхатдан ўтказишга кўндирган эдик. Кейин АҚШдаги Ватандошлар билан қатор учрашувларда ҳам айнан расмий ишлашни норасмий ишлашдан афзалликлари ҳақида тушунтириб ўтдик.

Бу сафар Самарқандда 3 та янги рўйхатдан ўтган IT Park резидентлари - BPO компаниялар фаолияти билан танишдик. Ҳаммаси инглиз тилида равон сўзлайдиган мутахассислар кераклигини алоҳида таъкидлашди.

Улар орасида UZB Freight Inc нинг Самарқанддаги хизмат кўрсатадиган корхонаси “MAROKAND KHUMO SERVICES” MCHJ алоҳида эътиборга лойиқ, менимча. Биринчидан АҚШдаги брендининг номидан ҳам ҳақиқий ватанпарвар инсонлар томонидан компания юритилиши эътиборни тортади: https://uzbfreight.com
Иккинчидан, улар хавфсизлик талаблари юқори бўлган товарларни ташишга ихтисослашишгани туфайли бошқа умумий BPO компанияларидан кўра, хизматлари хажми ўсишининг юқорироқлиги сабабли ҳозирги 40дан ошиқ ходимларини яқин йилларда 10 бараварга оширишни режа қилишмоқда. Улар фақат инглиз тилида равон сўзлашадиган, масъулиятли ва муомалали ёшларни излашмоқда: https://www.instagram.com/p/CzHivM4J5Ae/?hl=en

Барча чет элдаги ватандошларимизни ҳам шу каби масофавий хизматларни кўпайтириш орқали ёшларимизга юқори даромадли иш ўринлари яратишга қаратилган Президентимиз Фармонлари билан берилган имкониятлардан фойдаланишга чақирамиз, батафсил: www.centralasia.tech
Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги рейтингида охирги 3 йилда 33 поғонага кўтарилди

Kun.uzга раҳмат, бундай сарлавҳа қўймаса ҳам аввалги йиллардаги сарлавҳаларидан динамикани кўрса бўлади. Лекин 100-ўрин албатта кам ва уни яхшилаш бўйича операторларимиз яна анча ҳаракат қилишлари зарур бўлади.

Аввалроқ қайси оператор рейтингда тезроқ эканлигини ёзган эдим: https://t.iss.one/shshermatov/484
Яхши хабар: ChatGPTни Ўзбекистонлик фойдаланувчилар ҳам бемалол ишлата оладиган бўлдилар: https://platform.openai.com/docs/supported-countries
Бугун АйТига қизиқадиган кўпчиликка яхши ўйинчоқ топилди, ўзбек тилини ҳам яхши тушуниб, турли хил вариантда айтган расмларни чизиб бераяпти ChatGPT 😁
Ўзбекистонни АйТи хаб сифатида тарғиб қилиш ва чет элликларни юртимиздаги АйТи экспортерларга буюртмаларини кўпайтириш йўлидаги муҳим қадамлардан бири бу халқаро рейтингларда мамлакатимиз ўрнини яхшилаб боришдир.

Ушбу йўналишда Давлатимиз Раҳбари бошчилигида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар туфайли бизни соҳамизга тегишли бўлган барча рейтингларда охирги йилларда Ўзбекистонни ўрни ижобий томонга ўзгараяпти ва аввал умуман мамлакатимиз рўйхатда бўлмаган қатор рейтингларда ҳам пайдо бўлишни бошладик (расмда батафсил, ўзгариш кўрсатилмаган рейтингларда биринчи бор пайдо бўлганмиз).

Барча соҳамизга тегишли ушбу рейтингларда Ўзбекистон жон бошига даромади деярли бир хил бўлган аксарият давлатлардан юқори жойлашганлиги ҳам халқаро экспертлар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Жумладан, бугун Оксфорд Университетида эълон қилинган Тармоқ тайёргарлиги индексида ҳам шу масалага алоҳида эътибор қаратилган.

Шу билан биргаликда бу каби халқаро рейтинглар таҳлили жамоамиз қайси йўналишларда янада кўпроқ ҳаракат қилиши кераклигини кўрсатиб беради ва келгуси режаларимизни тўғри шакллантиришга ёрдам беради.
Президентимиз топшириқларига кўра IT Park резидентлари экспортини ва ишчи ўринларини янада оширишга қаратилган чоралар ишлаб чиқилмоқда. Тасдиқланган “Ўзбекистон 2030” стратегиямизга кўра 2030 йилга келиб йиллик IT экспортини 5 млрд долларга ва IT соҳасида ишлаётган ёшларни 300 мингга етказиш вазифаси белгиланган. Шунинг учун, барча IT Park резидентларини ушбу онлайн сўровномада қатнашиб, ўз фикрларини билдиришга таклиф этамиз: https://bit.ly/49SKuhK

—-------------------
Руководителем страны поручено разработать дополнительные меры, направленные на дальнейшее увеличение экспорта и количества работников резидентов IT Park. Согласно утвержденной Стратегии «Узбекистан 2030», к 2030 году поставлена ​​цель увеличить годовой IT экспорт до 5 миллиардов долларов и количество занятых среди молодежи до 300 тысяч в сфере IT. Поэтому мы приглашаем всех резидентов IT Park принять участие в данном опросе и направить свои предложения через онлайн форму: https://bit.ly/49SKuhK
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Tекинга Инглиз тилида сўзлашиш (Speaking) кўникмангизни ChatGPT ёрдамида яхшилашингиз мумкинлигини биласизми?

Инглиз тилини ўрганишда аксарият ёшлар қийналадиган қисми айнан сўзлашиш (Speaking) кўникмаси, ҳамманинг ҳам яхши репетитор топиш имкони, маблағи ёки вақти йўқ, айниқса native speakerни. Кенжа қизимда ҳам инглиз тилида сўзлашув кўникмасини яхшилаш керак бўлганига унга ўргатиш баҳонасида ўртанча қизим йўриқнома сифатида бошқаларга ҳам фойдали бўладиган видео қилиб берди.

PS. Эшитиш кўникмасини яхшилаш учун Инглиз тилида YouTubeда видео жуда кўп. Хусусан IELTS Listening 9 олиш учун катта қизим Ted.Talksни эшитиб юргани фойдаси текканини 5 йил аввал ёзган эканман: https://bit.ly/47twYiF

PPS. ChatGPTни хабарлар юбориш бўйича фойдаланиш вақтида чекловлари бор, чекловга учраган вақтда, тўхтаб, бошқа фойдали иш билан шуғулланиб, бир неча соатдан кейин қайтадан фойдаланса бўлади. Баъзан серверлари ҳам катта юкламага учраган вақтда уланишида муаммо бўлиши мумкин, шунга АҚШ ва Европада иш вақти бўлмаган вақтда фойдаланган маъқул.

ChatGPT Google Playda: https://play.google.com/store/apps/details?id=com.openai.chatgpt
One more reason to relocate your IT/BPO business to Uzbekistan: Tashkent listed as 5th most affordable city among 173 major cities by EIU. More about other benefits of Uzbekistan as an IT Hub you can learn from: https://centralasia.tech

Link to EIU report: https://lnkd.in/grPesnRk