Sherzod Shermatov
9.59K subscribers
316 photos
191 videos
2 files
335 links
Axborot texnologiyalariga oid masalalar haqida. Facebook: www.fb.com/SherzodXotamovichShermatov
Instagram: https://www.instagram.com/sherzod_xotamovich_shermatov
Telefon: +998 71 2384107
Download Telegram
Бошидан ўтган табиб...

Афсуски, санитария қоидаларига қанчалик риоя қилмай, барибир ушбу вирусни юқтириб олдим. Яхши ният қилиб, янги ўқув йилини анъанавий шаклда ўтказишга тайёргарлик кўриш бўйича анчагина мактабларда таъмирлаш ишлари кетаётгани учун, уларни имкон борича ўзим бориб кўраётгандим, балки ўша ерда юқтириб олдим, шекилли.

Бошиданоқ тана ҳароратим кўтарилиб, умумий аҳволим ёмонлашди. Эртасидан лоҳаслик, салдан кейин ҳид билиш ва таъм билиш ҳам йўқолди.

Биринчи ҳафта шифокор маслаҳати билан уйда даволанишга ҳаракат қилдим, енгилроқ ўтса, балки шифохонага ҳожат бўлмас деган ниятим бор эди.

Лекин бир ҳафтадан кейин, тана ҳарорати яна кўтарилиб кетганига, шифокорлар шифохона шароитида даволанишга ўтиш кераклигини таъкидлашди. Ўша кезлари Семашко санаторияси коронавирусни даволашга ихтисослаштирилган экан, ўша ерда даволанишга тўғри келди.

Шифокор тавсиясига кўра дорилардан бошидан Д3, С каби витаминларни қабул қила бошладим. Кейинроқ иситма тушавермагач қўшимча антибиотиклар қўллашни бошлашди. Сатурация тушиб кетганда, муолажа давомида дексаметазондан укол қилиб, нафасни очишга ёрдам беришди.

Қонни суюлтирадиган дори ва таблеткалар ҳам жуда муҳим экан. Чунки бу касалликда инсон организмида қон қуйилиши ва шу орқали юрак қон айланиш ва ўпкага салбий таъсири бўлиши мумкинлиги ҳақида ҳам билиб олдим.

Бошидан ўтган табиб деганларидек, кимдир ўзида шундай ҳолатларни сезса баъзи маслаҳатлар уларга фойдали бўлса керак деб ёзаяпман.

Биринчидан, Ваҳима қилмаслик. Ваҳима хар қандай касални янада кучайишига, одамни асабийлашишига ва атрофда унга ёрдам бераётганларни қийналишига сабаб бўлади.

Иккинчидан, Яхши ният қилиш. Интернетда жуда негатив кўп, лекин касал пайтингизда энг асосийси яхши ният қилиб ўзингиз биринчи навбатда тузалишга ҳаракат қилсангиз, тезроқ тузалиб кетасиз.

Учинчидан, Яхшилик қилиш, Садақа радди бало дейилгандек, қанчалик яқинларга ва мухтожларга ёрдам берилса, шунчалик одам ўзини енгилроқ ҳис қилади.

Охиргиси ва энг асосийси: шифокорлар ишини қадрлаш. Шунча қийинчиликларда энг асосий юк шифокорларга бўлаяпти. Шундай экан ҳозирги даврда соғлиғингиз туфайли шифохонага тушиб қолсангиз, сизни даволайдиган шифокорми, ҳамширами ёки бошқа тиббий ходим бўладими, сиз ҳам ўз навбатида уларга яхши гапириб, кўнглини кўтариб туришни маслаҳат бераман. Улар ҳам жуда чарчашаяпти, айниқса шу иссиқда санитария қоидаларига риоя қилиб ҳаммаси махсус кийимда юриши осон эмаслигини кўришингиз мумкин.

Фурсатдан фойдаланиб, барча шифокорларга миннатдорчилик билдириб ўтмоқчиман!

Касал бўлганимни эшитган барча яқинларим, дўстларим, қариндош-уруғларимдан доимий равишда дуо ва яхши сўзлар бўлиб тургани ҳам жуда катта далда бўлди.

Ҳатто Давлатимиз Раҳбари ўзлари шахсан аҳволимни суриштириб турганларини эшитиб, бошим осмонга етди. Шундай одамгарчилиги юқори бўлган инсоннинг командасида эканлигимдан ғурурландим. Устозим ҳам бир неча бор телефон орқали ҳол аҳвол сўраб, кўнглимни кўтарганлари ҳам катта мадад бўлди.

Президент Администрацияси раҳбарияти, Вазирлар Маҳкамасидаги Комплексимиз раҳбари томонидан ҳам аҳволимни сўраб туришгани куч бағишлади. Шундай вақтда иш бўйича муносабатлар эмас, балки ҳақиқий инсонийлик қадриятларининг муҳимлиги жуда билинар экан.

Ота-онамнинг ҳар кунги дуолари, барча қариндошларнинг ўзаро бирлашиб, ўзлари пиширган таомлардан илиниб юбориб туришганининг ҳам катта фойдаси тегди. Айниқса, қариндошлар тайёр боқаётган товуғини олиб, сўйиб, товуқ шўрва пишириб юбориб туришгани тезроқ тузалишимга фойда бўлди.

Кўпчилик яқинларим қатори, Спорт Федерациясидагилар ҳам Хитой дорисидан дарров етказишди, раҳмат барака топишсин. Бундай эътибордан жуда хурсанд бўлдим.

Мен ўзимни жуда бой инсон деб ҳисоблардим, чунки ҳам ота-онам, ҳам қайнона-қайнотам ҳаёт бўлиб, доим дуо қилиб туришганди. Афсуски, орада қайнотам ҳам омонатларини топширдилар. Жойлари жаннатда бўлсин, жуда яхши инсон эдилар...
Шифохонага борганим тўғри бўлибди, МСКТ 50% ўпкада икки томонлама пневмония эканлигини кўрсатди. Кейин сатурация 73 гача тушиб кетди, кислород концентраторини улаб, анча кўтариб туришга имкон бўлди. Лекин барибир энг асосийси, кислород бўлса ҳам, одам ўзи кўпроқ нафас машқлари қилиши керак экан. Кислород бошида ўпкани озгина эрка қилиб ҳам қўяркан.

Фақат кислороддан нафас олиб ётган билан ижобий натижа чиқиши қийин бўлади дейишди, шунга имкон борича нафас машқларини қилишга ҳаракат қилдим ва албатта, фойдасини сездим. Бошида қийналиб йўтал тутган вақтлари, мажбур қайтадан кислородга уланиб, сатурацияни кўтариб турдим, кейин секин-секин кислородни камайтириб, кўпроқ нафас олишга ҳаракат қилдим.

Мен 2 йилча аввал пневмония бўлгандим, шу ҳам салбий таъсир қилди. Ўзи умуман давлат ишидаги тартибсиз режим, асаббузарликлар, кечгача ишда бўлиш ҳам организмни чарчатиб, бундай касалликларни оғирроқ ўтишига сабаб бўларкан. Шунинг учун, имкон борича ўзингизни асранглар, пневмонияни менга ўхшаб оёқда ўтказманглар.

Энг қийини касалхонада вақтнинг секин ўтиши бўлди. Мен каби ишга ўрганиб қолган одамга вақтнинг бекор ўтаётганига кўникиш жуда қийин бўларкан. Раҳмат, ўз ишига масъулиятли ва ташаббускор яхши ўринбосарлар ва фидоий ходимларимиз бор. Интернет орқали ҳам дарров вазифаларни тушуниб, ишларни сифатли ташкил қилишга ҳаракат қилишди. Афсуски, мен билан бир вақтнинг ўзида вазирликдаги бир ўринбосар ва анчагина ходимлар ҳам бу вирусни юқтириб, улар ҳам даволаниб чиқишди.

Ҳозирда уйда реабилитация даврини ўтамоқдаман, насиб қилса яқин орада ишга қайтаман.

Даволаниш даврида...
Касалхонада эканман, 60дан ортиқ аудиокитоб эшитиб қўйдим. Farhod Ibragimov Фарход Ибрагимовга раҳмат, анча олдин яхши Blinkist деган дастурни совға қилганди. Жуда кўп яхши китобларни қисқача қилиб айтиб берадиган, инглиз тилини билган ва вақти зиқ бўлган раҳбарлар учун жуда фойдали дастур экан.

Имкониятингиз бўлса, аудиокитоблар тингланг, бу эса вақтдан унумли фойдаланишга ёрдам беради. Ўзбек тилида аудиокитоблар тингламоқчи бўлганлар www.kitob.uz порталидан бемалол фойдаланишлари мумкин.

Кимгадир ушбу маслаҳатларимнинг фойдаси тегса хурсанд бўламан, ўзингиз ва яқинларингизни асранглар!
Ҳурматли ота-оналар,

Хабарингиз бор, биз 3 та сценарий бўйича ишлаётган эдик: 1) анъанавий мактабни очиш, 2) онлайн мактаб орқали ўқитиш ва 3) аралаш (гибрид) сценарий – ҳам анъанавий ҳам онлайн. Телеграм орқали деярли 1 млн. фойдаланувчи қатнашган сўровномада 70% ота-она бола соғлиғидан хавотирда бўлиб, уйда ўзи онлайн ўқитиши мумкинлиги, 30% эса пандемия шароитида ҳам фарзандини мактабга юборишини билдирган.

Шунинг учун, аҳолини кўпроқ қатламини рози қилишни инобатга олиб, фақат 3-сценарий, яъни ота-оналарнинг ўзларига танлаш ҳуқуқини бериш энг оптимал вариант бўлиб турибди.

Бир томондан,
интернетда баъзи давлатларда мактаблар очилиб, касаллик кўпайиши натижасида қайтадан ёпилгани, болалар ўзи кучли касалланмасада, катталарга қараганда кучлироқ вирус ташувчиси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаяпти.

Иккинчи томондан, бу вирусдан яқин орада қутилмаслигимизни, вакцина ишлаб чиқилган тақдирда ҳам уни барча хавфсизлик синовларидан ўтказишга ва ишлаб чиқариб бизга етиб келишига анча вақт кетиши ҳам аниқ. Шунга, ушбу вақт даврида фарзандларимиз билим олишдан орқада қолиб кетмасликлари зарур.

Карантин қоидаларининг юмшатилиши касаллик ҳолатларининг ортишига олиб келиши мумкинлиги, уларни даволашга ҳам қўшимча вақт талаб этилиши кераклиги ҳамда ўқиш бошланишидан аввал уларни даволаб, камайтириш муҳимлиги каби факторларни инобатга олиб экспертлар фикридан келиб чиқиб, бу йилги ўқув йилини 14 сентябрь – душанба кунидан бошлаш таклиф сифатида киритилди.

Шунингдек, бир ҳафта олдин синов тариқасида вирус тарқалмаган, хавфсиз ҳудудлардаги баъзи кичик мактабларни очиш, ушбу жараёнда барча чораларни тўлиқ ва тўғри амалга оширилишини ўрганиб чиқиш ҳам режалаштирилган. Мактабга ўқувчиларнинг бир вақтда келмаслиги, кираётганда иситмаси ўлчаниши, барча дарслар бир синф хонасида ўтилиши, танаффусда синф ҳавоси шамоллатилиши, ўқувчиларга ижтимоий масофани сақлашни тушунтириш каби қатор талаблар ишлаб чиқилиб, жойлардаги барча мактабларда ижросини таъминланиш чоралари кўрилиш керак бўлади.

Шу сабабли, бугун-эрта барча мактабларда ота-оналардан сўровномалар ўтказилмоқда. Бизга ҳар бир ота-онанинг фикри муҳим. Илтимос, ушбу сўровномада фаол қатнашинг! Пандемия шароитидан келиб чиқиб, айнан сизнинг фарзандингиз мактаб очилганда мактабга бориб ўқийдими ёки уйдан онлайн ўқийдими деган саволга фақат сиз жавоб бера оласиз! Бизга эса бу сўровномалар барча мактаблар кесимида аниқ, объектив ҳолат бўйича маълумотни йиғишга имкон беради.

Мактаблар қайта очилиши, таълимни аралаш кўринишда ташкил этиш, албатта, мактаб жамоасига қўшимча масъулият ва вазифалар юклайди. Шунинг учун, ушбу жараёнларда, ҳурматли ота-оналаримиздан, педагоглар меҳнатини ҳам қадрлашларини сўраб қоламиз!

Иловадаги Халқ таълими вазирлигининг расмий мурожаатини кенгроқ аҳолига етказишда ёрдамингизни аямайсиз деб умид қиламиз.

Telegram:
t.iss.one/uzedu/8479
Facebook:
www.fb.com/uzedu
«Тарихий адолатнинг тикланиши» — Халқаро фан олимпиадалари ғолиби бўлган ўзбекистонлик ўқувчилар тақдирланди

👉 https://kun.uz/14874639

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Maktablar ochilishi bo‘yicha qarorni faqatgina Mahalliy Kengash deputatlari maktablarning haqiqiy tayyorligi, hududdagi sanitariya-epidemiologik holat va sog‘liqni saqlash tizimi imkoniyatidan kelib chiqib qabul qiladi.

Prezidentimiz tomonidan o‘tgan yillarda olib borilayotgan asosiy islohotlardan biri bu bosqichma-bosqich Mahalliy Kengashlar vakolatini oshirib borishdir. Ular hozirgi kunda mahalliy byudjetni ham qaysi yo‘nalishda ishlatishni belgilab beradilar (avvallari deyarli mahalliy byudjetda mablag‘ bo‘lmagan edi).

Mahalliy deputatlar maktab ochishdan avval uni pirometr, dozator (yoki pulverizator), antiseptik va dezinfeksiya vositalari bilan taʼminlash uchun mablag‘lar ajratilgani, maktablarga yetarli vositalar yetkazib berilganiga ishonch hosil qilganidan so‘nggina Kengashda ushbu maktab faoliyatini boshlash bo‘yicha qaror qabul qilishi mumkin.

Maktab sanitariya talablariga javob bermasa yoki o‘sha hududda sanitariya-epidemiologik holat yaxshi bo‘lmasa yoki sog‘liqni saqlash tizimi kasallanganlar soni ortishiga bardosh bera olmasligini bilishsa, Mahalliy Kengash aynan o‘sha maktabni ochmaslik bo‘yicha ham qaror qabul qilishi mumkin. Unday holatda o‘quvchilar yaqinroqda boshqa ochilgan maktab binosida yoki 14 sentyabrda yangi o‘quv yili darslari boshlanganida teledarslar orqali masofaviy taʼlim olishlari mumkin bo‘ladi.

Albatta, mahalliy byudjetda mablag‘lar yetarli bo‘lmagan sharoitda, qaysidir boshqa harajatlarni qisqartirib, uni bu yo‘nalishlarga sarflash bo‘yicha qaror qabul qilish vakolati ham aynan Mahalliy Kengashlarda. Masalan, tuman markazini obodonlashtirish uchun mablag‘ ajratish muhimmi yoki maktablarga antiseptik vositalarni sotib olib berishmi degan savolga Mahalliy Kengash deputatlari javob topishlariga to‘g‘ri keladi. Mabodo qaysidir joylarda mablag‘ ajratilmasdan, majburiyatni maktab jamoasiga yuklab qo‘yilish holatlari bo‘lsa, unday holatlarni Mahalliy Kengash deputatlarimiz tomonidan tanqidiy o‘rganib chiqilishi maqsadga muvofiq.

Aynan har bir maktab holati, joydagi epidemiologik vaziyat va sog‘liqni saqlash tizimi imkoniyatlarini o‘rganib chiqib, faqatgina Mahalliy Kengashlar haqiqiy holatdan kelib chiqibgina qaror qabul qilishi zarurligi Prezidentimiz tomonidan alohida taʼkidlab o‘tilgan edi.

Markazdan turib, hamma maktablar falon kuni ochiladi deb hech kim aytmaydi!

Ikkinchi tomondan, barcha sanitariya talablariga rioya etilgan taqdirda ham maktabda koronavirus yuqmaydi deb ham hech kim kafolat berolmaydi. Bunga Germaniya, Koreya kabi davlatlarda anchagina maktablar virus tarqalgani sababli qaytadan yopilganini misol qilib keltirsa bo‘ladi. Ularda nafaqat moddiy imkoniyatlari yuqori, balki jamoat joylarida aholini o‘zini tartibli tutishi biznikilardan ko‘ra ancha yaxshi ekanligini ham tan olish kerak (misol sifatida ulardagi va bizdagi odamlarni navbatda qanday turish madaniyatini kuzatishingiz mumkin).

Shuningdek, farzandini anʼanaviy ko‘rinishdagi maktabga yuborish yoki uyda teledarslar orqali o‘qitish haqidagi qarorni faqatgina ota-onalar o‘zlari qabul qilishlari muhimligi ham bir necha bor taʼkidlab o‘tildi. Bu masalada hech kimni majburlashga yo‘l qo‘yilmaydi.
https://bit.ly/35ikYnd
Шерзод Шерматов: «Мактаблар очилиши бўйича қарорни фақатгина маҳаллий кенгаш депутатлари қабул қилади»

👉 https://kun.uz/67761211

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Ҳурматли мактаб битирувчилари, кўринмас душман билан кураш вақтида бировни айблаш учун кетаётган вақтимиз ва энергиямизни фарзандларимиз келажагига ёрдам беришга ишлатайлик!

Охирги вақтда ижтимоий тармоқларда бировни айбдор қилишга ҳаракатлар кўп кузатилмоқда. Афсуски, бу билан коронавирус пандемияси пайтида аҳвол яхшиланиб қолмайди ёки у билан боғлиқ иқтисодий қийинчилик вақтида мактабларга бирдан жуда катта қўшимча маблағлар ажратилиб қолмайди.

Ўтган икки йилда давлат дастурлари бўйича мактабларни таъмирлаш ва жиҳозлашга ажратилаётган маблағлар салмоқли равишда ошди. Мана ўтган ҳафтада давлат дастури асосида мукаммал таъмирдан чиққан мактаблардан баъзи лавҳаларни ҳам қуйидаги ҳавола орқали кўрса бўлади. Лекин 10 мингга яқин мактабларимизда ва уларнинг узоқ ҳудудлардаги филиалларида йиғилиб қолган муаммолар жуда кўп, шунга мактабларга қанча ёрдам бўлса шунча яхши.

Президентимиз ташаббуслари билан барча битирувчилар ўз мактабига ёрдам бериши ўзига хос умуммиллий ҳаракатга айланаяпти. Масалан, Алишер Бурханович Тошкент шаҳридаги 110-мактабни жуда чиройли қилиб таъмирлаб берганларини кўпчилик кўрди. Бошқа бир қанча тадбиркорлар мактабларни тўлиқ реконструкция қилиб ёки янги қўшимча бинолар қуриб беришди. Тўғри, ҳамма ҳам тадбиркор эмас. Лекин, шунда ҳам кимдир компьютер билан ёрдам берди, кимдир қўшимча китоблар билан. Булар ҳаммаси 6,2 млн ўқувчиларимиз келажаги учун қўшимча инвестициядир.

Янги ўқув йили бошланиши билан ушбу хайрли ишлар яна давом этса жуда яхши иш бўлар эди. Мактабларнинг анъанавий кўринишда очилиши ўқитувчи ва мураббийлар куни байрамигача борадиган бўлса, битирувчиларимиз мактабларига бориб, ёрдам беришлари билан бирга ўзларининг устозларини эслаб, ҳам улардан хабар олишса, устозларнинг ҳам қалблари нурга тўлади.

Баъзи муҳокамаларда мактаб тайёр бўлмагани учун очилмади деган гапларни айтишаётганига гувоҳ бўлиб, яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Мактаб очилишига рухсатни Маҳаллий Кенгаш мактаб тайёрлигидан ташқари ушбу мактабдаги ўқитувчиларнинг коронавирусга тестлари натижалари ва ушбу ҳудуддаги эпидемиологик ҳолат ҳамда соғлиқни сақлаш тизими қўшимча касал кўпайишига бардош бера олишидан келиб чиқиб беради.

Яъни Тошкент шаҳридаги ёки вилоят марказидаги ҳамма имкониятларга эга (жумладан, кўпчилик илтимос қилиб жойлашга ҳаракат қиладиган) мактабга рухсат берилмай, узоқ ҳудуддаги аҳволи нисбатан оғир мактабга рухсат берилиши мумкин.

Рухсат берилмаган мактабларга рухсат бериш учун жойларда маҳаллий ҳокимликлар, халқ таълими ва соғлиқни сақлаш бўлинмалари мутассадилари томонидан ҳамкорликда ишлаб вазият яхшиланишига ҳаракат қилинади.
#Maktablarga_yordam https://bit.ly/33s30vF
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрам арафасида устозларимиздан хабар олайлик!

Синфдошлар билан биринчи синф ўқитувчимизни йўқлаб борганимизда жуда хурсанд бўлдилар. Биринчи синфга борганимизга 36 йил бўлибди. Шу баҳона синфдошлар кўришиб, мактабга ҳам эсдалик совға бериб келдик.

Ҳозирги вақтда ҳаётда эришган натижаларингизда мактабингиздаги устозларингизнинг ўрни беқиёс. 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида улардан хабар олинса, кўнгиллари тоғдек кўтарилади. Баҳонада синфдошлар билан ўқувчилик давридаги хотираларни эслашга яна бир бор имконият яратилади.

Келинг, бундай хайрли амални ҳам ўзига хос челленжга айлантирайлик! Устозларингиз билан тушган видео ва фотолавҳаларни #ustozingdan_xabar_ol хештеги билан тарқатайлик.
Мактаб битирувчиларимиз ўзбек тилини билиши билан бирга рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларини билиши уларни келажакда муваффақиятга эришишига ёрдам беради!

10 мингга яқин мактабларимизда минглаб рус ва инглиз тили ўқитувчилари фаолият олиб боришади, лекин жойларда улар билан суҳбатлар давомида уларнинг тилни билиш бўйича малакасини ошириш муҳимлигига кўп маротаба амин бўлганман. Суҳбатлар давомида машҳур кинофильмдаги “шестница деса ҳам бўлади, суббота деса ҳам бўлади” деган эпизод афсуски кўп маротаба эсимга тушган. Қандай қилиб ўзи чет тилини билмаган ўқитувчи ўқувчига ушбу тилни сифатли ўргатиши мумкин!

Хабарингиз бор, инглиз тилини ўргатишни яхшилаш мақсадида English Speaking Nation деб номланган лойиҳамиз орқали инглиз тили ўқитувчиларини малакаларини ошириш учун АҚШ, Буюк Британия давлатлари томонидан 50 млн доллардан ортиқ грант маблағларини жалб қилишга келишганмиз ва бу борада ишлар бошланган.

Худди шундай, энди ўзбек тилида дарс ўтиладиган мактабларда рус тилини ўқитишни яхшилаш мақсадида Россия Федерациясининг Маориф вазирлиги билан ҳамкорликни йўлга қўйдик. Унга кўра Россиялик педагоглар Ўзбекистонга келиб ҳудудий малака ошириш марказларида рус тили ўқитувчиларимизнинг малака оширишларига ҳамда ўзбек тилида дарс ўтилаётган мактабларда рус тилини ўргатишни яхшилашга ёрдам берадилар. Бу эса ушбу мактаблардаги рус тили ўқитувчиларимиз учун ҳам жуда катта фойда бўлади.

Тошкент шаҳри ва вилоят марказларида рус тилида дарс ўтиладиган мактабларга ота-оналар томонидан талаб жуда юқори. Кўпчилик ота-оналар уйда рус тилида сўзлашмасликлари сабабли болалари ўқишда қийналса ҳам рус тилидаги мактабга беришга ҳаракат қиладилар. Бунга асосий сабаблардан бири, мен билмасам ҳам болам жуда бўлмаса рус тилини ўрганиб чиқсин дейди. Аслида эса бундай ўқувчилар мактабда бошқа фанларни ўзи билмайдиган тилда ўзлаштиришга қийналадилар.

Ушбу лойиҳадан мақсад, ўзбек тилидаги мактаб битирувчиси фанларни ўз она тилида яхшироқ ўргана олиши билан бирга рус тилини ҳам биладиган бўлиб битириб чиқсин.

Мактаб ўқувчилари келажаги учун муҳим бўлган ушбу лойиҳани ижтимоий тармоқларда баъзи “ақлли”лар дарров сиёсийлаштиришга ҳаракат қилишаётганини кўриб, аниқ айтиб қўймоқчиман: ушбу лойиҳани орқасида бирон бир сиёсий мақсад йўқ. Асосий мақсадимиз битирувчиларимиз дунё бозорида рақобатбардош бўлишига эришиш. Бунинг учун эса, албатта, жаҳонда кенг фойдаланиладиган, жумладан қўшни давлатлар билан муомала учун керак бўлган чет тилларини сифатли ўргатиш зарур.

Ушбу икки лойиҳа, яъни инглиз тили ва рус тилини ўргатиш учун давлат бюджети маблағларини тежаш мақсадида тегишли давлатлардан грант олишга ҳаракат қилдик. Бу тилларни ўргатишга мактабларда соатлар кўпайтирилмайди. Мавжуд соатлар доирасида ўтилаётган дарслар сифати оширилади.

Биринчи гуруҳ педагоглар бугун Ўзбекистонга етиб келишди ва Авлоний номидаги малака ошириш институти томонидан уларни ҳудудларга тақсимлаш бўйича ташкилий масалалар ҳал этилмоқда.