Беш йилки, севгингиз билан яшадим,
Қизиғи қолмади ўзга дунёнинг.
Ўзимни ҳар куни ўтга ташладим,
Сиз бир марта менинг ёнимда ёнинг.
Беш йилки, ҳар куни севаман сизни,
Бу нотинч тириклик - бунча беҳуда.
Беш йилки, асрайман сувратингизни,
Сиймонгиз кўринар тупроқда, сувда.
Сездимки, нурайди пахса деворлар,
Тераклар бир-бирин танир беш йилда.
Сиздан етиб келди фақат озорлар,
Мен сукут сақладим севги тилида.
Оғу ичиб қўйди билмай юрагим,
Неча йил қонимда оқади заҳар.
Мен-ку бир марта ҳам асрай олмадим,
Сизни балолардан шу севгим асрар.
Салим Ашур
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Қизиғи қолмади ўзга дунёнинг.
Ўзимни ҳар куни ўтга ташладим,
Сиз бир марта менинг ёнимда ёнинг.
Беш йилки, ҳар куни севаман сизни,
Бу нотинч тириклик - бунча беҳуда.
Беш йилки, асрайман сувратингизни,
Сиймонгиз кўринар тупроқда, сувда.
Сездимки, нурайди пахса деворлар,
Тераклар бир-бирин танир беш йилда.
Сиздан етиб келди фақат озорлар,
Мен сукут сақладим севги тилида.
Оғу ичиб қўйди билмай юрагим,
Неча йил қонимда оқади заҳар.
Мен-ку бир марта ҳам асрай олмадим,
Сизни балолардан шу севгим асрар.
Салим Ашур
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Менга ачинма, эй дўст,
Сен менинг рақсимни кўр!
Кулгуларимда балққан
Қондаги аксимни кўр!
Кўзни бойлаб дорбоздек
Чопа оламан дорда.
Дунёдек ўсар эдим...
Қурғур шу юрак бор-да!
Бахт менинг никоҳимда,
Завқдан зерикар отим.
Бу ҳали умрим эмас –
Жон билан мулоқотим...
Бир кун келади умрим,
У менга ўхшамайди.
Мен йиртган кўйлакларни
Онам каби ямайди...
Ҳаёт – Румийдан қолган
Овозсиз чилдирмадир.
Мен уни танидим-у,
Ҳеч кимга билдирмадим...
Гулладим одам каби,
Чирмашиб лаҳзаларга.
Ларзаларни севдилар –
Айландим ларзаларга...
Сен менинг рақсимни кўр,
Менга ачинма, эй дўст...
Шуҳрат Ориф
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Сен менинг рақсимни кўр!
Кулгуларимда балққан
Қондаги аксимни кўр!
Кўзни бойлаб дорбоздек
Чопа оламан дорда.
Дунёдек ўсар эдим...
Қурғур шу юрак бор-да!
Бахт менинг никоҳимда,
Завқдан зерикар отим.
Бу ҳали умрим эмас –
Жон билан мулоқотим...
Бир кун келади умрим,
У менга ўхшамайди.
Мен йиртган кўйлакларни
Онам каби ямайди...
Ҳаёт – Румийдан қолган
Овозсиз чилдирмадир.
Мен уни танидим-у,
Ҳеч кимга билдирмадим...
Гулладим одам каби,
Чирмашиб лаҳзаларга.
Ларзаларни севдилар –
Айландим ларзаларга...
Сен менинг рақсимни кўр,
Менга ачинма, эй дўст...
Шуҳрат Ориф
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Seni unutgani kuchim etarmi | Феруза Каримова - Сени унутгани кучим…
Feruza Karimova
Ҳозирча тирикман шу ёдинг билан,
Сени унутгани кучим етарму?!
🎤 Феруза Каримова
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Сени унутгани кучим етарму?!
🎤 Феруза Каримова
@shomuz - Yo‘limiz bir!
МАСТУ РОСТ
Даврамизга қўшилинг, шоирим!
Уч-тўрт кишимиз бор-йўғи:
Хотира, Ҳасрат, мен ва
Шеърнинг қораламаси.
Тўртта қурут, сигаретнинг чўғи,
Бир ҳўплам пива...
Даврамизга қўшилинг, шоирим!
Шайтон ораламасин!
Даврамизга қўшилинг, бовурим!
Ташқарида ҳайқириқ оқади,
Шоирлар сув каби топар йўлини:
Изҳорга кўмилган шаҳарлар –
Ватан деган фалсафа сўқади,
Ишқ ила узатар гўё кўнглини.
Даврамизга қўшилинг, бовурим!
Қадаҳда шеър бўлди заҳарлар!
Шеър ўқиб берингиз, шоирим!
Тарихдай оғриқли оҳанглар –
Ватанни рўйирост қурсинлар!
Бир гулни узгандай безарар
Изҳорсиз берсинлар чаманни,
Севги не? Шоирлар кўрсинлар!
Шеър ўқиб берингиз, шоирим!
Қароқда ўқингиз, Ватанни!
Нечун индамайсиз, шоирим?
Севгингиз тирикми, йиғлайсиз?
Ўқ каби отилинг – қалқингиз!
Айни дам маддоҳлар намойишидан,
Ўзини соқовдай панага олган
Ватанлигингизни билмайсиз.
Нечун индамайсиз, шоирим!
Қанча алданади яна халқингиз?..
Алибек Анварий
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Даврамизга қўшилинг, шоирим!
Уч-тўрт кишимиз бор-йўғи:
Хотира, Ҳасрат, мен ва
Шеърнинг қораламаси.
Тўртта қурут, сигаретнинг чўғи,
Бир ҳўплам пива...
Даврамизга қўшилинг, шоирим!
Шайтон ораламасин!
Даврамизга қўшилинг, бовурим!
Ташқарида ҳайқириқ оқади,
Шоирлар сув каби топар йўлини:
Изҳорга кўмилган шаҳарлар –
Ватан деган фалсафа сўқади,
Ишқ ила узатар гўё кўнглини.
Даврамизга қўшилинг, бовурим!
Қадаҳда шеър бўлди заҳарлар!
Шеър ўқиб берингиз, шоирим!
Тарихдай оғриқли оҳанглар –
Ватанни рўйирост қурсинлар!
Бир гулни узгандай безарар
Изҳорсиз берсинлар чаманни,
Севги не? Шоирлар кўрсинлар!
Шеър ўқиб берингиз, шоирим!
Қароқда ўқингиз, Ватанни!
Нечун индамайсиз, шоирим?
Севгингиз тирикми, йиғлайсиз?
Ўқ каби отилинг – қалқингиз!
Айни дам маддоҳлар намойишидан,
Ўзини соқовдай панага олган
Ватанлигингизни билмайсиз.
Нечун индамайсиз, шоирим!
Қанча алданади яна халқингиз?..
Алибек Анварий
@shomuz - Yo‘limiz bir!
КУЗНИ ОЛИБ КЕЛДИМ
Иссиқдан қовжираб ётганда боғлар,
Нафаси бўғилиб кетганда шаҳар,
Мезон ипларини тишимга боғлаб,
Кузни олиб келдим қошингга ахир.
Сувлар ноёб тортди ўзанга сингиб,
Япроқлар бандига югурди заҳар.
Юзларингга бироз салқин тегсин деб,
Кузни олиб келдим қошингга ахир.
Энди тонгдан шомга бир қадамлик йўл,
Энди олислашиб боряпти саҳар.
Aммо мен сен ҳақда ўйладим нуқул,
Кузни олиб келдим қошингга ахир.
Бирдан сенга қизиқ туюлди баҳор,
Менга кўкламларни келтиргин дединг.
Кузни олиб келдим қошингга ахир,
Aхир сен баҳорга арзимас эдинг.
Носиржон Жўраев
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Иссиқдан қовжираб ётганда боғлар,
Нафаси бўғилиб кетганда шаҳар,
Мезон ипларини тишимга боғлаб,
Кузни олиб келдим қошингга ахир.
Сувлар ноёб тортди ўзанга сингиб,
Япроқлар бандига югурди заҳар.
Юзларингга бироз салқин тегсин деб,
Кузни олиб келдим қошингга ахир.
Энди тонгдан шомга бир қадамлик йўл,
Энди олислашиб боряпти саҳар.
Aммо мен сен ҳақда ўйладим нуқул,
Кузни олиб келдим қошингга ахир.
Бирдан сенга қизиқ туюлди баҳор,
Менга кўкламларни келтиргин дединг.
Кузни олиб келдим қошингга ахир,
Aхир сен баҳорга арзимас эдинг.
Носиржон Жўраев
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Gozal kechalarda
Ozoda Saidzoda
Гўзал кечаларда ой ҳам тўлин-тўлин,
Севги азоблари бунча ширин-ширин...
🎤Озода Нурсаидова
@shomuz - Yo‘limiz bir!
Севги азоблари бунча ширин-ширин...
🎤Озода Нурсаидова
@shomuz - Yo‘limiz bir!