Шофиркон ИМ -таьлим тараккиётига биз билан!
618 subscribers
8.62K photos
376 videos
63 files
1.45K links
Shafirkan specialized school under the Agency of Specialized Institutions

🔴 Murojaat uchun:
Rasmiy bot: @ShofIM_bot
https://www.facebook.com/groups/795922548205270/?ref=share
Download Telegram
#Shofirkon_IM
Kasbiy rivojlanish kuni


📌Ixtisoslashtirilgan taʼlim muassasalari agentligi tizimidagi Buxoro viloyat Shofirkon tuman Ixtisoslashtirilgan maktabida kasbiy rivojlanish kuni munosabati bilan davra suhbati tashkil etildi.

📌Ixtisoslashtirilgan maktab direktori D. Axmedova boshchiligida tashkil qilingan davra suhbatida metod birlashma rahbarlari va oʻqituvchilarning istiqbolli rejalari tinglandi, shuningdek, maktab rahbari va OʻIBDOʻlari tomonidan metodik tavsiyalar berildi.

Oʻqituvchilarning kasbiy rivojlanish kunidagi rejalari va kun tartibi belgilab berildi.


🔰 Shofirkon tuman ixtisoslashtirilgan maktab
https://t.iss.one/shofpiima
📣📣📣 DIQQAT DIQQAT!📣📣📣

⚡️Prezident maktablari hamda ixtisoslashtirilgan maktablariga kiruvchilar, endi sifatli ta'lim olish uchun qorako'lga borish shart emas!
☆ 3,4,5,6,7,8 sinflar uchun ☆
✔️Matematika
✔️Ingliz tili
✔️Biologiya

🌐To'gri tanlov-mukammal natija❗️

📈Orzularingizga biz bilan erishing

👨‍🏫Darslarni malakali o'qituvchilar o'tadi❗️

☎️Murojat uchun tell:
+998948523434
+998936512014

🏢 Manzil: Shofirkon tuman, Dehqon bozor ro'parasida
Болаларимизга айтиб беришимиз керак бўлган жудаям ибратли ҳикоя экан…

Бир замонлар Фучжоу яқинида Юн Су исмли болакай яшаган экан. Унинг отаси вафот этиб, онаси билан ёлғиз қолишган экан. Уларнинг уйлари бўм-бўш, фақирликда турмуш кечирар эканлар. Айрим пайтларда уйларида бир сиқим гуруч ҳам топилмас экан.

Юн Су таълим олиш ёшига етибди, лекин унда на қоғоз, на сиёҳ, на ёзиш учун чўпқалам бор экан. Шундай бўлса-да, Юн Су “ўқийман”, дея қатъий аҳд қилибди ва қашшоқликка чап бериш йўлларини излай бошлабди. У билардику, қашшоқликдан, ночорликдан қутилишнинг ягона йўли бу илмдир. Сабаби агар келажакда боллари ўзига ўхшаб камбағалликда яшашини хохламаган.

Эртасига эрталаб бадавлат қўшнисининг ёнига келиб, шундай дебди: “Эшитишимча, уйингизга хизматкор излаётган экансиз. Илтимос, мени ёлланг! Тўғри, ёшим катта эмас, лекин шунга яраша кўп нарса ҳам сўрамайман: ҳар замонда ўғилларингиз қандай ўқиётганини кўриб турсам бас, шунинг ўзи кифоя”.

Бой “текин хизматкор топилди”, деб ҳурсанд бўлиб, розилик берипти.

Юн Су бойнинг уйида эртадан кечгача меҳнат қилар экан. Ҳамма ифлос ва оғир ишлар унинг зиммасида экан. Лекин Юн Су аҳён-аҳёнда хўжайини фарзандларининг китобларига кўз ташлаш имконига эга бўлар экан. Баъзида эса унга дарсларни тўлиқ тинглаш ҳам насиб қилар экан: ўқитувчи келганида Юн Су бурчакка беркиниб олиб, дарсни кузатар ва шу тариқа билим олар экан.

Бир йилдан кейин у сўзларни мустақил таҳлил қила бошлабди. Лекин бахтга қарши у ёзишни билмас экан! Ёзадиган нарсаси ҳам йўқ экан. Юн Су “нима қилиш мумкин?”, дея ўйланиб қолибди ва ечимини топибди.

Юн Су онаси билан денгиз бўйидаги кичкина уйчада яшар экан. Денгиз тўлқинлари қирғоқдаги қумни кун давомида текислар экан. Шундан фойдаланиб, Юн Су узун таёқни олиб, қирғоққа келибди. Чаққонлик билан қумга сўз ёзибди. Тўлқин келиб, сўзни ювиб кетибди. Болакай яна ёзибди – бошқа тўлқин сўзни яна ювиб кетибди. Бу тарзда у қалам ва қоғозсиз битмас-туганмас сўзлар ёзиши мумкин эканлигини тушунибди.

Лекин энди унда китобга эҳтиёж пайдо бўлибди.

Кунлардан бирида Юн Су бой хўжайинининг ёнига бориб, шундай дебди: “Мен хонадонингизда текин хизмат қилдим – энди менга ҳақ тўлашингизни сўрамоқчиман: менга китобларингизни ўқишга рухсат берсангиз, мен яна бир йил сизга бепул ишлаб беришга розиман”.

Хўжайин бундай наф келтирадиган хизматкорни йўқотиб қўйишдан қўрқиб, рухсат берибди.

Энди Юн Суда китоб ҳам бор экан. Кўпинча у қоронғи тушгунча ишлашга мажбур бўлар, тундагина ўқишга вақт топар экан. У шунчалик йўқсил бўлган эканки, ҳатто чироқ учун ёғ ҳам сотиб ололмас экан.

Бироқ Юн Су таслим бўлмабди. У ой ёруғида ўқиб, ёзишга одатланибди. Ой бўлмаганида эса Юн Су кечаси ялтираб кўринадиган қуртларни ўтлар орасидан териб олиб, уларни қоғоз фонусга солиб қўяр экан. Шу ҳашоратларнинг кучсизгина ёруғи остида тиришқоқ Юн Су тунда мутолаа қилишни давом эттирар экан.

Орадан кўп йиллар ўтибди. Юн Су ўз ниятига етибди – буюк олим бўлиб етишибди. Ва ҳали-хануз одамлар камбағал кичкинтой Юн Сунинг тиришқоқлигини ёдга олишар экан.

Отабек Хасановнинг “Лидерлар китоби”дан олинди
Шофиркон ихтисослаштирилган мактабида шахмат факультатив машгулоти ва синф хонаси ташкил этилди.
# Shofirkon_IM

Shofirkon tuman ixtisoslashtirilgan maktabida  7 - 05 sinf oʻquvchilarining kimyo fani dars jarayonidan lavhalar

Mavzu: Kimyo labaratoriyasidagi jihozlar bilan tanishish

👨‍🏫Oʻqituvchi: Oliy toifali o'qituvchi M. Sayfullayev

📲Bizni itimoiy tarmoqlarda kuzatib boring 👇👇👇

Telegram|Facebook|Instagram