Шофиркон ИМ -таьлим тараккиётига биз билан!
606 subscribers
9.03K photos
396 videos
63 files
1.52K links
Shafirkan specialized school under the Agency of Specialized Institutions

🔴 Murojaat uchun:
Rasmiy bot: @ShofIM_bot
https://www.facebook.com/groups/795922548205270/?ref=share
Download Telegram
* Эҳтиром

“ШОИРЛИК ШОҲЛИКДИР СУХАН МУЛКИДА”

Таниқли шоир ва журналист, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, “Mеҳнат шуҳрати” ҳамда “Эл-юрт ҳурмати” орденлари совриндори Toшпўлат Аҳмад хотирасига бағишлаб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими, Шофиркон тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда тумандаги ихтисослаштирилган мактабда ўтказилган адабий кеча унутилмас лаҳзаларга бой бўлди.
Тадбирда дастлаб мактабнинг “Ёш китобхон” тўгараги аъзолари шоир шеърларидан намуналар ёд айтиб, ўз иқтидорларини намойиш этишди.
Шундан сўнг адибнинг набираси Орифжон Тошпўлатов шоир қаламига мансуб шеър асосида тайёрланган қўшиқни ижро этиб, йиғилганларга кўтаринки кайфият улашди.
Сўзга чиққанлар қаламкашнинг ижоди ҳамда инсоний фазилатлари хусусида тўхталиб ўтишди.
Якунда мактаб раҳбари ҳамда тадбирда иштирок этган барча ўқувчиларга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан бадиий китоблар, адабий журналлар нусхалари улашилди.

Шоҳрух ЖЎРАҚУЛОВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Шофиркон тумани бўлинмаси бош мутахассиси

Уланиш учун: https://t.iss.one/ijod_bustoni