Shimbay.uz
8.47K subscribers
29.1K photos
4.83K videos
30 files
10.8K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Қўнғирот – Бейнеу автомобиль йўлининг янгидан қурилган 240 километр қисмини ҳамда Бобур кўчасидаги Тошкент халқаро аэропортига элтувчи йўл ўтказгични фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии сдачи в эксплуатацию реконструированного 240-километрового участка автомобильной дороги Кунград – Бейнеу и путепровода по улице Бабура, ведущего к международному аэропорту Ташкента.

#Mirziyoyev #marosim #transport #avtomobilyuli

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Онлайн

#Жипек_жолы_мәҳәллеси

"Жипек -жолы" мәҳәллесинде спортшы Қазақбаева Гулсара жетискенлиги

Шымбай районы ҳәкимлиги Мәлимлеме  хызмети

Каналымызға ағза болың : 👉 
@shimbayrk
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида йирик транспорт-логистика объектларини фойдаланишга топшириш маросими бўлиб ўтди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 240 км қисми фойдаланишга топширилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида мамлакатимиз ҳудудидаги қатор йирик инфратузилма объектларининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Республика вилоятлари ҳудудидаги инфратузилма объектлари қаторида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи халқаро аҳамиятга эга А380 "Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнеу" автомобиль йўли ҳам фойдаланишга топширилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев, Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.Эрманов, Автомобил йўллари қўмитаси раиси Ж.Турсунов, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари М.Омаров ва фаоллар билан ёшлар, маҳаллий аҳоли вакиллари видеоалоқа орқали иштирок этди.

Айтиш жоизки, Президентимизнинг 2022 йил 30 декабрдаги 465-сон  қарорига асосан, Осиё тараққиёт банки иштирокида республикамизнинг Қўнғирот тумани ҳудудида халқаро аҳамиятдаги А380 “Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу” автомобиль йўлида 240 километрли цемент-бетон қопламали янги йўл барпо этилди.

Лойиҳанинг умумий қиймати 383,4 миллион АҚШ долларига тенг бўлиб, шундан Осиё Тараққиёт банкининг маблағи – 274,2 миллион АҚШ долларини, Ўзбекистон Республикасининг улуши эса 104,2 миллион АҚШ долларини ташкил этди ва қурилиш ишлари 2020—2024 йилларда амалга оширилди. Жорий йилда 240 километр йўл қисмини мукаммал реконструкция қилиш лойиҳаси якунланиб, фойдаланишга топширилмоқда.
Мазкур автомобиль йўлини 2 тасмали цемент-бетон қопламали йўлга айлантириш ишлари Туркиянинг “Пўлат йўл япи сан ве Тик СА” ва Озарбайжоннинг “Норд Вест Констракшин” қўшма корхонаси, шунингдек, Хитойнинг “China Road and Bridge Corporation” компанияси томонидан амалга оширилди.
Амалга оширилган лойиҳанинг асосий мақсадларидан бири халқаро ва давлат миқёсидаги автомобиль йўлларини халқаро стандартлар ва андозалар талабларига мос равишда юқори даражадаги сифатли ҳолатга келтириш ҳисобланади.

Шу билан бирга, лойиҳа бўйича йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти ошиб, таъмирлаш ва эксплуатация қилиш харажатлари қарийб 2,5 баравар иқтисод қилиниши, халқаро ва транзит юк ташишлар, шу жумладан йўловчи ташишлар ҳажми бир неча баробарга оширилиши, реконструкция қилинган йўл қисмида ҳалокатли йўл-транспорт ҳодисаларининг сони 2 баробарга камайтирилиши, лойиҳа қисмида йўлга сарфланадиган вақтни 2,2 баробарга тежалиши, минтақалар бўйича ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши, шу жумладан маҳаллий аҳоли турмуш даражасини янги инфратузилма ва реконструкция қилинадиган йўллар ҳисобига оширилишини таъминлаш, автомобиль йўлининг атроф-муҳитга салбий таъсирини минималлаштиришга эришилади.
Жаҳон стандартларига мос, сифатли қуриб битказилган мазкур автомобиль йўли кўп йиллар давомида халқимизнинг узоғини яқин, оғирини енгил қилишга хизмат қилади.


Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

🌐Telegram 🌐Website 📱Instagram 📱Facebook 🌐YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM