Shimbay.uz
8.89K subscribers
29K photos
4.78K videos
29 files
10.7K links
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

🔰 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
#cўраган_эдингиз

Болаларга ниқоб тақиш керакми? Неча ёшли болаларга тақиш зарур?

7 ёшгача бўлган болалар учун асосий тавсия — бу ижтимоий масофа сақлаш.

😷 Катта ёшдаги болалар ва ўсмирлар ниқоб тақишлари мажбурий.

🏃🏻‍♂️ Фаол ҳаракат
ва спорт билан шуғулланишда (айниқса иссиқ ҳавода) ниқоб тез намланади ва инфекциядан ҳимоя қилмайди.

📐 Шунинг учун болалар — ёшидан қатъий назар инфекция ташувчисидан узоқроқ бўлгани, масофа сақлаши ва бирор юзага қўл теккизган бўлсалар, дезинфекция воситасидан фойдаланиши зарур.

👶🏻 Болалар коронавирус инфекциясини анча енгил ўтказишади, улар орасида симптомсиз касалликни ташувчилар, шунингдек, касалликнинг енгил шакли кўп бўлади. Болалар катталарга нисбатан кўпроқ инфекция манбаси ҳисобланишади.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
⚡️Бугун 345 киши касалликни юқтириб олди. 403 киши соғайди

Шу билан бирга, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 492 нафарга етди.

📈 Бугун Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятларида 403 нафар бемор тузалди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 59 788 нафар бемордан 56 568 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 94 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 728 нафар бемордан 330 нафари оғир, 135 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Манба

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
⚡️Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган
беморлар статистикаси юзасидан

Бугун ОАВ орқали “Коррупцияга қарши курашиш агентлиги раҳбари Самарқанд вилоятида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикасини келтирди” сарлавҳаси остида мақола эълон қилинди.

Шу муносабат билан, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 6 октябрь куни Агентликда ОАВ
ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг Самарқанд вилояти кесимидаги статистикаси ҳақида сўз юритилган. Хусусан, Агентлик раҳбари томонидан расман эълон қилинган кўрсаткичлар (143 нафар бемор) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги вилоят бошқармаси томонидан Агентликка тақдим этилган маълумотларда (1155 нафар бемор) фарқлар мавжудлиги айтиб ўтилган.

Бироқ, Агентлик раҳбари томонидан билдирилган ушбу фикр COVID-19 билан даволанаётган беморларнинг муқобил статистикаси деб талқин қилинишига асос бўлмайди. Бундан ташқари, тадбирда ушбу масала юзасидан яна қўшимча ўрганишлар ўтказилиши лозимлиги билдириб ўтилган.

Ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, Самарқанд вилоятида бугунги кун ҳолатига 136 нафар бемор COVID-19, қолган беморлар эса ОРВИ, пневмония ва бошқа касаллик белгилари билан даволанмоқда.

Шу муносабат билан, тақдим этилган маълумотлар Агентлик томонидан қўшимча ўрганишлар якунлангандан сўнг расмий баёнот сифатида жамоатчиликка етказилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
РАСМИЙ БАЁНОТ

Коронавирус пандемияси даврида айрим оммавий ахборот воситаларида, ижтимоий тармоқ ва турли мессенжерларда ўз тасдиғини топмаган ҳамда расмий манбалардан олинмаган, айрим вазиятларда эса аҳолида ваҳима уйғотувчи маълумотлар тарқатилиши кузатилмоқа.

Айниқса, турли соҳада давлатимиз равнақи учун кўп йиллар фидоийлик кўрсатган таниқли инсонларнинг кутилмаганда вафот этгани билан боғлиқ асоссиз хабарлар кўпаймоқда. Бу каби нотўғри маълумотлар беморнинг яқин кишиларини саросимага солиб қўйиши, уларнинг ҳам соғлиғига зарар етказиши мумкин.

Шуни унутмаслик керакки, бирор инсоннинг фақат ўзига тегишли бўлган фундаментал ҳуқуқи ҳисобланувчи шахсий саломатлиги ёки коронавирус касаллигидан вафот топгани ҳақидаги хабарларни эълон қилишда Ўзбекистон Республикаси «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги Қонунига амал қилиниши лозим.

Мазкур қонунда фуқароларнинг шахсий маълумотлари фақатгина ўзини розилиги, агарда у муомалага лаёқатсиз бўлса унинг қонуний вакили, мабодо оламдан ўтган тақдирда меросхўрларининг ҳужжат шаклидаги розилиги билан эълон қилиниши мумкинлиги белгиланган.

Бундан ташқари, аҳоли орасида фейк хабарларни ҳар қандай шаклда тарқатиш, нотўғри хабарлар билан чалғитиш амалдаги қонунчиликка мувофиқ тегишли жавобгарлик келтириб чиқаради.

Агентлик оммавий ахборот воситалари ва блогерлардан ишончсиз ахборотларни тарқатмаслик ҳамда нохолис манбалардан фойдаланмасликни сўрайди.

Бугунги мураккаб вазиятда ахборот майдонида қонунга зид ҳолатлардан йироқ бўлган ижобий муҳитни шакллантиришга ҳисса қўшайлик.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг