Shimbay.uz
8.83K subscribers
29.1K photos
4.81K videos
29 files
10.8K links
Download Telegram
Барча саноат корхоналари электр ва газга ўрнатилган лимит ошиб кетса, тўлов 2 карра кўп ундирилаётганидан норози бўлмоқда.

Саноатимизнинг ўсишига таъсир қиладиган бундай чекловлар қисқартирилиши белгиланди.

Энди, электр ва газ истеъмоли лимитдан 20 фоизгача ошиб кетса ҳам базавий тариф сақланиб қолади. Агар истеъмол 20 фоиздан ўтиб кетса, ошган қисмига тўлов 20 фоиз қимматлашади.

Тадбиркорлик рейтингида “юқори”, “ўрта” тоифадаги корхоналарга электр учун олдиндан тўловни бир ойда иккига бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Бюджетдан, кредитдан ва бошқалардан қарзи бор тадбиркорларни ҳисоб рақамига “инкассо” қўйилгани учун, улар электр, газ ва сувга тўлов қила олмаяпти. Ваҳоланки, ишлаб чиқариш тўхтамаса, қарздорлик тезроқ узилади.

Эндиликда “инкассо” бўлганда ҳам, коммунал хизматларга тўловлар тўхтатилмайди.

Facebook|Instagram|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент ён қўшниларимизнинг йиллик импорти 90 миллиард доллар бўлгани билан бизнинг ундаги улушимиз атиги 4 фоиз экани, ёки МДҲ доирасида эркин савдо режими ўрнатилгани билан, Ҳамдўстликдаги 500 миллиард долларлик импортда бизнинг ҳиссамиз 2 фоизга ҳам бормаслигини мисол қилиб келтирди.

Демак, рақобат борасида ҳали анча ишлашимиз зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада катта ислоҳот бошланиб, икки ой олдин алоҳида фармон билан металлургия, кимё, энергетика ва телекоммуникация тармоғида эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилинди.

Корпоратив харидларда ишлаб чиқариш учун олинадиган маҳсулотларга ҳам нарх устуворлиги бекор қилиниши қайд этилди.

Бундан буён, ҳеч кимда алоҳида ҳуқуқ бўлмаслиги, хоҳ давлат стратегик корхонаси бўлсин, хоҳ хусусий корхона ёки хорижий инвестор бўлсин, иқтисодиётда барча тенг шароитда ишлаши таъкидланди.

Facebook|Instagram|X
Президент Жаҳон савдо ташкилотига аъзолик халқаро транзит юк ташишда ортиқча тўлов ёки чекловлардан халос қилишини қайд этди. Албатта, бу – рақобатдош бўлишимизга яна бир туртки беради.

Умуман, маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириш, ташқи бозорларда муносиб ўрин топиш учун халқаро стандартларга ўтиш кераклиги таъкидланди.

Масалан, пестицидлар назорати йўлга қўйилмас экан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 2030 йилгача 10 миллиард долларга етказиш бўйича белгилаган марраларга эришиб бўлмайди. Етиштираётган маҳсулотларимиз бозорини тополмасдан нобуд бўлаверади.

Шу боис, бу йил озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича катта ўзгаришлар режалаштирилган. Бу орқали карантин, ветеринария, санэпидемназорат ва стандарт ташкилотларининг такрорловчи ваколатлари қисқаради, тадбиркорларни қайта-қайта текширишга чек қўйилади.

Facebook|Instagram|X
Ўтган йилги учрашувдан кейин 309 та корхонага 280 миллион доллар экспортолди кредитлари ажратилди. Ушбу корхоналар ҳозиргача 625 миллион долларлик экспорт қилди. Бу рақам йил якунигача яна икки карра ошиши ҳисоб-китоб қилинган.

Очиқ мулоқотга тайёргарлик доирасида яна 122 та экспортчининг 145 миллион долларлик айланма маблағга эҳтиёжи борлиги аниқланди.

Шу боис, тармоқларни ривожлантиришга берилган маблағдан 200 миллион доллари экспортолди молиялаш учун йўналтирилади.

Шундан, 50 миллион доллари банк кредитлари учун кафилликка берилади.

Бу маблағлар ҳисобидан бир йил ичида қўшимча 1 миллиард доллар экспорт бўлади.

Facebook|Instagram|X
Ҳозирги геосиёсий жараёнда Европага анъанавий транспорт маршрутлари бўйича юк ташиш чекланди.

Транзит давлатлар ўз ташувчисини қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистонга бераётган рухсатномалар сонини 3 баробаргача камайтирди. Шу ўринда, транспорт корхоналарида 28 та давлат бўйича 20 мингдан ортиқ рухсатномалар ишлатилмасдан турибди.

Транспорт вазирлигига юк ташиш рухсатномаларидан фойдаланиш тизими ошкоралигини ошириш топширилди.

Бунда, “Е-логистика” платформаси ишга туширилиб, экспортчилар учун қайси корхонада қанча рухсатнома борлигини кўриш, тўғридан-тўғри шартнома тузиш имкони яратилади.

Facebook|Instagram|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Спортчиларимизга ўхшаб тадбиркорлар ҳам бизнинг байроғимизни, маҳсулотларимизни дунёга чиқаришига ишонаман

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Жаҳон савдо ташкилотига кириш - чуқур ўйланган ва узоқни кўзлаган танлов, ислоҳотларимизнинг ажралмас қисми

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент мамлакатимиз бизнес муҳитида рўй берган катта ижобий ўсиш ҳақида

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эндиликда тадбиркор аукциондан ер сотиб олганда унга қўшилган қиймат солиғи ҳисоблаш бекор қилинади

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Нукус шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

В Нукусе состоялся очередной открытый диалог Президента Республики Узбекистан с предпринимателями.

#Mirziyoyev #muloqot #tadbirkorlar #Qoraqalpogiston

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Нукусда тадбиркорлар билан навбатдаги очиқ мулоқотини ўтказди

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X