❗️ Коронавирус хақидаги 10 та саволга Қуръони каримдан 10 жавоб
САВОЛ: – Бу вирус бизнинг юртда қачонгача давом этади?
ЖАВОБ: – "Саноқли кунлар" (Бақара сураси, 184-оят).
САВОЛ: – Алхамдулиллах, ушбу касалликка чалинганлар унча кўп эмас. Вафот этаётганлар хам касалликка чалинганларга нисбатан солиштирилса, озчиликни ташкил қилмоқда.
ЖАВОБ: –"Энди Аллох сизларнинг (юкингизни) енгил қилди, сизларда ожизлик борлигини билди" (Анфол сураси, 66-оят).
САВОЛ: – Ушбу касалликдан сақланишнинг йўли санитария- гигиена қоидаларига риоя қилишда экан. Биз буни қандай амалга оширамиз?
ЖАВОБ: – "Юзларингизни ҳамда қўларингизни ювингиз" (Моида сураси, 6-оят).
САВОЛ: – Кийимларимиз орқали ҳам ушбу касаллик юқиши мумкин экан. Бундан сақланишнинг ечими қандай?
ЖАВОБ: – "Либосларингизни пок тутинг!" (Муддассир сураси, 4-оят).
САВОЛ: – Зарурат бўлмаса ҳам кўчага чиқиш жоизми?
ЖАВОБ: – "Ва ўзингизни халокатга ташламанг!" (Бақара сураси, 195-оят).
САВОЛ: – Нима учун баъзи кишилар ушбу касаллик борасида тиббий тавсияларга риоя қилишмаяпти?
ЖАВОБ: – "Бунга сабаб, улар англамайдиган қавм эканларидир" (Хашр сураси, 13-оят).
САВОЛ: – Савол: Уйда ўтириш (карантин) тадбиркорлар ва йирик корхоналарга катта иқтисодий зарар кўришларига сабаб бўлмоқда?
ЖАВОБ: – "Агар сизлар камбағалликдан қўрқсангизлар, (билингизки), яқинда Аллох хохласа, ўз фазлу карами ила сизларни бой-бадавлат қилажак. Албатта, Аллох билим ва ҳикмат Соҳибидир" (Тавба сураси, 28-оят).
САВОЛ: – Айрим шахслардан ташкил топган гурухлар одамлар орасида қўрқув пайдо қилиш, ваҳима тарқатиш мақсадида ёлғон (интернет тилида “фейк”) хабарларни тарқатишмоқда. Уларни бу қилмишлари учун қандай атаймиз?
ЖАВОБ: – "Қасамки, агар мунофиқлар, дилларида мараз бўлган кимсалар ва Мадинада миш-миш тарқатиб юрувчилар (ўз қилмишларидан) тўхтамасалар, албатта Биз сизни уларга қарши оёқлантирармиз, сўнгра улар (Мадинада) сиз билан бирга тура олмай қолурлар" (Ахзоб сураси, 60-оят).
САВОЛ: – Баъзиларнинг фикрича, коронавирус инфекцияси душман томонидан лабораторияларда ишлаб чиқилган ва атайин тарқатилмоқда экан. Бу нарса уларнинг хийла ва найрангларидан бўлиб, бу орқали биз мусулмонларга зарба беришни мақсад қилишган экан?
ЖАВОБ: – "Агар сабр-тоқат қилсангизлар ва Аллохдан қўрқсангизлар, уларнинг найранглари сизларга хеч қандай зарар қила олмайди. Албатта, Аллох уларнинг қилаётган амалларини ихота қилгувчидир" (Оли Имрон сураси, 120-оят).
САВОЛ: – Нихоят, ушбу машаққат ва муаммолардан ким бизни олиб чиқади?
ЖАВОБ: – "Айтинг: "Сизларга у (бало)лардан хам, барча ғамлардан хам Аллохнинг ўзи нажот берур" (Анъом сураси, 64-оят).
Изох: Қуръони карим - бу Аллохнинг Ўз қулларига кўрсатган чексиз Рахмати бўлиб, у илохий бир муждадир. Бу Китобни ўқиган сари янги-янги маънолар очилаверади ва қиёматга қадар бутун инсоният хаёт йўлини ёритувчи маёқ саналади.
Қуръони карим хаёт йўлида учраши мумкин бўлган хар қандай муаммо ва тўсиқларни хал қилувчи калит бўлиши мумкин, холос.
Заррача шубха йўқки, Аллох томонидан нозил қилинган ва 114 сурадан иборат бўлган Қуръони карим кўп қиррали бўлиб, ўзида чексиз ва буюк хикмат сақлаган илохий китобдир.
©Arabic.uz
🌹ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!☝️
Уланиш t.iss.one/shifoinfo_official ©️

#Шароф_БОШБЕКОВ_архивидан
Касалаллик меҳмондай гап – сўрамасдан кириб келаверади. Уни муносиб кутиб олиш керак!
Шароф БОШБЕКОВ, драматург,
«ШИФО-инфо» газетаси бош муҳаррири
Уланиш 👉t.iss.one/shifoinfo_official ©️

#Сўраган_эдингиз
КЎЗ НЕГА УЧАДИ?
САВОЛ: – Бир неча кундан бери кўзим тўхтовсиз учяпти. Олдин бир-бир учиб қўярди. Бу нимадан бўлиши мумкин?
ЖАВОБ: – Агар бунга бир неча кн бўлган бўлса, бу нерв ўтказувчанлиги оқибати бўлиши мумкин. бу ҳолат кўпинча уйқуга тўймаслик, қаттиқ чарчаш ва бир нечта сурункали касалликларнинг зўрайишидан кедиб чиқади. Ушбу муаммони бартараф этиш учун тўйиб ухлаш, етарлича дам оли шва асабийлашмасликаа ҳаракат қилиш керак.
Агар бу ҳолат шундай ўтиб кетмаса ва икки ҳафтадан ортиқ давом этса, албатта, невролог кўригига бориш керак.
Шоира ИСМИЛОВА, умумий амалиёт шифокори

#Факт
Кучли қуёш таъсири теримизнинг одатдагидан тезроқ қаришини келтириб чиқаради.

#Covid_19
11 СОАТДА 290 КИШИДА ВИРУС АНИҚЛАНДИ
❗️ 2020 йил 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 18 171 (+290) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 131 нафари Тошкент шаҳрида тана ҳарорати кўтарилганлиги туфайли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 61 нафар Андижон вилоятида, 50 нафари Сурхондарё вилоятида, 19 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Наманган вилоятида ҳамда 13 нафари Хоразм вилоятида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Вирусни ПНЕВМОНИЯга ўтказиб юбормаслик учун нима қилиш керак?
САВОЛ: – Ассалому алайкум. Мен Соvid-19 билан касалландим. Ҳозир уй шароитида даволанаяпман. Уй шароитида даволаниш учун вазирликдан тавсия этилган қўлланма билан танишиб чиқдим, аммо сўраётган саволимга жавобни тополмадим.
Менга вирусни пневмонияга ўтказиб юбормаслик учун маслаҳат берсангиз.Олдиндан раҳмат.
Абдулла ЭЛАМОНОВ @Shifoinfo_admin_bot га келган савол.
Саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Барно ОДИЛОВА жавоб беради.
⚡️ Республика комиссияси томонидан жорий йилнинг 5 июль кунидан бошлаб коронавирусга чалинган беморлар орасида касалликнинг енгил ва аломатсиз шакллари қайд қилинса, уларни амбулатор шароитда даволанишига рухсат берилди. Касалликнинг енгил шаклида беморлардаги мавжуд клиник белгилар 3-6 кун оралиғида ўтиб кетиб, асоратлар намоён бўлмайди. Кайталашлар кузатилмайди.
🙅🏻♂️ Шу билан бирга, касалликнинг енгил тури экан деб бемор томонидан совуққон бўлишлик ҳам ярамайди.
☝️ Энг биринчи навбатда барча беморлар ўзларида аввалдан бўлган сурункали касалликларини қўзғалишига ва асоратланишига йўл қўймасликлари зарур.
💁🏻♀️ Бунинг учун шифокор тавсия қилган дори-дармонларни ўз вақтида қабул қилиш зарур. Шу билан бирга, касаллик ўпка зотилжами билан асоратланмаслиги учун энг биринчи навбатда ҳаракат лозим. Чунки бемор қанча кўп ўринда ётса, қон айланишини бузилиши, ўпканинг тўлиқ ҳажмда ишлай олмаганлиги боис пневмония ривожланиши мумкин.
🏃🏻♂️ Демак, бундай бемор эрталаб турганидан кейин ўрни олдида (хонада) очиқ дераза ёнида ёки ҳовлида эрталабки бадантарбия машқларини бажариши ва кун давомида хонанинг ичида ёки ховлида юриши керак. Бу пайтда енгил жисмоний машқлар ва ўпка гимнастикаси учун машқлар бажарилса, янада яхши бўлади.
☝️ Чунки мана шу ҳаракат орқали нафас олиш, юрак юриши тезлашади ва бу ўз навбатида ўпкада қон айланишини ҳамда унинг кислород билан тўйинишини яхшилайди. Натижада ҳар қандай касалллик чекиниши мумкин.
❗️ Шу билан бирга, пневмониянинг ривожланишига доимий муздек, газли ичимликларни ичиш, тамаки маҳсулотларини истеъмол қилиш ҳам сабаб бўлиши мумкин.

Telegram
Шифо-инфо
«ШИФО-инфо» газетасининг расмий телеграм канали
Канал «ШИФО-инфо» ижодий жамоаси, газета таҳрир ҳайъати аъзолари — академик, профессор, олим-шифокорлар билан ҳамкорликда тайёрланади.
Реклама: 97 702-15-35

Кўк чойдаги Р витамини ҳақида биласизми?
Кўк чойда витамин Р кўп. Бу витамин:
☝️ инсон қон томири деворлари эгилувчанлигини;
☝️ қайишқоқлигини оширади;
☝️ томирлар мўрт бўлиб қолишидан асрайди;
☝️ артериал босимни туширади.
Уланиш t.iss.one/shifoinfo_official ©️
Кўк чойдаги Р витамини ҳақида биласизми?
Кўк чойда витамин Р кўп. Бу витамин:
☝️ инсон қон томири деворлари эгилувчанлигини;
☝️ қайишқоқлигини оширади;
☝️ томирлар мўрт бўлиб қолишидан асрайди;
☝️ артериал босимни туширади.
Уланиш t.iss.one/shifoinfo_official ©️
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
ОВҚАТНИ ПУФЛАБ ЕСА БЎЛАДИМИ?
Кўриб ўзингиз учун хулоса қилинг!
💁🏻♀️ Яқинларга ҳам улашамиз!
Уланиш t.iss.one/shifoinfo_official ©️
ОВҚАТНИ ПУФЛАБ ЕСА БЎЛАДИМИ?
Кўриб ўзингиз учун хулоса қилинг!
💁🏻♀️ Яқинларга ҳам улашамиз!
Уланиш t.iss.one/shifoinfo_official ©️
#Covid_19
❗️ Вируснинг қайси белгиларида «АҲВОЛИ ЁМОНЛАШГАН» дейиш мумкин?
САВОЛ: – Вирусга чалинган кишида қайси белгилар кузатилганда аҳволи ёмонлашган деб баҳоланади?
Машкура ЮСУПОВА, Зангиота тумани.
Саволга Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси
Барно ОДИЛОВА жавоб беради.
ЖАВОБ: – Булар қуйидагилар:
☝️ Нафас тезлиги дақиқасига 30 марта ва ундан кўп бўлса;
☝️ Енгил ҳаракатларда ҳансираш пайдо бўлса;
☝️ Ҳолсизлик кучайса;
☝️ Тана ҳароратининг 3-5 кун давомида кўтарилиб туриши ёки унинг яна қайталаши;
☝️ Йўталнинг пайдо бўлиши ёки кучайишида тезда поликлиника шифокорингизга хабар беринг.

ОЁҚ НЕГА УВИШАДИ?
Агар оёқларингиз увишиб, игна санчаётганини сезсангиз, ўрнингиздан туриб хона бўйлаб юринг. Шундай кезларда «игна»лар фаоллашса чўчиманг, бу қисқа фурсатда ўтиб кетади. Кўп ўтирганингиз туфайли оёқларингиз увишса, «балерина» бўлиб, оёқ учида юринг. Бу ҳаракатни 10 марта такрорланг. Бу машқ қон айланишини яхшилайди. Бундан ташқари, оёқларингизни уқалаш ҳам фойда беради.
Организмингизга:
👉 темир;
👉 кальций;
👉 магний каби моддалар етишмаса ҳам шундай аломатлар кузатилиши мумкин.
Бундан ташқари ёш улғайган сари оёқлар увишиши мумкин. Агар доимий равишда шундай ҳолат кузатилса, инсультнинг олдини олиш чора-тадбирларини кўрган маъқул.
Оёқ веналарида, яъни қон томирларида атеросклеротик бляшкалар бўлиши мумкин. Шу боис қизил лавлаги ва ясмиқ (чечевица), тухум, ёнғоқ, салат барглари истеъмол этишни канда қилманг.
«Шифо-инфо» газетасидан

ВИРУС АЛОМАТЛАРИ СЕЗИЛСА НИМА ҚИЛИШ КЕРАК?
САВОЛ: – Assalomu alaykum! Mening issig‘im tushadi yana chiqadi. 5-6 kundan buyon shunday hozir tushundim hid bilmayapman. Lekin ta`m bilishim yaxshi bu karonaverus bo‘lishi mukinmi? Buni aniq bilosh uchun nima qilish kerak? Bu paytda antibiyotik olsa bo‘ladimi?
Qashqadaryo viloyati, Chiroqchi tumani tez yordam kelgandi. Shifokor aytdiki poliklinikaga o‘zim aytaman kelishadi degandi, lekin kelmayapdi.
«Call-маркази»ga ham qo‘ng‘iroq qilganman dori iching agar xohlasangiz doktirga boring dedi.
Borishga esa qo‘rqaman agar karonaverus bo‘lsa boshqalarga yo‘qib qoladi deb bu holda kimga murojat qilay?
Тўлқин, Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани, @Shifoinfo_admin_bot га келган савол
❗️ Эслатма: Ушбу масала кўпларга керак бўлиши мумкинлигини ҳисобга олиб, телеграм каналимизга жойлаштиришни лозим кўрдик.
Каналимизга келган ушбу савол бўйича биз Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 ягона қисқа рақамли Call-маркази билан боғланиб қуйидаги жавобни олдик.
ЖАВОБ: – Аввало у киши ўзини изоляция қилиши лозим. Ва тест топшириб, ҳақиқатни аниқлаб олиши керак. Тест топширишда муаммолар бўлса, ҳозирда барча вилоятлар бўйлаб коронавирус бўйича ташкил этилган «Call-маркази»и билан боғланаши зарур.
Яна қуйидаги жойларга (таҳририятдан: агар сизда ҳам шундай вазият бўлса, яшаш манзилингизни инобатга оласиз) ҳам мурожаат қилиши мумкин:
♦️ Қашқадарё вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармасининг (78) 271-03-34 рақамига;
🔹 Қашқадарё вилоят ҳокимиятининг коронавирус билан курашиш штаби: (78) 771-03-58 рақамига;
♦️ Қашқадарё вилоятининг Санитария-эпидемиологик осойишталик «Covid_19» коронавирус инфекциясига лаборатор таҳлил олиш маркази: (75) 225-07-08 га.
❗️☝️ Агар улардан қониқарли жавоб олмаса, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказига мурожаат қилиши лозим.

ЛАБ ТЕЗ-ТЕЗ ЁРИЛСА ...
САВОЛ: – Assalomu aleykum! Labim tez tez yorilib turadi. Lab yorilmasligi uchun nima qilish kerak?
Толибжоновна, @Shifoinfo_admin_bot га келган савол.
ЖАВОБ: – Лаблар ёрилишини тез ва осон бартараф этишнинг халқ табобати йўллари бор. Бунинг учун қуйидаги тавсияларга қулоқ тутинг.
🍏 Яримта олмани қирғичдан чиқариб, унга 1 чой қошиқ сариёғ қўшилади ва лабга суртилади. 20 дақиқадан кейин ювилади.
🧈 1 ош қошиқ сариёғ 1 ош қошиқ асал ёки творогга аралаштирилади. Уни ёрилган лабларга суртиб, 20 дақиқадан сўнг илиқ сувда ювиб ташланади.
🍯 Ҳар куни эрталаб ва кечқурин лабингизга асал суртиб, 15 дақиқа ушлаб туринг. Бу нафақат лабни ёрилишдан ҳимоя қилади, балки унга алвон ранг беради.
💧 Кун давомида етарли миқдорда сув ичиш, лаблар қуриб қолишининг олдини олади.
Мирзамир МИРЗАШАРИПОВ, «Шифо-инфо» газетасининг махсус доришуноси

❗️Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказмасдан, мажбурий сертификациялаштириш шарти билан импорт қилинадиган, COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда қўлланиладиган
ДОРИ ВОСИТАЛАРИ ВА БИОЛОГИК ФАОЛ МОДДАЛАР РЎЙХАТИ
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

ТИББИЙ БУЮМЛАР ВА ТИББИЙ ТЕХНИКАЛАР РЎЙХАТИ

ЧАҚАЛОҚНИ ВИРУСДАН ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛАМИЗ?
САВОЛ: – Чақалоқларга ниқоб тақиш имконияти йўқ, уларни касалликдан қандай ҳимоялаш мумкин?
Ушбу саволларга Тошкент педиатрия тиббиёт институти таълим сифатини назорат қилиш бўлими бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди, педиатр Севара Убайдуллаева жавоб берди.
ЖАВОБ: – Ҳа, бу тўғри, илк ёшдаги болалар ва гўдакларга ниқобларни тақиб бўлмайди. Агарда оилада кимдир короновирус билан касалланганлар билан мулоқотда бўлган бўлса, шу билан бирга унда ПЗР тести мусбат кўрсаткичга эга бўлса, албатта, катталар ниқобларни тақиб юришлари зарур ҳамда максимал равишда онани ҳам, болани ҳам бу бемордан ажратиш, алоҳидалаш керак, яъни бошқа хонага ёки бошқа уйга ўтказиш керак.
🤱🏻 Агар она болани кўкрак сути билан боқаётган бўлса, қўлларни 20 сониядан кўп совун билан ишқалаб ювиш, ниқоб тақиш каби шахсий гигиена ва карантин қоидаларига риоя қилган тарзда давом эттириши мумкин.
@aoka_uz
#ниқобтақинг #масофасақланг