Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati️
3.91K subscribers
57K photos
5.42K videos
14 files
17.9K links
Murojaat uchun telefon:
+998932071242
+998763221033

Rasmiy web sayt:
https://www.sherobod.uz/
Hokimga murojaat
@Sherobodpressbot
youtube:
https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;
Download Telegram
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сунъий интеллект ва бошқа технологиялар ривожланган даврда китоб ўқишга зарурият борми?

Китобхонлик “Альцгеймер” касаллигини олдини олишни кафолатлайди(ми)?

Китобхонлик шахснинг ўзига бўлган ишончини оширадими?

Ақлли бўлиш учун нечта китоб ўқиш керак?

Мутолаани қайси китобни ўқишдан бошлаш керак?

Шахс ривожланишида мутолааа аҳамияти ва заруратининг 8 та сабабини билишни истайсизми?
😉😉😉😉😉😉

🚫Факт: Ҳаётида кўп китоб ўқиганлар мутолаа қилмайдиганларга қараганда ёшга боғлиқ хотира пасайиши ва когнитив қобилиятнинг ёмонлашишига кечроқ дуч келади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Навбатдаги сиёсий-маърифат соати ўтказилди

Бугун, 24 ноябрь куни туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари ва бошқа масъуллар сиёсий-маърифат соатини кузатиб боришди.

Шунингдек, мазкур ўқувни Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг ilm.argos.uz платформаси ҳамда ютубдаг https://youtu.be/7nbZrBMkZYs?si=L4rTekt3D12z2AJ2 саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг

Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram Twitter
👍6🥰1
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

🧾 Фармонга кўра, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида эксперимент тариқасида Тошкент шаҳри ҳудудидаги дарахтларни рақамлаштириш орқали уларнинг паспорти яратилади.

🔰 Дарахтларни паспортлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1️⃣ босқич (2024 йил 1 мартгача) – мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади (якка тартибдаги уй-жойлар ҳудудидаги дарахтлар бундан мустасно);

2️⃣ босқич (2024 йил 1 ноябргача) – хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади;

3️⃣ босқич (2024 йил 31 декабргача) – маълумотлар базаси асосида “Яшил макон” электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ID рақам берилади.

Эксперимент якунларидан келиб чиқиб, республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам дарахтлар паспортини жорий қилиш назарда тутилган.

✍️ Фармон билан 2024–2028 йилларда Оролбўйи минтақасини барқарор ривожлантириш, инновациялар ва яшил технологияларни кенг жорий этиш бўйича миллий дастур тасдиқланди.

🗓 2024 йил 1 мартдан:

🔹янги қуриладиган, баландлиги ер юзасидан 12 метрдан баланд ва (ёки) умумий майдони 500 квадрат метрдан ортиқ бўлган бино ва иншоотлар, агар уларга туташ ҳудудлардаги ерларнинг камида 25 фоизи кўкаламзорлаштириш майдонларига ажратилмаган ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмаган тақдирда, давлат қабул комиссияси томонидан қабул қилинмайди;

🔹атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига кирувчи саноат корхоналари лойиҳа ҳужжатлари бўйича бериладиган давлат экологик экспертизаси хулосаларида ўз ва туташ ҳудудларида “яшил белбоғ”лар барпо этиш ва кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш мажбурий бўлган талаб этиб белгиланади.


☑️ Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институтида Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси генофонди масалалари лабораторияси;

Университет ҳузуридаги Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти тизимида:

▫️“in-vitro” лабораторияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари;

▫️“Ўрмон уруғчилиги маркази” давлат муассасаси ва унинг ҳудудий (Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона, Бухоро, Самарқанд, Қашқадарё вилоятлари) бўлинмалари;

“Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонасида алоҳида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Дарахт касалликлари ва зараркунандаларига қарши курашиш хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
👍2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига амалий ташрифи доирасида Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан музокара ўтказди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев в рамках программы мероприятий рабочего визита в город Баку провел переговоры с Президентом Азербайджанской Республики Ильхамом Алиевым.

#Mirziyoyev #uchrashuv #Ozarbayjon #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍4
Forwarded from Marat Yunus | TDTU MEDIA MENEJER (Marat Yunus_Journalist ️)
Янги тайинлов

Жумаев Шуҳрат Аллабердиевич -
Бандихон тумани солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бандихон туман ҳокимлигининг МАТБУОТ ХИЗМАТИ
https://t.iss.one/Bandixonthaxborotxizmati
2👍1
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан музокараларда ҳамкорликни юқори суръатда давом эттириш ва тубдан кенгайтириш мақсадида:

- Озарбайжон Президентини 2024 йилда расмий ташриф билан Ўзбекистонга боришга;

- 2024 йилни Ўзбекистон билан Озарбайжон ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни жадал ривожлантириш йили деб эълон қилишни;

- 2024 йил учун ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг 10 та янги йўналишини;

- ахборот маконида тажриба алмашиш ва ҳамкорликни мувофиқлаштириш учун икки мамлакат Президент Администрацияларининг тегишли хизматлари ўртасида тизимли мулоқотни йўлга қўйишни;

- Президент Илҳом Алиевни 2025 йилда Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" саммитида бош фахрий меҳмон сифатида иштирок этишга таклиф этди.

На переговорах с Президентом Азербайджана Ильхамом Алиевым для поддержания высокой динамики и кардинального расширения сотрудничества Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев:

- пригласил Президента Азербайджана посетить с официальным визитом Узбекистан в 2024 году;

- предложил объявить 2024 год Годом интенсивного развития узбекское-азербайджанских многоплановых отношений;

- инициировал 10 новых направлений взаимовыгодного сотрудничества на 2024 год;

- предложил наладить системный диалог между соответствующими службами Администраций Президентов двух стран для обмена опытом и координации сотрудничества в информационном пространстве;

- пригласил Президента Ильхама Алиева принять участие в качестве главного почетного гостя в саммите "Центральная Азия - Совет сотрудничества арабских государств Залива", который пройдет в 2025 году в Узбекистане.

Facebook|Instagram|Twitter
👍3🔥1
Президент Шавкат Мирзиёев айни дақиқаларда Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури саммитида нутқ сўзламоқда. Давлатимиз раҳбарининг нутқидан ўрин олган энг муҳим фикр ва ташаббуслар.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури саммитидаги нутқидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Марказий Осиё иқтисодиётлари учун махсус дастури саммитидаги нутқидан энг муҳим фикр ва ташаббуслар.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
👍1