Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.96K subscribers
53.7K photos
5.11K videos
10 files
16.9K links
Murojaat uchun telefon:
+998932071242
+998763221033

Rasmiy web sayt:
https://www.sherobod.uz/
Hokimga murojaat
@Sherobodpressbot
youtube:
https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;
Download Telegram
Халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгашининг
навбатдаги сессияси бўлиб ўтди

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Ҳ.А.Хўжамқулов, халқ депутатлари вилоят Кенгашига Шеробод туманидан сайланган депутатлар, халқ депутатлари Шеробод тумани Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, туман ташкилотлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари қатнашдилар. Сессия кун тартибидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳбарлигида жорий йил 24 сентябрда “Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ўтказилган селектор йиғилишида берган топшириқларини амалга ошириш юзасидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш мақсадида амалий чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида туман сектор раҳбарларининг тақдимот шаклидаги ҳисоботлари эшитилди ҳамда туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш мақсадида амалий чора-тадбирлар дастури тасдиқланди;
Туман ҳокимининг сессиялар оралиғида қабул қилинган қарорлари бир овоздан тасдиқланди. Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Хўжамқулов Хазратқул Абдиқодирович, халқ депутатлари Сурхондарё вилоят Кенгашига Шеробод туманидан сайланган вилоят Кенгаши депутати Баймиров Каюм Шайимович, туман Кенгаши депутатлари Чориев Абдузоир, Жўраев Мухтор Салимовичлар кун тартибидаги масала юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар хусусида ўзининг фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар. Шу билан сессия ўз ишини якунлади.
Президент Шавкат Мирзиёев 16 октябрь куни Давлат хавфсизлик хизмати академияси ва Темурбеклар мактабининг қурилиш жараёнини кўздан кечирди.
Шу ерда мазкур мактабга болаларни саралаш ва ўқитиш тизими ҳақида маълумот берилди. Давлатимиз раҳбари ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ўқувчиларга юртимиз тарихи ва ўзбек тилини чуқур ўргатиш, дарсларга ҳар бир фан бўйича етакчи педагогларни жалб этиш муҳимлигини таъкидлади.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с ходом строительства Академии Службы государственной безопасности и школы "Темурбеклар мактаби".
Представлена информация о системе отбора в школу и учебном процессе. Глава государства подчеркнул важность воспитания подрастающего поколения в духе патриотизма, качественного преподавания истории нашей страны и узбекского языка, привлечения ведущих педагогов по каждому предмету.

#Mirziyoyev #tanishuv #Toshkent #maktab

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқаро нон куни

Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги хўжаликлари Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ассоциацияси ташаббуси билан 16 октябрь - Бутунжаҳон нон куни деб эълон қилинган. Бу ғоя, ўтган асрнинг 50-йилларида Халқаро новвойлар ассоциацияси вакилларининг ҳаёлига келган ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 1979 йилдаги мажлисида қабул қилинган.

Шундай қилиб, нон билан боғлиқ ишда меҳнат қилаётганларнинг ўз касб байрамлари вужудга келган. Нон соғлиқ, тўкинлик ва хотиржамлик рамзи ҳисобланади, шунинг учун бу куни ҳамма мамлакатларда қандолат фабрикалари махсулотлари кўргазмалари, нон ёпиш маҳорат дарслари ўтказилади, қандолатчи ва новвойлар малака алмашув учрашувлари ташкиллаштирилади.

Каналга уланиш учун 👉@tvsurxon

You tube | Telegram | Facebook |
Халқаро озиқ-овқат куни

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) 1945 йил 16 октябрда вужудга келган бўлиб, шу йилдан эътиборан ҳар йили 16 октябрь куни Бутунжаҳон озиқ-овқат куни сифатида кенг кўламда нишонланади.

2012 йилги Бутунжаҳон озиқ-овқат куни диққат марказидан қишлоқ хўжалиги кооперативлари мустаҳкам ўрин эгаллаган. 2012 йилги Бутунжаҳон озиқ-овқат кунининг расмий мавзуси “Қишлоқ хўжалиги кооперативлари дунё тирикчилигини таъминлайди” деб номланган.

У кооперация мавқеини ошириш, озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш ҳамда очарчиликни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратади. Қишлоқ ташкилотлари ва кооперативларга қизиқувчанлик БМТ Бош Ассамблеяси томонидан ўз тасдиғини топганлиги туфайли 2012 йил Кооперативлар халқаро йили деб эълон қилинди.

Каналга уланиш учун 👉@tvsurxon

You tube | Telegram | Facebook |
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТАДБИРКОРЛИК ФАОЛИЯТИ СУБЪЕКТЛАРИ ВА ТАШАББУСЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ БОРАСИДА ШЕРОБОД ТУМАНИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР.