Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati
4K subscribers
53.5K photos
5.09K videos
10 files
16.9K links
Murojaat uchun telefon:
+998932071242
+998763221033

Rasmiy web sayt:
https://www.sherobod.uz/
Hokimga murojaat
@Sherobodpressbot
youtube:
https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;
Download Telegram
Табиатга эҳтиром кўрсатганлар

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг 2023 йил 14 сентябрдаги 288-сонли буйруғига асосан “Табиат ҳимоячиси” кўкрак нишони билан Бекмуродов Бахтиёр Қўлтўраевич муносиб тақдирланди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш жоизки Бекмуродов Бахтиёр Қўлтўраевич мамлакатимизда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асраш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги соҳасига оид илм-фан ютуқларини амалиётга жорий этиб, замонавий технологиялардан самарали фойдаланган ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ташаббус кўрсатган хизматлари беқиёсдир.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram
Йиғилишда “маҳалла еттилиги”нинг вазифаларини аниқ белгилаш лозимлиги қайд этилди. Мисол учун:

- маҳалла раиси эҳтиёжманд оилаларга уй-жойини яхшилашга кўмаклашиш;

- ҳоким ёрдамчиси ишсизларга иш топишга кўмаклашиш;

- ёшлар етакчиси ёшларни спорт, мусиқа ва тўгаракларга жалб этиш;

- хотин-қизлар фаоли аёлларни тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчиликка жалб қилиш;

- солиқ ходими маҳалладаги имкониятларни ишга солиб, солиқ базасини кенгайтириш, тадбиркорлик фаолиятини қонунийлаштиришга ҳамда ўзини ўзи банд қилганларга кичик бизнес тоифасига ўтишга кўмаклашиш;

- ижтимоий ходим ёлғиз кекса, ногирон ва бошқа муҳтожларга ижтимоий хизмат кўрсатиш каби аниқ вазифалар билан шуғулланиши лозим.

Facebook|Instagram|Twitter
“Маҳалла еттилиги” ишини биргаликда ташкил қилишда маҳалла раисларининг ваколатлари кенгайтирилади.

Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, солиқчи ва ижтимоий ходимнинг ойлик иш ҳақи маҳалла раиси томонидан тасдиқланади.

Шунингдек, маҳалла раиси “еттилик”ни рағбатлантириш ёки уларга интизомий жазо чораларини тайинлаш бўйича уларнинг юқори идорасига тақдимнома киритиш ваколатига эга бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Маҳаллаларни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича республика, вилоят ва туман (шаҳар) кенгашлари жорий этилади. Республика кенгашига Бош вазир, ҳудудий кенгашларга эса ҳокимлар раҳбарлик қилади.

Кенгашлар “маҳалла еттилиги” қўйган масалалар бўйича ҳар бир туманнинг хусусиятидан, маҳаллаларнинг ўзига хослигидан келиб чиқиб муаммоларга ечим топади, молиявий манбаларини аниқлайди.

Давлатимиз раҳбари маҳалладаги муаммоли масалаларга ечим топишда илмий асосланган янги ёндашувлар ишлаб чиқиш зарурлигини қайд этди.

Мутасаддиларга янги тизимни йўлга қўйиш, жумладан, маҳалладаги муаммоларни ҳал қилишга илмий ва нодавлат ташкилотларни ҳам жалб қилиш, уларга алоҳида грантлар жорий этиш, “маҳалла еттилиги”нинг амалда ишлайдиган аниқ вазифаларини белгилаш ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий масалалар юзасидан қатор топшириқлар берилди.

Йиғилишда масъуллар ва ҳудудлар раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллабай ишлаш тизимини янада кучайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам дальнейшего усиления системы работы в разрезе махаллей.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from OAV uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
22 ёшли ҳунарманд Парда Менглиев "Ёшлар дафтари" рўйхатидан ўтиб, 33 млн. сўм кредит олди. У ўз фаолиятини кенгайтириб, бошлаган иши орқали аҳолига енгиллик яратиш мақсадида сифатли ва арзон эшик, дераза, сандиқ ясаб савдо дўконларига тарқатиб даромад қилмоқда.

📹 Батафсил: видеода
Forwarded from Media kontent
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардорбек Зиёдов

«Ёшлар дафтари»га киритилиб, 33 млн сўм кредит олган. Бу пулга зарур ускуналар харид қилиб, чилангарлик ишини бошлаган. Ҳозирги кунда дарвоза, панжара, арава, печ ва бошқа турдаги темир буюмлар ясаб, бозор расталарини керакли жиҳозлар билан, маҳалла ёшларини эса иш билан таъминлаб келмоқда.

📹 Батафсил: видеода
«Хавфсиз ҳудуд» махсус-тезкор профилактик тадбири ўтказилди

Айни кунларда вилоятимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Шеробод туманида ҳам “Хавфсиз ҳудуд” профилактик тадбири ўтказилмоқда, Мазкур тадбирни туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман Ички ишлар бўлими, туман Миллий гвардия бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва бошқа тегишли ташкилот ходимлари томонидан махсус-тезкор профилактик тадбири ўтказилди.

Тадбирлар жараёнида вилоят ЙҲХБ ходимлари ҳам фаоллик кўрсатишиб, ҳуқуқбузар ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди. Кузатувларга кўра, қоидабузарликлар тегишли ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш, светофорнинг қизил чироғига риоя этмаслик каби ҳолатларни ташкил этди.

Ушбу тадбирдан кўзланган мақсад ҳудудларда соҳавий хизматлар жиноятчиликнинг олдини олиш, йўл ҳаракати, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, тунги вақтда жамоат жойларида ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг олдини олишдан иборатдир.

Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram