Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.96K subscribers
53.7K photos
5.1K videos
10 files
16.9K links
Murojaat uchun telefon:
+998932071242
+998763221033

Rasmiy web sayt:
https://www.sherobod.uz/
Hokimga murojaat
@Sherobodpressbot
youtube:
https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;
Download Telegram
Жаҳолатга қарши маърифат билан

Шерободда Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси ҳамда вилоятдаги диний-маърифий соҳа ходимлари томонидан давлат ташкилотлари, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида ўтказилаётган давра суҳбатлари давом этмоқда.

Хусусан, навбатдаги суҳбат ўтказилган туман маданият марказида сўзга чиққан соҳа ходимлари ёшлар онгида ва қалбида мафкуравий, маънавий иммунитетни кучайтириш муҳим эканлигини таъкидладилар.

Комил инсонни, соғлом авлодни тарбиялаш учун ғоявий бўшлиққа йўл қўймаслик, бўшлиқ ўрнини вайронкор ва бузғунча ёт ғоялар эгаллашининг олдини олиш учун эса фақат ўқиш, илм ўрганиш жоизлиги давра суҳбатларида асосли тарзда тушунтирилди.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram
Йиғилишда глобаллашув шароитида ёшлар тарбияси ва онгига таҳдидлар тобора кучайиб бораётгани қайд этилди.

Мисол учун, ўтган йили ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан 86 та ноқонуний “виртуал ҳужралар” аниқланган. Булар фақат мамлакатимиз ҳудудида ташкил этилганлари.

Олийгоҳлар ректорлари талабалари дарсдан кейин нима билан шуғулланиши билан қизиқмаётгани, ижодий кечалар, спорт ўйинлари, маданий тадбирлар билан талабаларнинг бўш вақтини бойитмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Маънавият ва маърифат маркази фаолияти ҳам тубдан ўзгариши шартлиги таъкидланди. Марказнинг бирорта интернет платформаси ёки ижтимоий тармоқларда лойиҳаси йўқлиги, ёшлар қизиқишларини инобатга олмай, қамрови ва таъсирчанлиги паст бўлган турли-туман анжуман ва давра суҳбатлари ўтказиш билан овора бўлиб қолгани танқид қилинди.

Шу билан бирга, бюджет ҳисобидан яратиладиган бадиий асарлар, мультфильм, сериал ва кинолар, саҳна асарлари хусусий сектор ва хорижий контентлар билан рақобат қила олиши зарур.

Мутасаддиларга ёшларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш, уларга соғлом фикр ва мотивация беришга қаратилган контентларни кўпайтириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ихтисослашган алоҳида телекўрсатувлар ташкил қилиш, хориждаги ёшларимизга кўмак бериш бўйича алоҳида дастур ишлаб чиқиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда айтилган таклиф ва ташаббуслар бўйича ёшларга оид давлат сиёсатини самарали ташкил этишга қаратилган “Янги Ўзбекистон ёшлари” дастури ишлаб чиқилади.

Дастурда ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, бандлигини таъминлаш, уларни IT, хорижий тил, замонавий касбларга ўқитиш, спортга жалб қилиш, хориждаги ёшлар билан ишлаш, миллий ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш масалалари назарда тутилади.

Дастурда соҳада эришиладиган аниқ мақсадли индикаторлар белгиланади.

- Ёшлар билан ишлаш барча раҳбарларнинг, кенг жамоатчиликнинг, бутун жамиятимизнинг энг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади, - деди давлатимиз раҳбари.

Президент бу борада парламент вакиллари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, сиёсий партиялар, зиёлилар, нуронийлар, маҳалла фаолларини ҳам қаттиқ бел боғлаб, ёшлар тарбияси, уларнинг муаммоларини ҳал қилиш билан астойдил шуғулланишга чақирди.

Йиғилиш давомида ҳудуд ва соҳа раҳбарларининг ахбороти тингланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Журналистикага қизиқувчи иқтидорли ёшлар диққатига!

“Ишонч” телерадиокомпанияси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган “Иқтидорингни кашф эт!” мактаби журналистиканинг телевидение ва тасвирчилик йўналишлари бўйича иқтидорли йигит-қизларни қабул қилади.

3 ой вақт мобайнида тингловчиларга соҳанинг тажрибали вакиллари томонидан мақола ёзиш, ахборот тайёрлаш, телеоператорликнинг сир-асрорлари ўргатилади.

Дарс жараёнлари назарий ва амалий тарзда олиб борилади. Иқтидорини намоён эта олган тингловчиларга иккинчи ойдан “Ишонч” телерадиокомпаниясида турли қизиқарли теле лойиҳаларни тайёрлаш жараёнларида қатнашиш имконияти берилади.

Мазкур мактабга журналистика соҳасига қизиқиши бор 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизлар танлов асосида қабул қилинади.

📍Танлов жорий йилнинг 20 апрель куни соат 9:00 дан 17:00 га қадар Термиз шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилади.

🌐 https://t.iss.one/AOKA_Surxondaryo
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по мерам повышения результативности работы, проводимой в области молодежной политики.

#Mirziyoyev #videoselektor #yoshlar #yangitizim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Муборак ойдаги хайрли ишлар давом эттирилмоқда

Бугун туман ҳокимининг ташаббуси билан "Кўзи ожизлар" жамияти Шеробод тумани бўлими вакиллари учун ифторлик дастурхони ёзилди.

Йиғилганлар яхши кайфиятда ифторликда қатнашиб, юртга тинчлик сўраб дуолар қилишди.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube Instagram
Ёшларни ёт ғоялардан асраш керак

Шерободда Дин ишлари бўйича қўмита, Мусулмонлар идораси ҳамда маҳаллий диний-маърифий соҳа ходимлари томонидан жамоатчилик вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида “Жаҳолатга қарши маърифат билан” мавзусида давра суҳбатлари ўтказилмоқда.

Ёш авлодни миллий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, турли маънавий таҳдидлар ва экстремизм ғояларидан асрашни мақсад қилган давра суҳбатлари бугун Шеробод туманидаги 10 та маҳаллада ҳам бўлиб ўтди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган давра суҳбатларида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олишди.

Маълумотларга кўра, дунё бўйича бир йилда 1 млн 300 мингдан ортиқ инсон диний экстремизм жабрдийдасига айланар экан. Ушбу маълумотларнинг катта қисми ёшлар билан боғлиқ ҳолатни қайд этган. Бу эса ҳар бир инсонни ёшлар билан тарбия жараёнини янада оширишга ундаши, бор эътиборини огоҳликни кучайтиришга қаратиши лозимлигини тақозо қилади.

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг
Telegram Facebook Web-site YouTube