Sherobod tumani hokimligi Axborot xizmati
3.96K subscribers
53.7K photos
5.1K videos
10 files
16.9K links
Murojaat uchun telefon:
+998932071242
+998763221033

Rasmiy web sayt:
https://www.sherobod.uz/
Hokimga murojaat
@Sherobodpressbot
youtube:
https://www.youtube.com/channel/UCsGqfLEvOzqvYIIzz4XYn4A?view_as=subscriber;
Download Telegram
Долларнинг расмий курси пасайди

Долларнинг расмий курси 2 сўмга арзонлади ва жами 10 475 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, рубль курси ҳам пасайди, евро эса бироз қимматлади.

Каналга обуна бўлинг
👉 @gazetauz_uzb
#Шукрона

⚡️Рамазон ойи муборак бўлсин!

🤲 Муборак кунлар хонадонларимизга файз, осойишталик, аҳиллик, қут-барака олиб кирсин. Халқимизнинг эзгу, пок ниятлари ижобатини тилаймиз.

✍🏻Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
telegram
Қашқадарёлик ва сурхондарёлик билимдонларга мурожаат!

«Заковат»нинг навбатдаги турнири сизнинг ҳудудингизда бўлиб ўтади.

www.zakovat.tv сайти орқали жамоа бўлиб ёки якка ҳолда рўйхатдан ўтинг ва ўз билимингиз билан миллионерга айланинг!

✍🏻Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
telegram
Бугун, 2021 йил 13 апрель сешанба куни Шеробод туманида кутилаётган об-ҳаво маълумоти.

✍🏻Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
telegram
ЭЪЛОН !

#Шеробод туманидаги янги вакант лавозим учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди:

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Шеробод тумани ҳокимлиги инвестициялар ва ташқи савдо мажмуаси бош мутахассис лавозимига очиқ танлов эълон қилинди.

▶️ Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 8 апрелдан 17 апрелгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

✍🏻Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга обуна бўлинг👇
telegram
Ҳар нарсанинг сири сабрдадир...

— Ачиққа сабр этарсан номи "Матонат" бўлур...
— Очликка сабр этарсан номи "Рўза" бўлур...
— Инсонларга сабр этарсан номи "Сабр-тоқат" бўлур...
— Тилакларга сабр этарсан номи "Дуо" бўлур...
— Туйғуларга сабр этарсан номи "Кўз ёши" бўлур...
— Соғинчга сабр этарсан номи "Ҳасрат" бўлур...
— Севгига сабр этарсан номи "Ишқ" бўлур...

Жалолиддин Румий

✍🏻Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
telegram
#Президент_қарори

“II Халқаро бахшичилик санъати фестивалига тайёргарлик кўриш ва бахшичилик санъатини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

📌 Қарорга кўра, 2021 йилда II Халқаро бахшичилик санъати фестивали Нукус шаҳрида ўтказилади.

☑️ Фестивални Қорақалпоғистон Республикасида юқори ташкилий даража ва бадиий савияда ўтказиш бўйича зарурий чора-тадбирлар амалга оширилади.

Манба: Lex.uz

✍🏻Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
telegram
Президент Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Тошкент шаҳрида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Йил якунигача пойтахтда қиймати 30 триллион сўмдан зиёд 847 та лойиҳани амалга ошириш ва қарийб 36 мингта иш ўрни яратиш кўзда тутилгани таъкидланди.
Тақдимотда, шунингдек, Андижон шаҳри яқинида қурилиши режалаштирилган “Янги Андижон” турар жой массивининг бош режаси ҳақида ҳам маълумот берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев 12 апреля ознакомился с презентацией инвестиционных проектов, которые будут реализованы в городе Ташкенте.
До конца года планируется реализовать 847 проектов на сумму более 30 триллионов сумов и создать около 36 тысяч рабочих мест.
В ходе презентации главе государства также представили мастер-план жилищного массива «Янги Андижон», который планируется построить недалеко от города Андижана.

#Mirziyoyev #taqdimot #Toshkent #investitsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Президент_қарори

“Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🏫 Қарорга кўра, имзоланиб, молиялаштирилмасдан қолган 241 та давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимларга кредит маблағлари босқичма-босқич ажратилади.

🏦 Кредитлар 7 йил муддатга 2 йиллик имтиёзли давр билан берилади.

📊 Лойиҳаларнинг амалдаги ҳолати, шу жумладан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми ўрганиб чиқилади ва уларнинг рейтинги шакллантирилади.

Манба: Lex.uz

✍🏻Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Спорт соғлик гарови. Спорт билан мунтазам равишда шуғулланиб бориш инсон саломатлиги учун катта фойда экани барчамизга маълум. Айни кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, аҳоли, айниқса ёшларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шеробод туманида 5 минг кишилик сиғимга эга бўлган спорт мажмуасининг фойдаланишга топширилгани фикримизга ёрқин мисол бўла олади.

✍🏻Шеробод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати

Бизни кузатиб боришда давом этинг!

Каналга обуна бўлинг👇👇👇👇
telegram
❗️Давлат органларининг телеграмдаги расмий саҳифаларини кузатиб боринг!

Ўзбекистонда расмий ахборотнинг биринчи манбаси - ахборот хизматлари ҳисобланади. Хозирги кунда барча давлат органлари телеграмда ўз саҳифаларини юритишмоқда.

Мазкур телеграм каналларида янги қонун ҳужжатлари шарҳи, аҳамиятли мавзулар юзасидан экспертлар фикри, муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзуларга оид расмий идоралар позициясидан бохабар бўлиш имконияти мавжуд.

🔔 Давлат органларининг расмий каналлари билан танишиб, аъзо бўлишни тавсия қиламиз.
Шавкат Мирзиёев:

⚡️ «Ёшлар билан ишлашни муносиб ташкил қилмагани учун Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Бегимқулов, Фурқат тумани ҳокими Солиев ва Улуғнор тумани ҳокими Махсудов, Шофиркон ва Қамаши туманлари прокурорлари, Хива ва Чуст туманлари ички ишлар бўлимлари бошлиқлари эса ёшлар жиноятчилигининг олдини олиш бўйича зарур чоралар кўрмагани, Хўжайли ва Ангор тумани солиқ идоралари раҳбарлари эса ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашда сусткашликка йўл қўйгани учун лавозимидан озод этилади»

Ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича видеоселектор йиғилишидан
⚡️ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш, бир ойлик ҳарбий хизматни ўташ харажатлари бюджетдан тўлаб берилади — Шавкат Мирзиёев
⚡️Ёшларнинг профессионал таълим мактаблари, техникумларда ўқиши учун тўланадиган контракт суммаси даромад солиғидан озод қилинади — Шавкат Мирзиёев
⚡️ “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида сертификат олган ёшларга компьютерлар хариди учун “Микрокредитбанк”, “Алоқабанк” ва “Халқ банки” имтиёзли кредитлар ажратади — Президент.
⚡️Ижарага бино олиб бизнесини бошлаётган ёшларга, бир йиллик ижара суммасининг 30 фоизигача қисми қоплаб берилади — Шавкат Мирзиёев
⚡️Ходимлари сонининг камида 70 фоизи “ёшлар дафтари”га кирган ёш тадбиркорларга давлат мулки аукционсиз берилади ва улардан 5 йил давомида ижара ҳақи ундирилмайди — Шавкат Мирзиёев
⚡️ Биринчи марта ишга кирган касб-ҳунар марказлари битирувчилари 6 ойгача даромад солиғини тўлашдан озод этилади — Шавкат Мирзиёев