Shayx Nuriddin Xoliqnazar
93K subscribers
211 photos
1.14K videos
1.7K links
Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi:
781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari:
https://taplink.cc/muftiynuriddindomla
Download Telegram
#tafakkur

Вақти келса юзага чиқади


Аллоҳ таоло бир нарсани хоҳласа “бўл” дейди ва у бўлади:
﴿إِنَّمَا أَمْرُهُ إِذَا أَرَادَ شَيْئًا أَنْ يَقُولَ لَهُ كُنْ فَيَكُونُ﴾
“Бир нарсани ирода қилганида Унинг иши “бўл” дейиш холос. Бас у бўлади” (Ёсин сураси, 82-оят).
Аллоҳ таоло бир нарсани хоҳлаганида унга “бўл” дейди холос. У юзага чиқади ва уни ҳис этамиз, шоҳиди бўламиз.
Шу ерда эътиборимизни бир нарсага қаратишимиз керак. Оятда “унга “бўл” дейди” дейилган.
Демак, “унга” деган сўздан билишимиз мумкинки, бир нарса юзага чиқишидан олдин Аллоҳнинг илмида бор бўлар экан. Чунки бу ерда “унга” деган сўз аслида мавжуд нарсага нисбатан ишлатиляпти.
Бўлиши мумкин барча нарса Аллоҳнинг илмида аввалдан мавжуд бўлади ва унга “бўл” дейиши билан у борлиқда ҳам акс этади. Қиёмат куни бўладиган барча ишлар тафсилотлари билан Аллоҳнинг илмида ҳозир ҳам мавжуд, аввал ҳам мавжуд бўлган. Жаннат, дўзахда бўладиган ҳолатлар ҳақида ҳам шуларни айтишимиз мумкин.
Ояти карима, ҳадиси шарифларда жаннат ва дўзахда бўладиган ҳолатлар ҳам зикр қилинган. Айримлар “Ҳали юз бермаган воқеаларни қандай қилиб айтиш мумкин?” дейишлари мумкин. Гап шундаки, у нарсалар Аллоҳнинг илмида азалдан мавжуддир. Вақти келганда эса уларни юзага чиқаради.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 1-6 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

📝 РАСУЛИМИЗ СЎЗЛАРИ

Набий соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам: “Ким камбағалга муҳлат берса ёки ундан ўтиб юборса, Аллоҳ уни Ўзининг соясидан бошқа соя йўқ кунда Аршнинг соясига олади”, дедилар.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Аллоҳ таоло ҳаммасини билади

Аллоҳ таоло инсон нимани хоҳлашини яхши билади. Чунки инсонни Ўзи яратган. У нимани хоҳлаяпти, нимани хоҳламаяпти ҳаммасини билади. Ҳатто инсон ҳеч кимга айтмаган туйғуларини ҳам билади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай марҳамат қилади:
﴿وَأَوْحَيْنَا إِلَى أُمِّ مُوسَى أَنْ أَرْضِعِيهِ فَإِذَا خِفْتِ عَلَيْهِ فَأَلْقِيهِ فِي الْيَمِّ وَلَا تَخَافِي وَلَا تَحْزَنِي إِنَّا رَادُّوهُ إِلَيْكِ وَجَاعِلُوهُ مِنَ الْمُرْسَلِينَ﴾
"Биз Мусонинг онасига "Уни эмизгин. Агар унга (зарар етишидан) қўрқсанг уни денгизга от. Қўрқма ва маҳзун бўлма. Биз уни ўзинга қайтарурмиз ва уни пайғамбарлардан қилурмиз" деб ваҳий қилдик" (Қасос сураси, 7-оят).
Демак, инсоннинг ички кечинмалари ҳам, ақли ҳам Аллоҳнинг измида экан. Аллоҳ хоҳлаган нарсаларнигина ақлимиз англай олади. Хоҳламагини эса англай олмайди. Лекин инсон ихтиёри борасида эркиндир. Инсон бирор нарсани танлаш ҳуқуқига эга. Лекин бу ҳақиқий эркинлик эмас, нисбий эркинлик холос. Айримлар бу қарашни инкор қилсалар ҳам аслида шундай.
Тўғри, инсон "уни қиламан, буни қиламан" деб айтади. Ҳатто барча амаллар унинг ихтиёрига боғланган. Лекин бу Аллоҳнинг қудратидан ташқарига чиқиб кетади дегани эмас. Чунки бунда Аллоҳнинг қудратини чеклаш маъноси чиқиб қолади.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровий
нинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 7-11 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёмғир ёққанда ўқиладиган дуо

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً
«Аллоҳумма соййибан наафиъан»

Парвардигоро, фойдали (хайрли) ёмғир қил!

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Нега иймон келтирмади?


“Абу Лаҳабнинг икки қўли ҳалок бўлсин, ҳалок! Унга моли ва касб қилган нарсалари фойда бермади. У тезда чўғи қизиб турган оловга кирадир. Ва унинг ўтин кўтарган хотини ҳам. Унинг бўйнида эшилган арқон”
(Масад сураси).
Ушбу сура Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакилари Абу Лаҳабнинг тириклик вақтида нозил бўлган. Ўша пайтда Маккада бошқа кофирлар ҳам кўп эди. Уларнинг аксарияти ҳидоят топиб мусулмон бўлдилар. Абу Лаҳаб ҳам улар каби иймон келтириши мумкин эди. Лекин агар у иймон келтирганида ҳақиқат юзага чиқмасди.
Нега? Чунки Аллоҳ таоло унинг кофир бўлиб ўлишини, жаҳаннамга киришини эълон қилиб бўлди. Агар у ёлғондан “иймон келтирдим” деб айтиб қўйганида ҳам мусулмонларни мот қилган бўларди. Бироқ илоҳий амр бунга тўсқинлик қилди. У ҳатто ёлғондан бўлса ҳам иймон калимасини айта олмади. Чунки Абу Лаҳабнинг ихтиёри мутлоқ, ҳақиқий маънода эркин эмас эди, худди бошқаларники каби.
Хўш, Абу Лаҳаб одамларни тўплаб: “Муҳаммад ўзича пайғамбарман деяпти. Унга осмондан ваҳий келаётган эмиш, айтишича мен кофир бўлар эканман. Лекин ҳаммангизнинг олдингизда мен шаҳодат калимасини айтаман ва уни мот қиламан” деганида нима бўларди?
Лекин ундай бўлмади. Ундай қилиш Абу Лаҳабнинг ҳатто хаёлига ҳам келмади. Бу Аллоҳнинг иродаси, ҳукми ҳар нарсадан устун эканлигига очиқ-ойдин далил эмасми?! Исломнинг энг катта душманига динни шарманда қилиш имконияти берилди ахир! Хоҳлаганида шарманда қилиши мумкин эди. Аммо, Аллоҳ унинг хоҳлашини ҳам истамади.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 11-14 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Яхши инсон бўлганинг учун ҳаммадан сенга адолат ила муомала қилишини кутишинг худди “Гўшт емайдиган вегетариан бўлганим учун ҳўкиз менга ҳужум қилмайди” деб ўйлашингга ўхшайди.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#sunnat

Суннатдаги илмий мўъжизалар

💧Тик туриб сув ичманг!

ҲАДИС:
Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувни тик туриб ичишдан қайтарганлар” (Имом Муслим ривояти).
ФОЙДА: Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сув ўтириб ичилса аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун хавфли ва зарарлидир".

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur

Аллоҳ уларни шарманда қилди

Аллоҳ инсоннинг кечинмаларини жуда яхши билади. Бироқ Аллоҳга иймон келтирмаганлар бунга ишонмайдилар. “Қани бунинг исботи?” дейдилар. Ақлий далиллар албатта мавжуд. Аллоҳ инсоннинг кечинмаларини ҳам билишининг исботи ўлароқ қуйидаги ояти каримани нозил қилган:
﴿إِذَا جَاءَكَ الْمُنَافِقُونَ قَالُوا نَشْهَدُ إِنَّكَ لَرَسُولُ اللَّهِ وَاللَّهُ يَعْلَمُ إِنَّكَ لَرَسُولُهُ وَاللَّهُ يَشْهَدُ إِنَّ الْمُنَافِقِينَ لَكَاذِبُونَ﴾
“Вақтики мунофиқлар ҳузурингга келиб: “Сиз Аллоҳнинг Расули эканлигингизга гувоҳлик берамиз” дедилар. Аллоҳ Унинг ҳақиқий Расули эканингни билади ва Аллоҳ гувоҳлик берадики мунофиқлар ёлғончидир” (Мунофиқун сураси, 1-оят).
Мунофиқлар тўпланиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келишди ва гўёки у зотнинг пайғамбар эканларини тасдиқладилар. Буни ояти каримадан англашимиз мумкин. Бироқ улар гувоҳлик берган бўлсалар қандай қилиб ёлғончи бўлишлари мумкин?
Аллоҳ айтмоқдаки, уларнинг тил учида айтган гапларини қалблари тасдиқламади. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбар эканликларини фақат тилларида тан олдилар. Қалблари билан эса инкор қилдилар.
Мунофиқлар қалбларидагини яширадилар. Бироқ Аллоҳ таоло эълон қилиб қўйган оятни инкор эта олмадилар. Яъни, уларга ҳам худди Абу Лаҳабга берилган имконият берилган эди. Улар келиб “Биз рост айтган эдик, сиз Расулуллоҳсиз” десалар бўларди. Ҳеч ким уларнинг қалбини очиб кўра олмас эди. Бироқ Аллоҳ уларнинг бундай дея олмасликларини эълон қилди ва уларни шарманда этди. Аллоҳ қалблардаги нарсаларни ҳам билишини Қуръони каримнинг бир қанча жойларида айтиб ўтган. Жумладан:
﴿وَإِنْ تَجْهَرْ بِالْقَوْلِ فَإِنَّهُ يَعْلَمُ السِّرَّ وَأَخْفَى﴾
“У Зот сирни ҳам, ундан махфийроғини ҳам билади” (Тоҳа сураси, 7-оят).
Одатда сир икки киши ўртасида бўлади. Аммо сирдан ҳам махфийроқ нарса нима? У инсон ҳеч кимга айтмаган, билдирмаган қалбидаги туйғуларидир. Аллоҳ таоло мунофиқларни шарманда қилган оятлардан бирида бундай деган:
﴿وَيَقُولُونَ فِي أَنْفُسِهِمْ لَوْلَا يُعَذِّبُنَا اللَّهُ بِمَا نَقُولُ﴾
“(Мунофиқлар) ичларида “Аллоҳ бизга азоб жўнатмасайди” дерлар” (Мужодала сураси, 8-оят).
Демак, мунофиқлар бу гапни ҳеч кимга, ҳатто ўзаро ҳам айтмаганлар. Фақат ичларида сақлаб юрганлар. Лекин Аллоҳ уларни шарманда қилиб бу туйғуларини ошкор қилди. Улар эса буни инкор ҳам эта олмадилар. Агар ихтиёрлари ўзларида бўлганида ҳеч бўлмаса ёлғондан бўлса ҳам “Ичимизда ҳеч нарса деганимиз йўқ” деган бўлардилар. Бироқ Аллоҳнинг илми, ихтиёри олдида ҳамма қатори ожиз эдилар.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 15-19 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#juma

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар»
(Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Ҳар куни тонгда асло ғазабланмайман деб қарор қиламан. Кунимни бир муддат тинч ўтказаман. Кейин баъзи аҳмоқларга йўлиқиб қоламан. Улар эса менинг қароримни амри маҳол ишга айлантиришади.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Кўзимизга кўринмаса, у йўқ дегани эмас!

“Осмонлар-у ердаги нарсалар, иккисининг ўртасидаги ва тупроқ остидаги нарсалар ҳам Уникидир”
(Тоҳа сураси, 6-оят).
Ушбу ояти карима нозил бўлганига ўн тўрт асрдан ошди. Ояти каримадаги “тупроқ остидаги нарсалар” ҳақида кўпчилигимиз фикр юритиб кўрмаган бўлсак керак.
Тупроқ, ер остидаги нарсалар яқин кунларгача биз учун номаълумлигича қолганди. Лекин Аллоҳ таоло бизга унинг остидаги яширин хазиналарни топиб, улардан фойдаланишимизни хоҳлади. Олтин, кумуш, темир каби нафис ва қимматбаҳо маъданларни кашф қилдик.
Аллоҳ таоло кўзимизга кўринмаган нарсалар аслида ҳам йўқ бўлавермаслигига яна бир далил келтирди. Бу дунёда ҳеч ким ер ости бойликларини “мен яратганман” деб айта олмайди. Ҳатто энг катта олимлар ҳам бундай даъвони қила олмайдилар. Нефт конларини, олтин, кумушга ўхшаган қимматбаҳо маъданларни ҳеч ким ихтиро қилмаган.
Ер остида ҳали биз билмаган бойликлар ҳам бордир. Кўзимиз кўрмасада Аллоҳ таоло уларни яратгандан бери улар тупроқ остида турган. Улар яқинда пайдо бўлиб қолмаган, уларни инсон зоти яратмаган. Демак, Аллоҳ таоло бизга яна бир бор ўша ҳақиқатни исботламоқда: кўзимизга кўринмаган нарса аслида ҳам йўқ бўлавермайди.

Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг
“Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#xasta_qalblar_davosi

📖 Нисо сураси 20-23 оятлар
👤
Шайх Алижон қори

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hikmat

МОЗИЙДАН САДО

Ёлғонни фош этишнинг энг афзал қурилмаси – кунлардир.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM