Shayx Nuriddin Xoliqnazar
93.6K subscribers
211 photos
1.15K videos
1.71K links
Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi:
781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari:
https://taplink.cc/muftiynuriddindomla
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Рамазоннинг мағфират даҳаси бошланди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Рамазон аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод бўлиш ойидир", деганлар (Имом Термизий ривояти).

Муборак рамазон ойининг дастлабки 10 куни бир зумда ўтиб, фазилатли ойнинг мағфират кунлари бошланди. Аллоҳ таоло бу ғанимат кунларда кўп истиғфор айтишимизга муваффақ қилсин, гуноҳларимиздан покланишимизни насиб этсин.

"Аллоҳга истиғфор айтинглар. Албатта Аллоҳ мағфират қилувчи ва раҳмлидир"
(Муззаммил сураси, 20-оят).

Астағфируллоҳал ъазийм аллазий лаа илаҳа илла ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳи

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis

"Мен рўзадорман"

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Рўза (дўзах ўтидан асровчи) қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзларни сўзламасин, қўполлик қилмасин. Агар бирор киши уни уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта "мен рўзадорман", десин".

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Аёл киши беш вақт намозини ўқиса, бир ой рамазон рўзасини тутса, фаржини сақласа ва эрга итоат қилса, унга "Жаннатнинг қайси эшигидан хоҳласанг, киравер", дейилади" (Имом Аҳмад ривояти).

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Аллоҳ таоло мадҳ этган шаҳар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта, Аллоҳ таоло Мадинани Тоба деб номлаган", деганлар.
"Тоба – "покиза", "озода", "хушрўй" каби маъноларни англатади.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Қадр кечаси - 27 кечада

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қадр кечаси борасида: "У 27-ёки 29-кечадир. Ушбу кеча ерда фаришталар сони майда тошлардан ҳам кўп бўлади", дедилар (Имом Аҳмад ривояти).

Бугун 5 апрел жума куни шом намозидан кейин Рамазон ойининг 27-кечаси бошланади.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#hadis

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғишни бошлаганда бундай дуо қилардилар:


"Аллоҳумма, инний асалука хойроҳаа ва хойро маа фийҳаа ва хойро маа урсилат биҳ ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва шарри маа фийҳаа ва шарри маа урсилат биҳ".

Маъноси: "Аллоҳим, Сендан бунинг (шамолнинг) яхшисини, ундаги яхшиликни ва у билан юборилган нарсанинг (ёмғирнинг) яхшисини сўрайман. Сендан унинг ёмонидан, ундаги ёмонликдан ва у билан юборилган нарсанинг ёмонидан паноҳ сўрайман".

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "...ёмғир пайтидаги дуо рад қилинмайди", дедилар.

Аллоҳ таоло ёғаётган ёмғирни хайрли ва баракали қилсин!

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Гуноҳ қолмайди

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким Рамазон рўзасини тутиб, ортидан Шаввол ойида олти кун рўза тутса, ҳудди онадан туғилгандек гуноҳлардан фориғ бўлади" (Имом Табароний ривояти).

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Юртни обод, умрни узун қиладиган 3 амал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Силаи раҳм қилиш, хушхулқлик ва яхши қўшничилик – юртни обод ва умрни зиёда этади" дедилар (Имом Аҳмад ривояти).‎

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Ота-оналарга хушхабар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мўмин киши ва мўмина аёлга нафси, фарзанди ва молига мусибат етиб туради. Ҳаттоки, уларнинг гуноҳлари қолмасдан Аллоҳ таолога йўлиқишади", дедилар (Имом Термизий ривояти).

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Қарзнинг савоби садақадан афзал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Жаннатга кирдим ва унинг эшигида садақа ўн (баробар савоб), қарз эса ўн саккиз (баробар савоб) билан (мукофотланади) деган ёзувни кўрдим. Шунда "Эй Жаброил, қандай қилиб садақа ўн, қарз ўн саккиз баробар бўлади?" дедим. Жаброил алайҳиссалом: "Чунки садақа бойнинг ҳам, фақирнинг ҳам қўлига тушаверади. Қарз эса, фақат муҳтожнинг қўлига тушади", деди.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Кавсар нима эканини биласизми?

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик, шунда бироз жим туриб қолдилар-да, сўнг табассум ила бошларини кўтардилар. Биз: "Сизни нима кулдирди, ё Аллоҳнинг Расули?", дедик. "Менга ҳозиргина бир сура туширилди", деб: "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Иннаа аътойнакал Кавсар" сурасини қироат қилдилар. Сўнгра: "Кавсар нималигини биласизларми?" дедилар. "Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқдир", дедик. "У Роббим азза ва жалла менга ваъда қилган дарёдир. Унда кўп яхшилик бордир. У қиёмат куни умматим келиб ҳузуримда сув ичадиган ҳовуздир. Унинг идишлари юлдузлар ададича".

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Ризқни кенг, умрни узун қилувчи амал

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин"
, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#hadis

Аллоҳни рози қилади

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Мисвок оғизни покловчи ва Роббни рози қилувчидир", дедилар (Имом Насоий, Ибн Хузайма ва Ибн Ҳиббон ривояти).

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM