Shayx Nuriddin Xoliqnazar
94.1K subscribers
214 photos
1.18K videos
1.74K links
Savollaringizga Fatvo markazining kol-markazi:
781503344 tel. raqami orqali javob olishingiz mumkin.

Ijtimoiy tarmoqlardagi rasmiy kanallari:
https://taplink.cc/muftiynuriddindomla
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Одамлар бахтсизлигининг ярми ўзларида бўлмаган нарсани бор қилиб кўрсатишга уринишларидан келиб чиқади.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Неъматларнинг яхшиларидан бири – ақлдир.
Мусибатларнинг ёмонларидан бири – жоҳилликдир.


🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Яхши номга эга бўлиш учун йигирма йил керак бўлса, шу номни булғаш учун беш дақиқа етарли.

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Мусибатларни табассум билан енгиб ўтинг

Мусибат гоҳида мудроқ иймонни уйғотиши ва инсонни Аллоҳга қайтариши мумкин. Натижада касалликни давога, қийинчиликни эса совғага айлантиради.

Қийинчиликларга дош бериш Аллоҳга бўлган одоб ва Унинг тақдирини мамнуният билан қабул қилиш белгисидир.
Ҳикматларда айтилади: "Мен юмшоқликни ҳам, қилични ҳам синаб кўрдим. Билдимки, юмшоқ – мулойимлик кескирроқ экан".

Бардошли мўмин ҳодисаларга нисбатан заиф ва мунофиқларча эмас, худди рақибига жанг тактикасини сездирмайдиган паҳлавон баҳодир каби ҳаракат қилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Мўмин янги экилган ниҳол дарахтига ўхшайди. Қайси тарафдан шамол эсса, у ана шу тарафга оғади ва шамол тўхтаган пайтда яна тик туриб олади. Худди шундай, мусулмон ҳам ҳар хил бало ва қийинчиликларга дучор бўлади (лекин у, Аллоҳ унинг қийинчиликларини кўтаргунича, сабр қилади). Ва фосиқ (ёмон) одам эса қарағай дарахтига ўхшаб қаттиқ ва тикка бўлиб тураверади, Аллоҳ уни Ўзи хоҳлаган пайтда узиб (синдириб) ташлагунича" (Имом Муслим ривояти).

Ҳаётнинг ёқимсиз воқеаларига дуч келишда бардошли бўлиш гоҳида уларга нисбатан табассум билан боқишга ва хотиржамлик билан қабул қилишга имкон беради. Сиз шундай давом этишини хоҳлаганингиз учун эмас, улардан безовта бўлиб, қайғуга тушишни енгиллатиш учун шундай табассум керак бўлади.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Иймон кўрсатган йўл - хотиржамликдир

Инсон борки, хато қилади, маъсумлик ундан умид қилинмайди ва бу нарса унинг табиати ҳам эмас. У қўл урган хатолари сабабли аҳмоқона алангали ҳиссиётларни бошдан кечиради. Бу ҳолатда энг афзал йўл содир бўлган ишни унутиш ҳамда ҳолсизлик уни янада ёмонроқ ҳолатга ва бунданда қалинроқ зулматга олиб боришига йўл қўймасликдир.

Сиз имкон қадар ёмон йўлга юрмасликка ҳаракат қилинг. Агар қандайдир бир сабаб туфайли хатога йўл қўядиган бўлсангиз, унга чуқур кириб кетмасликка интилинг ҳамда энг яқин ва тез фурсатда келган жойингизга қайтинг.

Гоҳида ўзингиз ўйлаганингиздек бирор бало-офатга йўлиқишингиз ва у сабабли тебраниб кетишингиз мумкин. Майли, шундай бўлсин, лекин тезда сабот ва хотиржамликни қайтариш, ғазабланиш ва сиқилаверишдан келиб чиқадиган қийинчиликларни камайтириш ақлли инсоннинг иши саналади.

Баъзи инсонлар кўрган зарари ёки қаттиқ нафрати сабабли мия фалажлигига дучор бўлади. Бундай ҳолат иймон белгиси ёки яхшилик аломатими? Йўқ, алсо!

Хўш, нафрат ва қасос ҳисларига эргашишдан нима топамиз? Биз улардан кўрадиган зараримиз топадиган фойдамиздан анча кўп бўлади.

Агар иймон кўрсатган йўлдан юрадиган бўлсак, у бизни жуда кўп қийинчиликлардан халос этади. Аллоҳнинг розилиги ва буйруқларини бажаришни кўзлаган кунимизда ушбу қийинчиликларнинг оғирлигидан қутуламиз.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек: "Аллоҳ сен учун тақсимлаган нарсага рози бўл, одамларнинг энг бадавлати бўласан!".

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur

Ким ҳам кўр бўлиб қолишни яхши кўрарди?

Буюк Пайғамбар алайҳиссалом ҳам ўзларига бу нарса етишини истамаганлар ва Аллоҳдан барча аъзоларини соғлом қилишини сўраганлар.

Ҳар бир мўмин, йўқ, ҳар бир инсон то вафот этгунига қадар офият ичида, соғлом ҳолатда яшашни истайди. Аммо баъзилар кўзларини йўқолиши билан синовдан ўтадилар. Энди, бундай одам ўзига ачинавериб, қайғудан эриб кетиши керакми? Йўқ, ҳеч қачон!

Ана шундай ҳолатда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Роббидан ривоят қилган сўзлари келади: "Мен бандамнинг икки қимматбаҳо аъзоси (кўзлари)ни олиб, уларга муҳтожликда қолдирсам, модомики улар сабабли менга ҳамд айтар экан, унга Жаннатдан пастроқ мукофотга рози бўлмайман (яъни, Жаннатни бераман)" (Имом Аҳмад ривояти).

Бу сўзлар жуда ёқимли тасалли ва юпанчдир. Мазкур хушхабар орқали қайғуга тўлган одамнинг азоблари енгиллашади ва ғам-андуҳ булутлари арийди.

Дунё муаммолари савоб олишни истаганлар ва Жаннатни севувчилар йўлиқиши керак бўлган юксак даражадир...

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur

Юқорига эмас, пастга қаранг

Агар банда Роббисига Унинг ўзидангина тўғри йўл кўрсатишини сўраб юзланса, Аллоҳ унинг асабларини тинчлантириб, азобларини аритадиган йўлга йўллаб қўяди. Қайғуга нуқта қўйишнинг яна бир усули бу – инсон ўзидаги яхши нарсаларини ундан маҳрум бўлган минглаб одамлар билан солиштиришидир.

Диққат билан атрофга назар ташласангиз жонингиз ва молингизда улардан устун бўлган, сиздан кўра анча қийинроқ синовларга учраган инсонларни кўрасиз.

Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги мазмунда айтган ҳадислари мавжуд: “Ўзингиздан пастдагиларга қаранг, ўзингиздан юқоридагиларга қараманг! Зеро, шу иш (яъни ўзингиздан пастдагиларга қарашингиз) Аллоҳнинг сизга берган неъматини камситмаслигингиз учун яхшироқ (йўлдир)” (Имом Муслим ривояти).

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur

Мўминларнинг энг оқили

Майли, ўлимни арзимас ва хурофий нарса ёки боқий яшаш ва ўлмаслик мумкин, деган фикрларни ҳам ҳисобга олайлик. Аммо агар ўлим ҳақиқатан ҳам рост бўлса, унда нима бўлади? Бизга ёқмаса ҳам, тўсатдан ўлим келиб, ҳаётимизни тубдан ўзгартириб юборса, нима қиламиз? Бу аниқ факт, яъни ўлимни эсда тутишимиз керак эмасми? Агар биз уни эслаб турсак, беҳуда ташвишланадиган аҳмоқона ҳолатларимиз, мағрурлигимиз ва кераксиз нарсаларга чек қўйишимиз мумкин бўлади.

Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашди: “Қайси мўмин ақллироқ?”. У зот алайҳиссалом бундай жавоб бердилар: “Ўлимни кўпроқ эслайдиган ва унга яхшироқ тайёргарлик кўргани (энг ақллисидир)” (Имом Табароний ривояти).

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулиб турган бир жамоа олдидан ўтаётганда бундай дедилар: “Лаззатларни кесадиган нарсани эслашни кўпайтиринг”.
Ровий айтади: “Ўйлашимча яна: “Агар кимдир кўнгли сиқилган пайтида у (ўлим)ни эсласа, уни кенгайтиради. Агар у кенглик (хурсандчилик, шод ҳуррамлик) вақтида эсласа, (кўнгли)ни торайтиради (яъни икки ҳолатни ҳам мўътадиллаштиради), дедилар” (Имом Баззор ривояти).

Ўлимни эслаш ҳаётни заҳарлаш ва дунёдан чекиниш дегани эмас. Аксинча, бу нарса дунё ташвишларини енгиллаштириш ва чалғитувчи нарсалардан қочиш учундир. Агар тафаккур мўътадил ҳолатда бўлса, кенглик бекорчиликка, торлик эса дўзахга айланмайди.

©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Амални яшириш, уни қилишдан қийин

Уламолардан бири айтадилар: "Ибодат худди буғдойга ўхшайди, уни экиш, йиғиб олиш ўзига яраша оғир меҳнат. Аммо уни сичқон еб кетишидан сақлаб қолиш эса ундан ҳам мушкул машаққатдир. Ҳудди шунингдек, банда бирор ибодатни бажариш учун вақтини кетказиб, саъй-ҳаракат ва харажат қилади. Аммо ибодатининг савобини сақлаб қолиши қилган ҳаракатидан кўра оғирроқ машаққатдир. Чуни риё, хўжакўрсин ибодатнинг савобини йўқ қилиб юборади".

Ҳеч кимга билдирмай қилган, фақат ёлғиз Аллоҳ таоло биладиган бирорта хайрли амалингиз борми?

🌐 https://t.iss.one/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

РОББИНГНИ НИМА БИЛАН ТАНИЙСАН?

Бир табибдан "Роббингни нима билан танийсан", деб сўрашди. У: "Асалари билан танийман, бир тарафи билан асал чиқаради ва бир тарафи билан чақади", деб  жавоб берди.

🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tafakkur

Улар охират оловидан асрайдилар


Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматларига ота-оналаридан кўра меҳрибонроқдир. Чунки уларнинг ота-оналари, уларни дунё оловидан сақлайдилар, уламолар эса уларни охиратнинг оловидан асраб қоладилар”.

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM