Forwarded from Маъруфжон Ғозиев
🕋 Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома
Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган янгилик ва қулайликлар мисолида яққол кўриш мумкин.
📍Мазкур сафарларни ташкил этиш дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, вақтинчалик тўхтатилган эди. Шундан буён “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия томони билан мазкур тадбирлар билан боғлиқ янгилик ва жараёнлар борасида мунтазам мулоқот қилиб келмоқда.
🔰 Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этиши баён этилган. Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг 4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.
❗️Шу ўринда, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилмоқда, мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритиб ўтиш лозим. 1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган.
Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.
Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.
✅ Ўз навбатида, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.
Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимизнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.
📣 Эслатиб ўтамиз, Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилади.
Дин ишлари бўйича қўмита ва
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@aoka_uz

Telegram
Din ishlari bo‘yicha qo‘mita
🕋Умра тадбирини ташкил этиш юзасидан хабарнома
✅Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида…

October 29, 2020
Forwarded from Rustambek Arabboev
Telegraph
СЕКТОР ИШЧИ ГУРУҲИ ТОМОНИДАН АНИҚЛАНГАН МУАММО ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛМОҚДА
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида халқ билан мулоқот қилиш, одамларнинг ичига кириш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, инсон манфаатларини таъминлашга энг устувор вазифа сифатида эътибор қаратилмоқда. Шаҳрихон тумани ҳокими раҳбарлик…
October 29, 2020
Forwarded from Rustambek Arabboev
Telegraph
АЁЛЛАР ВА ЁШЛАРГА ЭЪТИБОР – БУГУНГИ КУННИНГ ЭНГ ДОЛЗАРБ ВАЗИФАСИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 8 октябрь куни жамиятда аёллар ва ёшларнинг ролини ошириш ҳамда бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ҳар бир…
October 29, 2020
Forwarded from Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
Андижонга «Китоблар карвони» етиб келди
Билим олишнинг, тафаккурни бойитишнинг энг муҳим усули китоб ўқишдир. Ҳар қандай восита катта аҳамият қозониши мумкин, бироқ китоб ўрнини эгаллай олмайди. Шу боис республикамизда халқ таълими йўналишида болаларни китобга жалб этиш, бунинг учун етарли шароит яратишга бўлган эътибор ҳар доимгидан ортиб бормоқда. Хусусан, Халқ таълими вазирлиги томонидан Андижон вилоятидаги умумтаълим муассасалари учун «Китоблар карвони» етиб келди.
Батафсил: «Халқ сўзи»
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram

October 30, 2020
Шаҳрихон тумани прокурори раҳбарлик қилаётган 2-сектор ҳудудида ҳам “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”ни шакллантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Туман прокуратураси, масъул ташкилотлар вакиллари ҳамда маҳалла фаолларидан иборат ишчи гуруҳлар аъзолари уйма-уй юриб, ёшлар ва хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганмоқдалар.
Мазкур сектор ҳудудида 19 та МФЙлар мавжуд бўлиб, улардаги 12857 та хонадонда 73 минг 941 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда 18-30 ёшдагилар 11492 нафарни, 30 ёшдан юқори бўлган хотин-қизлар эса 15131 нафарни ташкил этади. Ишчи гуруҳлари томонидан маҳаллаларда хатлов ишлари қизғин давом эттирилмоқда.
________________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
✍️@shahrixontumani

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Президентимиз Сеул шаҳрида видеоанжуман шаклида ўтган Шимолий иқтисодий ҳамкорлик иккинчи халқаро форумида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Форумда коронавирус пандемияси оқибатларига қарши биргаликда курашиш ҳамда кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.
Давлатимиз раҳбари халқаро сиёсатнинг долзарб жиҳатлари ва минтақавий ҳамкорлик истиқболларига тўхталиб, қатор муҳим таклифларни илгари сурди.
—
Президент принял участие и выступил с докладом на Втором Международном форуме северного экономического сотрудничества, который прошел в Сеуле в формате видеоконференции.
Были предметно рассмотрены вопросы совместного противодействия последствиям пандемии коронавируса, а также дальнейшего расширения многостороннего сотрудничества.
Глава нашего государства остановился на актуальных аспектах международной политики и перспективах регионального взаимодействия, выдвинул ряд важных предложений.
#Mirziyoyev #forum #nutq #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Forwarded from Times.uz
❓Тўйхоналарда тўй маросимларини ўтказишга рухсат берилдими? 👉 Жавоб
❓Ўпкани рентген қилиш орқали коронавирусга ташхис қўйиш қанчалик тўғри? 👉 Жавоб
❓Ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирусга қанча кишидан тест олинди? 👉 Жавоб
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
❓Ўпкани рентген қилиш орқали коронавирусга ташхис қўйиш қанчалик тўғри? 👉 Жавоб
❓Ҳозиргача Ўзбекистонда коронавирусга қанча кишидан тест олинди? 👉 Жавоб
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
October 30, 2020
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
October 30, 2020
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
October 31, 2020
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Республикаси Президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган табиий офат – кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга таъзия йўллади.
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.
—
Президент Республики Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турецкой Республики Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с жертвами и многочисленными пострадавшими, а также значительными разрушениями в результате сильного землетрясения в западных регионах Турции.
Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки семьям погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.
#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия ва ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади.
—
Президент Республики Узбекистана Шавкат Мирзиёев выразил соболезнования Президенту Турецкой Республики Реджепу Тайипу Эрдогану в связи с жертвами и многочисленными пострадавшими, а также значительными разрушениями в результате сильного землетрясения в западных регионах Турции.
Глава нашего государства выразил слова сочувствия и поддержки семьям погибших, а также пожелания скорейшего выздоровления пострадавшим.
#Mirziyoyev #hamdardlik #Turkiya
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
October 31, 2020
Forwarded from Times.uz
⚡️ЖССТ Европа минтақавий бюроси раҳбари Ўзбекистоннинг пандемияни жиловлаш борасидаги ҳаракатларига ижобий баҳо берди
Истанбулда Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши соғлиқни сақлаш соҳасида мувофиқлаштирувчи илмий қўмитаси йиғилишининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
🌐 Туркия, Венгрия, Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон вазирлари қатнашаётган йиғилишда юртимиздан Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов бошчилигидаги делегация ҳам иштирок этмоқда.
✅ ЖССТнинг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ҳанс Клюге ва Туркия Соғлиқни сақлаш вазири Фахруддин Қовжа ўз нутқларида Ўзбекистонда қисқа фурсатларда касалликка чалинган беморларни даволашга ихтисослаштирилган шифохоналар қуриб битказилгани, «COVID-19»га гумон қилинганларни саралаш ва тақсимлаш тизими яхши йўлга қўйилгани, вирусга қарши қўлланилаётган қатор дори воситалари ва тиббий буюмлар мамлакатнинг ўзида ишлаб чиқарилаётгани — Ўзбекистоннинг салоҳиятидан дарак беришини эътироф этишди.