ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.38K subscribers
23.9K photos
2.29K videos
3 files
7.26K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Хотин-қизлар фаоллари иши таҳлил қилинди
———————
Шаҳрихон тумани Оила ва хотин-қизлар бўлими томонидан йил якунларига бағишланган ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Унда 2024-йилда амалга оширилган ишлар ва 2025-йилга мўлжалланган режалар кўриб чиқилди.

Туман ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Э. Бегматова қилинган ишлар, эришилган ютуқлар, бажарилиши лозим бўлган галдаги вазифаларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, бўлим томонидан хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш борасидаги ишлар ҳам атрофлича сарҳисоб қилинди.

Шу билан бирга, йил давомида ҳамкор ташкилотлар фаолиятида учраган камчиликлар таҳлил қилиниб, келгуси йилга мўлжалланган вазифалар белгилаб олинди.

Тадбир якунида эса хотин-қизлар масалалари бўйича самарали ишлаган ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ўз фаолиятида фидокорлик кўрсатган маҳалла хотин-қизлар фаоллари ташаккурномалар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ЯНГИ ЙИЛ БАЙРАМИ – БОЛАЛАР ҚУВОНЧИ

Ҳар бир байрам болажонлар билан тотли. Айниқса, Янги йил шодиёналари уларга беғубор орзу-умидлар, меҳр-оқибат ва янги марралар олиб келишини интиқлик билан кутадилар. Республикамиз бўйлаб Янги йил байрами арафасида турли тадбирлар кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Ушбу шодиёналар, айниқса болажонларга ўзгача завқ бағишламоқда.

Шаҳрихон туманидаги 10-сон мусиқа ва санъат мактабида ўтказилган байрам тадбири ҳам болажонларга бир олам қувонч туҳфа этди. Байрам тадбирида Қорбобо ва эртак қаҳрамонлари ўз чиқишлари билан иштирок этдилар. Шу билан бирга, “Рақс” тўгараги аъзолари ҳам ўзларининг гўзал рақслари билан барчани хушнуд этди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишининг биринчи босқичи доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев ознакомится с проводимой работой в рамках первого этапа строительства Нового Ташкента.

Facebook|Instagram|X