ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.32K subscribers
24.3K photos
2.36K videos
3 files
7.44K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
#2024_йил_1_сентябрдан

✔️ Қонунчиликка кўра:

🔹суғуртанинг барча турлари бўйича суғурта (қайта суғурта) шартномаларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали рўйхатдан ўтказиш ва суғурта полисларини ушбу тизим орқали расмийлаштириш мажбурий ҳисобланади;

🔹барча суғурта турлари бўйича суғурта полисларини фақат қоғоз шаклда расмийлаштириш амалиёти бекор қилинади;

🔹суғурта полисларини ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали расмийлаштирмаслик уларни ҳақиқий эмас деб топишга асос бўлади ҳамда суғурталовчи томонидан лицензия талаблари ва шартларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳисобланади;

🔹Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги суғурталовчилар томонидан кўрсатиладиган суғурта хизматлари сифати бўйича суғурталовчилар рейтингини юритади ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Юртимиз мустақиллигининг 33 йиллиги байрами арафасида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатаси Андижон вилояти бошқармаси Шаҳрихон тумани бўлимининг янгидан бунёд этилган биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Ҳ.Дадахонов, Давлат кадастрлар палатаси раисининг биринчи ўринбосари Н.Иномов, бошқарма раҳбарияти, жамоатчилик вакиллари ҳамда туман нуронийлари иштирок этдилар.
Маросимда сўзга чиққанлар энг улуғ, энг азиз байрамимиз арафасида топширилаётган бу каби янги бинолар муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган изчил сиёсатнинг самараси бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад, аввало халқни рози қилиш, давлат хизматчиларига қулай шарт-шароит яратиш, фуқароларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилаш эканлигини таъкидлаб ўтишди.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг барча иштирокчилар бўлим ва филиал ходимлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Замонавий, кенг ва ёруғ, барча қулайликларга эга ушбу бино туман аҳолиси учун узоқ йиллар сифатли ва самарадор хизмат қилиши шубҳасиздир.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Айни дақиқаларда Андижон вилоят ҳокими, фаол тадбиркорлар ва кам таъминланган оилалар вакиллари иштирокида учрашув ўтказилмоқда. Мазкур учрашувга “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” рўйхатида бўлган фуқаролар жалб этилган.

Бундан, уларнинг даромадларини оширишга кўмаклашиш масалалари бўйича иш олиб бориш мақсад қилинган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 август куни Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев 27 августа провел телефонный разговор с Национальным лидером туркменского народа, Председателем Халк Маслахаты Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедовым.

#Mirziyoyev #muloqot #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Учрашувда Олимпиада ўйинларида юртимиз вакиллари бир қатор рекорд натижаларни қўлга киритгани қайд этилди.

Масалан, дзюдо бўйича бизда илгари олтин медаль бўлмаган эди. Бу сафар матонатли дзюдочи қизимиз Диёра Келдиёрова томонидан ушбу марра забт этилди.

Олимпия ўйинлари тарихида ўзбекистонлик аёллар ўртасида биринчи марта олтин медални қўлга киритди. Шу тариқа Диёра яна бир рекорд ўрнатди.

Яна бир жасур қизимиз – Светлана Осипова эса, таэквондо бўйича биринчи кумуш медални эгаллаб, мамлакатимиз аёллар спорти тарихида янги саҳифа очди.

Шу тариқа спортчи қизларимиз битта Олимпиадада илк бор 2 та медални қўлга киритиб, янги рекорд ўрнатишга эришдилар.

Facebook|Instagram|X
Ўзбекистон таэквондо бўйича биринчи марта Олимпия ўйинларида 2 та медални қўлга киритди.

Айниқса, моҳир спортчимиз Улуғбек Рашитов Олимпия ҳаракати солномасида таэквондо бўйича энг ёш тоифада икки карра Олимпия чемпиони бўлди.

Шу пайтгача дунёда фақат 4 нафар спортчи шундай юксак шарафга сазовор бўлган эди. Улуғбек эса бешинчи бўлиб, уларнинг сафидан муносиб ва мустаҳкам жой эгаллади.

У оёғидан қаттиқ жароҳат олганига қарамай, шиддатли финал жангида кучли рақибга қарши мардона жанг қилиб, ғолиб қаҳрамонга айланди.

Facebook|Instagram|X
Бокс бўйича миллий терма жамоамиз олтин медаллар сони бўйича мамлакатимиз тарихида Олимпия ўйинлари рекордини янгилади ва умумжамоа ҳисобида 1-ўринни эгаллади.

Эркаклар ўртасида еттита олтин медалнинг бештасини ёки 71 фоизини бизнинг боксчиларимиз қўлга киритдилар.

Фурсатдан фойдаланиб, Президентимиз Ўзбекистон ифтихорлари – моҳир боксчиларимиз Баҳодир Жалолов, Ҳасанбой Дўсматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Лазизбек Муллажонов, Абдумалик Халоқовни ана шундай шонли ютуқлари билан яна бир бор қизғин табриклади.

Facebook|Instagram|X
Эркин кураш бўйича 12 йиллик танаффусдан сўнг яна Олимпиада олтин медали қўлга киритилгани ҳам тарихий ютуқ бўлгани таъкидланди.

Шу муносабат билан давлатимиз раҳбари моҳир курашчи Разамбек Жамаловни ҳам самимий қутлаб, унга янги зафарлар тилади.

Мамлакатимиз жамоаси эришган ютуқларда кумуш медаль соҳиби – оғир атлетикачи Акбар Жўраев, бронза медаль совриндорлари – эркин курашчи Ғуломжон Абдуллаев, тажрибали дзюдочиларимиз Музаффарбек Тўрабоев, Алишер Юсуповнинг ҳам ҳиссаси катта бўлгани эътироф этилди.

Facebook|Instagram|X