ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.37K subscribers
24.1K photos
2.32K videos
3 files
7.32K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Бугун Шаҳрихон туманида туман ҳокимлиги, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқлари давомида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари томонидан ҳамкор ташкилотларга Наврўз умумхалқ байрами оммавий сайилларини ўтказиш даврида хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, байрам тадбирлари ўтказиладиган жойларда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ҳамда юзага келганда уларнинг оқибатларини тугатиш ҳамда зарарларни камайтириш, бу жараёнда куч ва воситалар ҳамкорлигини мувофиқлаштириш бўйича тушунтиришлар бериб ўтилди.

Фавқулодда вазиятлар бўлими✍️
——
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШАҲРИХОН ТУМАНИДА ЧИГИТ ЭКИШ ЖАРАЁНИГА КИРИШИЛДИ.

Бугун Дўлан массивида плёнка остига чигит экиш бўйича семинар бўлиб ўтди.(Видео)

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектенов бошчилигидаги ҳукумат делегациясини қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял правительственную делегацию Республики Казахстан во главе с Премьер-министром Олжасом Бектеновым.

#Mirziyoyev #qabul #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда барча ҳудудларида бўлгани каби Шаҳрихон туманида ҳам “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтмоқда.
Мазкур ҳашарда туман аҳли фаол иштирок этмоқда. Бу жараёнда маҳаллалар, корхона, ташкилот ҳамда муассасалар ҳудудлари тозаланиб, кўчалар, хиёбонлар, кўп қаватли уйлар атрофи, зиёратгоҳ ва дафн этиш жойлари тартибга келтирилмоқда, сув йўллари чопилиб, равонлаштирилмоқда. Ҳар бир хонадон саранжом-саришталик касб этмоқда. Жойларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, гуллар ўтқазилиб, янги боғ ва гулзорлар барпо этилмоқда, мавжудларига шакл берилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати