ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.31K subscribers
24.6K photos
2.44K videos
3 files
7.61K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Шаҳрихон тумани Янги ҳаёт маҳалласининг Навоий кўчасида 900 метр масофада туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-хизматчилари томонидан таъмирлаш-асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ШАҲРИХОНДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Аввал хабар берганимиздек, 4-10 ноябрь кунлари Шаҳрихон туманида спортнинг волейбол тури бўйича 2008-2009 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган спортчи қизлардан иборат жамоалар иштирок этдилар.
Бугун мусобақанинг финал учрашуви ўтказилди. Унда Андижон вилояти жамоаси жиззахлик тенгдошлари билан ўзаро беллашдилар. Қизиқарли кечган мусобақада Андижон вилояти жамоаси ғолиб чиқиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Жиззахлик ёшларга 2-, Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига эса 3-ўрин насиб этди. Мусобақа якунида Ўзбекистон волейбол федерацияси вакиллари, туман хокимлиги масъуллари ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, ғолибларга диплом, медаль ҳамда совғаларни топширдилар.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
“БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ”ГА МАРҲАМАТ!

2022 йил 12 ноябрь
куни Шаҳрихон тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, Аҳоли бандлигига кўмаклашиш туман маркази ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари ярмаркаси” ўтказилади.
Унда Сиз ўзингизга мос иш жойига эга бўлишингиз ёки қайта касбга тайёрлов курсларига йўлланмалар олишингиз мумкин.
Ушбу тадбирда иштирок этиб, меҳнат қонунчилигига оид қизиқтирган саволларингизга мутахассислар томонидан жавоб олинг ёки ўзингизга мос иш топинг.
Ярмарка соат 10:00 да бошланади.
Манзил: 2-сектор ҳудудида жойлашган Шаҳрихон агротехнологиялар техникуми биноси.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати