ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.31K subscribers
24.6K photos
2.43K videos
3 files
7.59K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Шаҳрихон тумани Янги ҳаёт маҳалласининг Навоий кўчасида 900 метр масофада туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-хизматчилари томонидан таъмирлаш-асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ШАҲРИХОНДА ВОЛЕЙБОЛ БЎЙИЧА ҚИЗЛАР ЎРТАСИДА ЎЗБЕКИСТОН КУБОГИ МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

Аввал хабар берганимиздек, 4-10 ноябрь кунлари Шаҳрихон туманида спортнинг волейбол тури бўйича 2008-2009 йилларда туғилган қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлардан келган спортчи қизлардан иборат жамоалар иштирок этдилар.
Бугун мусобақанинг финал учрашуви ўтказилди. Унда Андижон вилояти жамоаси жиззахлик тенгдошлари билан ўзаро беллашдилар. Қизиқарли кечган мусобақада Андижон вилояти жамоаси ғолиб чиқиб, фахрли 1-ўринни қўлга киритди. Жиззахлик ёшларга 2-, Қорақалпоғистон Республикаси жамоасига эса 3-ўрин насиб этди. Мусобақа якунида Ўзбекистон волейбол федерацияси вакиллари, туман хокимлиги масъуллари ва сектор раҳбарлари иштирок этиб, ғолибларга диплом, медаль ҳамда совғаларни топширдилар.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати