ХОРИЖИЙ ТИЛ ЎҚИТУВЧИЛАРИ БЕЛЛАШДИЛАР
Бугун Шаҳрихонда туман ҳокими соврини учун умумтаълим мактабларининг хорижий тиллар ўқитувчилари ўртасида фан олимпиадаси ўтказилди.
Унда туман ҳокими Ҳ.Дадахонов қатнашиб, мамлакатимизда чет тилларини ўрганишга берилаётган эътибор, бу борада амалга оширилаётган ижобий ишлар ҳақида сўз юритди ва олимпиада иштирокчиларига омадлар тилади.
Таълим муассасаларининг 75 нафар ўқитувчиси низомда белгиланган шарт бўйича беллашдилар. Тадбир якунига кўра, 1-ўринни 2-ДИМИ ўқитувчиси З.Худойназарова, 2-ўринни 60-умумтаълим мактаби ўқитувчиси М.Йўлдошева, 3-ўринни 4-ДИМИ ўқитувчиси Н.Эшматовлар эгаллаб, олимпиаданинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдилар. Ғолиблар туман ҳокимлигининг диплом ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотландилар.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Муқаддас Рамазон ойи муносабати билан Ўзбекистон Президенти номига хорижий мамлакатларнинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, таниқли давлат ва дин арбобларидан қутловлар келмоқда.
Табрикномаларда хорижий ҳамкорлар томонидан дўст Ўзбекистон халқига тинчлик, осойишталик, барқарорлик ва тараққиёт тилаклари изҳор этилган. Ушбу қутлуғ кунлар мамлакатимиз ва минтақамизнинг бутун мусулмон умматига фаровонлик ва равнақ олиб келиши алоҳида қайд этилган.
—
В связи со священным месяцем Рамадан в адрес Президента Узбекистана поступают поздравления глав зарубежных государств и правительств, видных государственных и религиозных деятелей.
В своих поздравительных посланиях иностранные партнеры выражают дружественному народу Узбекистана искренние пожелания мира, спокойствия, стабильности и дальнейшего прогресса. Особо отмечается, что эти священные дни принесут всей мусульманской умме нашей страны и региона благополучие и процветание.
#Mirziyoyev #qutlovlar #Ramazon
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Шаҳрихон туманидаги маҳаллаларда аҳолини тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари давом эттирилмоқда. Бугун тиббий кўрик Чўжа қишлоғидаги Бўстон МФЙда бўлиб ўтяпти.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
МУҲАММАД ЮСУФ ИЗДОШЛАРИ
Умумтаълим мактабларида таълим олаётган ижодкор, иқтидорли ўқувчиларни аниқлаш, уларнинг истеъдодларини рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ҳамда халқимизнинг ардоқли фарзанди, машҳур шоир Муҳаммад Юсуф таваллуд кунини кенг ва юқори савияда нишонлаш мақсадида мактабларнинг 6-синф ўқувчилари ўртасида “Муҳаммад Юсуф издошлари” мавзусида кичик фан олимпиадаси ўтказилмоқда. Мазкур тадбирнинг туман босқичи куни кеча 57-умумтаълим мактабида бўлиб ўтди. Унда туманимиздаги барча таълим муассасаларидан энг иқтидорли ёшлар иштирок этдилар. Беллашув якунига кўра, ғолибликни қўлга киритган 2 нафар ижодкор ўқувчига олимпиаданинг вилоят босқичида иштирок этишга йўлланма берилди.

Ижтимоий тармоқда Шаҳрихон тумани Янги ҳаёт МФЙ ҳудудидаги дренажнинг ишламаётгани туфайли атрофдаги хонадонларни зах босиб кетаётгани ҳақидаги мурожаат масъуллар томонидан ўрганилди. Унда аниқланишича, туман марказида ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида 11 дона вертикал дренаж қудуқлари мавжуд бўлиб, уларнинг 7 таси соз ҳолатда ишламоқда. 4 таси, жумладан, Янги ҳаёт МФЙ ҳудудидаги туман ХТБ маъмурий идораси ҳовлисида жойлашган дренаж қудуғи таъмирталаблиги учун ишламаяпти. Айни пайтда фаолият кўрсатмаётган дренажларни таъмирлаб, ишга тушириш учун зарур бўладиган маблағларни ажратиш юзасидан масъул ташкилотларга таклиф киритилди.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати