ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.2K subscribers
26.8K photos
2.8K videos
3 files
8.44K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳикматулло Дадахоновнинг
14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни муносабати билан
Т А Б Р И Г И

Ассалому алайкум, азиз Ватан ҳимоячилари!
Қадрли юртдошлар!

Ҳар йили мамлакатимизда 14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни кенг нишонланиб келинмоқда. Сизларни ва сизларнинг тимсолингизда жамиятимиздаги жамиики мард, жасур йигитларимизни 14 январь «Ватан ҳимоячилари» куни билан чин қалбдан муборакбод этаман. Бугунги тинч ва осуда ҳаётимизнинг барқарорлигини таъминлашдек масъулиятли вазифани адо этаётганингиз учун сизларга чуқур миннаддорлик билдираман. Зеро, Ватан ҳимояси оиладан бошланади. Шундай экан, орамиздаги барча эркакларни Ватан ҳимоячилари деб атасак муболаға бўлмайди, албатта.
Азиз Ватандошлар, ушбу кунда сизларга оилавий бахт,тинчлик, саломатлик тилайман. Шарафли касбингиз йўлида меҳнат қилишдан асло чарчаманг, яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!
___________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | web sayt | youtube
Бугун Шаҳрихон тумани Якка-тут маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида жойлашган 65-умумтаълим мактабида ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Шаҳрихон тумани 1-сектор раҳбари Ҳ.Дадахонов, 2-сектор раҳбари Т.Арслонов, 3-сектор раҳбари А.Садиқов, Ёшлар ишлари агентлиги Шаҳрихон тумани бўлими бошлиғи И.Худойбердиев, Ёшлар иттифоқи Шаҳрихон тумани Кенгаши раиси Д.Хабибуллаев ҳамда туманда фаолият юритаётган тижорат банклари ва ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашувга келган ёшлар асосан, ишга жойлашиш, хунармандчилик ва тадбиркорлик қилиш учун кредит ажиратиш тўғрисида мурожаат қилдилар. Ишга жойлашиш ва кредит ажиратиш масаласидаги мурожаатларни ҳал этиш юзасидан масъулларга топшириқлар берилди.

Шунингдек, учрашувда спортга қизиқиши бўлган лекин, спорт буюмлари сотиб олишга ва спорт зал учун тўловларга шароити бўлмаган уюшмаган ёшларни, секторлар раҳбарлари томонидан “Аралаш жанг санъати” бўйича Шаҳрихон туманида ташкил этилган “Ахмат” клуб мажмуасига олиб бориб, спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун шароит яратиб бердилар.
___________
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | web sayt | youtube
Президент ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг бир гуруҳига орден ва медаллар топширди.
– Армия фақат қурол ва аслаҳа билангина кучли ҳисобланмайди, балки она Ватан учун жонини аямайдиган ҳарбийлар билан қудратлидир, – деди Шавкат Мирзиёев.
Олий Бош Қўмондон бугун жойларда юксак давлат мукофотларини қабул қилиб олаётган барча ҳарбий хизматчиларни ҳам самимий табриклади.

Президент вручил ордена и медали группе военнослужащих и сотрудников правоохранительных органов.
– Армия сильна не только вооружением и техникой, но и военными, не щадящими себя ради Родины, - отметил Шавкат Мирзиёев.
Верховный Главнокомандующий сердечно поздравил и всех военнослужащих, которые сегодня принимают высокие государственные награды на местах.

#Mirziyoyev #marosim #taqdirlash #Vatanhimoyachilari

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter