#Амал_қилинг
⚡️ Қонунчиликка кўра, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.
✔️ Бунда, савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини кўп миқдордаги қийматда бузиш қуйидагича миқдорида жарима солишга сабаб бўлади:
🔹фуқароларга БҲМнинг 70 баравари (26 млн 250 минг сўм);
🔹мансабдор шахсларга БҲМнинг 80 баравари (30 млн сўм).
📋 Шунингдек, товарлар савдоси ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини жуда кўп миқдордаги қийматда бузиш БҲМнинг 300 бараваридан 600 бараваригача (112 млн 500 минг сўмдан 225 млн сўмгача) миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
⚠️ Аммо, биринчи марта жиноят содир этган шахс, агар у жиноят аниқланган кундан эътиборан 30 кунлик муддатда савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидалари бузилишининг оқибатларини бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, жавобгарликдан озод этилади.
‼️Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Қонунчиликка кўра, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки жўнатиш, шунингдек уларни кўп бўлмаган миқдорда қонунга хилоф равишда ўтказиш 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, эгаллаш, ташиш ёки жўнатиш БҲМнинг 50 бараваригача миқдордаги жаримадан тортиб 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо билан жазоланади.
Қонунни билмаслик жавобгарликдан озод қилмайди...
@huquqiyaxborot✍

⚠️ Қонунчиликка кўра, жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солувчи ёлғон ахборотни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (37 млн 500 минг сўмгача) жаримага тортилиши мумкин.
✅ Шунингдек, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс ушбу ҳуқуқбузарликка такроран йўл қўйса, қуйидаги жазо чораларидан бири қўлланилиши мумкин:
➖БҲМнинг 200 бараваригача (75 млн сўмгача) миқдорда жарима;
➖300 соатгача мажбурий жамоат ишлари;
➖2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
➖2 йилгача озодликни чеклаш.