ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.36K subscribers
24.1K photos
2.33K videos
3 files
7.34K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
“Совғалар карвони” Кегейлига етиб борди
•••••••••••••
Андижондан Қорақалпоғистонга юборилган “Совғалар карвони” бугун ўз манзилига етиб борди.

Вилоят ҳокими кўрсатмаларига асосан қарийб 300 тонна рўзғор маҳсулотлари ортилган юк машиналари ўтган куни тонгда ёши улуғлар дуолари билан Андижондан Кегейли туманига жўнаб кетганди.

Шунингдек, карвонга 1200 нафар мактаб ўқувчиси учун тўлиқ уст-бош тарзидаги янги мактаб формалари, 500 нафар аёллар учун трикотаж маҳсулотлари жойланган.

Бундан ташқари, 320 та оилага 1 сотихли иссиқхона қуришга етарли материал ва ускуналар ҳам мавжуд. Булар ёрдамида Кегейлидаги 320 та хонадонга иссиқхона қурилиб, ҳар бир хонадонда 2 та иш ўрнини яратиш, жами 640 нафар аҳолининг бандлигини таъминлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича Қорақалпоғистоннинг Кегейли тумани Андижон вилояти ҳокимлигига бириктирилган.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov