Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда барча ҳудудларида бўлгани каби Шаҳрихон туманида ҳам “Обод ва файзли маҳалла - юрт кўрки” шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтмоқда.
Мазкур ҳашарда туман аҳли фаол иштирок этмоқда. Бу жараёнда маҳаллалар, корхона, ташкилот ҳамда муассасалар ҳудудлари тозаланиб, кўчалар, хиёбонлар, кўп қаватли уйлар атрофи, зиёратгоҳ ва дафн этиш жойлари тартибга келтирилмоқда, сув йўллари чопилиб, равонлаштирилмоқда. Ҳар бир хонадон саранжом-саришталик касб этмоқда. Жойларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, гуллар ўтқазилиб, янги боғ ва гулзорлар барпо этилмоқда, мавжудларига шакл берилмоқда.
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Мамлакатимизда ёшларнинг бандлигини таъминлашга катта аҳамият қаратилмоқда. Бу борада бир қатор чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилган бўлиб, айни кунда мазкур лойиҳалар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Жумладан, Шаҳрихон туманида ҳам бандлиги таъминланмаган ёшларга экин экиб, даромад олишлари учун 15 сотихдан ер ажратиб берилди.
Шу кунларда бундай хайрли ташаббус давом эттирилиб, “Ёшлар дафтари”га киритилганларга экин экиш учун 15 сотихдан ер ажратилмоқда.
Ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш, кўмакка муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлаш, даромадларини оширишга қаратилган бу каби амалий ишлар уларнинг турмуш даражасини яхшилаш билан бирга, элимиз дастурхонининг тўкин бўлишига хизмат қилиши шубҳасиздир.