ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.37K subscribers
23.9K photos
2.29K videos
3 files
7.26K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Хоразм вилоятига ташрифнинг биринчи куни якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида йирик газ-кимё лойиҳасини амалга ошириш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказди.

В завершение первого дня поездки в Хорезмскую область Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев провел рабочее совещание по вопросам реализации крупного газохимического проекта в Хорезмской области.

#Mirziyoyev #safar #Xorazm #loyiha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
ЙҲХБ ходимлари опа-сингилларимизни байрам билан қутламоқдалар
——————
Андижонда 8 март "Халқаро хотин-қизлар куни" байрамини кенг кўламда ўтказиш ҳаракатлари бошланди.

Куни кеча ўтказилган ҳокимлик соатида вилоят раҳбари бу мавзу бўйича барча раҳбарлар иштирокида бир қанча ташаббусларни илгари сурганди.

Бугун вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ходимлари ҳайдовчилар орасидаги опа-сингилларимизни байрам муносабати билан табрикладилар.

Андижонда байрам ташаббуслари давом этмоқда.

Саҳифа: @andpress
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЙҲХБ ходимлари опа-сингилларимизни байрам билан қутламоқдалар

Саҳифа: @andpress
ВАФО ВА САДОҚАТ КУЙЧИСИГА ЭҲТИРОМ

Халқимизнинг ардоқли шоираси Зулфияхоним таваллудига бу йил 109 йил тўлди. Сана муносабати билан бугун Шаҳрихон туманидаги 4-умумтаълим мактабида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди. Унда туман оила ва хотин-қизлар, мактабгача ва мактаб таълими, ички ишлар бўлимлари, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси вакиллари, педагоглар ҳамда ўқувчилар иштирок этдилар.
Тадбирда вафо ва садоқат куйчиси бўлган шоира ҳаёт йўли акс этган саҳна кўринишлари намойиш қилинди. Ўқитувчи ва ўқувчилар шоиранинг шеърларидан намуналар ўқидилар. Куй ва қўшиқлар мазкур кечага ўзгача файз киритди.
Зулфия таваллуд кунига бағишланган бундай адабий кечалар туманимиздаги бошқа таълим муассасаларида ҳам бўлиб ўтди.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати