ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.35K subscribers
24.3K photos
2.34K videos
3 files
7.41K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
Forwarded from Saida Mirziyoyeva
Бутун дунёда карантин. Бунақаси ҳали бўлмаган, мен эслай олмайман.

Бугун ҳаётимизда рўй бераётган воқеаларга бошқа ракурсдан қаралса, одамзод қайта тарбияланаётганга ўхшайди. Унинг юзига кўзгу тутилгандек, гўё. Яхши билан ёмонни ажратиб олиш пайти келгандек. Аллоҳ бизга синов юбориб, ўзимизни ислоҳ қилишга, кўпроқ яхшилик, эзгу ишлар амалга оширишга ундаётгандек. Коронавирус одамлар ўз оиласи, яқинлари билан бирлашиб, оқибатни кучайтириши, инсоф, диёнатни тарғиб этиши учун юборилганга ўхшайди.

Шундай даврда ҳаммани уйда қолишга чорлаб, ўзлари ишлашда давом этаётган сотувчи, кассир, дорихоналар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари, ҳарбий, шифокор, учувчилар жамоалари, ҳайдовчилар, новвойлар ва, энг асосийси, журналист ва блогерлар – оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда элимиз учун ўз соғлиғи, ҳаётини хавф остига қўйган барча фидойи инсонлар! Сизга бошимиз ерга теккунча таъзимдамиз. Сиз ҳам уйингизда ўтиришингиз мумкин эди. Аммо сиз халқ хизматида бўлишни танладингиз. Бунинг савоби жуда катта бўлса керак.

Сиз бор экансиз, биз хавотир олмасак ҳам бўлади. Илоҳим бу #sinovdavri дан биргаликда эсон-омон ўтиб олайлик!
___

Во всем мире карантин. Такого на моей памяти еще не было.

Если посмотреть с другого ракурса на события, происходящие в нашей жизни сегодня, кажется, что человечество перевоспитывается. Будто бы оно увидело себя в зеркало. Словно добро и зло стали виднеться ещё четче. Словно Бог, отправив испытание нам, смертным, призывает работать над собой, больше совершать добро. Словно коронавирус ниспослан, чтобы объединить людей с их близкими, укрепить семейные узы, продвигать честь, совесть...

Мы преклоняемся перед теми, кто, призывая всех оставаться дома, сами продолжают работать – кассирами, аптекарями, сотрудниками правоохранительных органов, военными, врачами, пилотами, водителями, пекарями, и, самое главное – журналистами и блогерами, всеми теми, кто рискует здоровьем и жизнью ради других. Вы тоже могли бы сидеть дома. Но вы выбрали служение народу. Надеемся, что это зачтется вам сполна. Пока есть вы, нам нечего опасаться.

Дай Бог всем вместе благополучно преодолеть это #времяиспытаний!

#sinovdavri #bizyengamiz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ИЖТИМОИЙ КЎМАККА МУҲТОЖ ОИЛАЛАР - ЭЪТИБОРДА
Шаҳрихон туманида коронавирус инфекцияси профилактикаси бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча туман ҳокимлиги, туман халқ таълими бўлими, иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти туман бўлими ходимлари ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар фарзандлари ҳолидан хабар олдилар.
Тадбир асносида ўқувчиларнинг бугунги таътил кунларида онлайн тарзда сабоқ олиши, бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари ўрганилди. Мазкур оилаларга кундалик рўзғорда зарур бўладиган озиқ-овқат маҳсулотлари, тиббий ниқоблар, ўқувчиларга эса ўқув қуроллари совға қилинди.
Forwarded from Times.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
UZ: АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган Ички ишлар вазири ўринбосари Азизбек Икрамов иштирокида онлайн брифинг видеоси.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Коронавирус билан касалланганларга хусусий тиббиёт ташкилотлари ҳам хизмат кўрсатади

“Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4649-сон, 26.03.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, нодавлат тиббиёт ташкилотларига коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 сентябрга қадар тиббий хизмат кўрсатишга рухсат берилди.

Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш фақат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва нодавлат тиббиёт ташкилоти ўртасида тузиладиган шартномага кўра амалга оширилади.

Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларга тиббий хизмат кўрсатиш учун нодавлат тиббиёт ташкилотлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, истисно тариқасида, танлов (тендер) ўтказмасдан аниқланади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларининг коронавирус билан касалланганларга тиббий хизмат кўрсатиш билан боғлиқ харажатлари Инқирозга қарши кураш жамғармаси ҳисобидан қопланади.

Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, заруратга кўра, нодавлат тиббиёт ташкилотлари билан келишган ҳолда уларнинг лаборатор-диагностика хизматларидан фойдаланилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ:

коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган;

зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

👉 врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

👉ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион сўм;

👉кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

👉бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

❗️Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

❇️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўм;

❇️ коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига эса 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади.

❗️Ушбу тўловлар қонун ҳужжатлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан тўланадиган тўловларни сақлаб қолган ҳолда қўшимча равишда амалга оширилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисини ўтказди.

Йиғилишда маълум бўлишича:

👉Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 300 мингта экспресс-тест ҳамда 500 та сунъий нафас олиш аппаратларини харид қилиш топширилди.

👉2020 йил 1 ноябрга қадар пандемия оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган корхоналар банкротликка тортилмайди.

👉Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам мавжуд.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Жорий йилнинг 25 март ҳолатига кўра, божхона омборларида жами 45,9 млн. АҚШ долларига тенг озиқ-овқат маҳсулотлари сақланмоқда.

Ушбу маҳсулотлар божхона расмийлаштирувидан сўнг қисқа муддатларда ички бозорларга йўналтирилади. Жумладан,

био қўшимчалар (485,2 тн, 3,5 млн. долл.);

маргарин (2,9 минг тн, 3,4 млн. долл.);

гўшт (2,7 минг тн, 3,1 млн. долл.);

кунгабоқар ёғи (3,2 минг тн, 2,4 млн. долл.);

пальма ёғи (2,0 минг тн, 1,8 млн. долл.);

болалар овқати (327,9 тн, 1,5 млн. долл.);

шоколад (525,6 тн, 1,3 млн. долл.);

шакар (2,7 минг тн, 1,0 минг долл.);

ун (3,6 минг тн, 0,9 млн. долл.);

консерваланган сабзавотлар (710,7 тн, 830,8 минг долл.);

макаронлар (553,7 тн, 708,4 минг долл.);

банан (1,1 минг тн, 680,2 минг долл.);

буғдой (80,7 минг тн, 15,7 млн. долл.);

сут маҳсулотлари (463,1 тн, 625,7 минг долл.);

ун маҳсулотлари (вафли, печенье ва х.з.) (257,1 тн, 537,2 минг долл.);

чой (59,2 тн, 304,7 минг долл.);

балиқ (128,8 тн, 118,7 минг долл.).

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Қарорга мувофиқ:

коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган;

зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови белгиланди:

👉 врач ходимларга, врач-лаборантларга – 25 миллион сўм;

👉ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга – 15 миллион сўм;

👉кичик тиббиёт ходимларига – 10 миллион сўм;

👉бошқа ходимларга – 5 миллион сўм.

❗️Махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.

❇️Шунингдек, коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга 100 миллион сўм;

❇️ коронавирус инфекциясига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига эса 250 миллион сўм миқдорида бир марталик тўловлар тўланади.

❗️Ушбу тўловлар қонун ҳужжатлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан тўланадиган тўловларни сақлаб қолган ҳолда қўшимча равишда амалга оширилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган видеоселектор мажлисини ўтказди.

Йиғилишда маълум бўлишича:

👉Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигига зудлик билан 300 мингта экспресс-тест ҳамда 500 та сунъий нафас олиш аппаратларини харид қилиш топширилди.

👉2020 йил 1 ноябрга қадар пандемия оқибатида оғир аҳволга тушиб қолган корхоналар банкротликка тортилмайди.

👉Коронавирус инфекциясини юқтириб олган 65 нафар бемор орасида 11 нафар шифокор ҳам мавжуд.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича Ўзбекистон аҳлига яна бир бор мурожаат қилди.
– Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилса, биз бу касалликни, албатта, енгамиз, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев вновь обратился к общественности по поводу противодействия распространению коронавирусной инфекции.
– Если наш народ сплотится, будет следовать всем рекомендациям, указаниям врачей, не будет в период карантина покидать свои дома без жизненной необходимости, будет своевременно обращаться к медикам при первых признаках заболевания, не скрывая этот факт, мы обязательно победим эту болезнь, - сказал глава государства

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
UZ: «Коронавирусга қарши курашишдаги ўзига хос “жанг майдони”да тиббиёт ходимлари биринчи зарбани қабул қилмоқдалар.

Оддий ҳақиқатни тан олиш адолатдан бўлади. Касалларга ўз вақтида ёрдам берилса, улар шифо топади, касалхоналарни тарк этади. Лекин, охирги касал тузалмагунча тиббиёт ходимлари иш жойини тарк этолмайди.

Шу сабабли, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитар-эпидемиологик ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ҳамда моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида алоҳида қарорни имзоладим, — Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: «Хориждаги ҳамма дипломатик ваколатхоналаримизда штаблар ташкил этилган. Охирги 10 кун ичида 20 та чартер рейслар амалга оширилди. Россия, Туркия, Эрон, Бирлашган Араб Амирликлари, Жанубий Корея, Миср, Малайзия, Ҳиндистон, Таиланд, Индонезия ва Германиядан тўрт мингга яқин фуқароларимиз олиб келинди, қўшни давлатлар билан чегараларимиздан 80 мингдан ортиқ ватандошларимиз ўтказилди ҳамда юртимизда ташкил этилган профилакторий, санаторий ва бошқа шифо масканларида карантинга олинди.

Бундан ташқари, дипломатик миссияларимиз Россия, Хитой, Сингапурдан экспресс-тестлар, тиббий анжомлар ва гуманитар юкларни олиб келиш бўйича амалий ишларни бажармоқда, илғор давлатларнинг етакчи ва тажрибали мутахассисларини жалб этиш бўйича саъй-ҳаракатлар кучайтирилди», — Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: «Бир нарсани аниқ тушуниб олиш лозим. Бизда аниқланган касаллар сони кам-ку, 100 тага ҳам етмайди, хавотирга ўрин йўқ, деб хотиржам бўлиш хиёнат ҳисобланади.

Чунки, коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак.

Давлат томонидан кўрилаётган чоралар одамларимизнинг касалликни юқтириб олиш эҳтимолини имкон қадар чегаралаш, вирусли инфекциянинг тарқалишини жиловлашга қаратилган.

Тиббиёт қанчалик ривожланган бўлмасин, давлат бунга қанча-қанча маблағ ажратмасин, одамларимиз шифокорлар тавсиясига амал қилмаса, тартиб-интизомли бўлиб, карантин қоидаларига риоя этмаса, барча кўрилаётган чораларимиз, пандемияга қарши курашиш учун сафарбар қилинган юз минглаб фидойи инсонларнинг меҳнати беҳуда кетиши мумкин», — Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Ишончим комил, оиласи, фарзандлари, эл-юрти тинчлиги, соғлиғини ҳамма нарсадан устун қўядиган донишманд халқимиз бундай ҳолатга тушиб қолишни ҳеч қачон истамайди.

Коронавирус пандемияси бутун инсоният учун Яратганнинг берган бир синовидир. Халқимиз жипслашиб, шифокорларнинг барча тавсияси, кўрсатмаларига амал қилсалар, одамларимиз карантин даврида ҳаётий заруратсиз ўз хонадонларини тарк этмаса, касалликнинг илк белгилари аниқланганда, уни яширмай шифокорларга ўз вақтида мурожаат қилсалар, биз бу касалликни, албатта, енгамиз!», — Шавкат Мирзиёев.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёевнинг коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича халққа мурожаатидан

Из обращения Президента Шавката Мирзиёева к народу по поводу противодействия распространению коронавирусной инфекции

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #murojaat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
UZ: Ижтимоий тармоқларда "Тошкент шаҳри ҳокимлигида коронавирус касаллиги чиққани ҳақида маълумотлар тарқатилган эди.

‼️Бу маълумот ёлғон ва ҳақиқатга тўғри келмайди ‼️

Ҳокимлик ахборот хизмати хабарига кўра, ҳокимлик биносида 25 март куни коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва фавқулодда ҳолат юзага келганда қандай ҳаракатланиш бўйича ўқув машғулот ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, ваҳима тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд. 👆

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Бугун ахборот маконида маълумотлар ниҳоятда кўп. Бироқ синовли кунларда аҳолига ишончли ва расмий ахборот тарқатадиган манбалар, афсуски, кам.

Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг «Расмий хабарлар/Официальные новости» каналида давлат органлари ва барча ташкилотлар томонидан эълон қилинаётган расмий ахборотлар бериб борилади.

Агар Сизни расмий ахборотлар қизиқтирса, https://t.iss.one/axborot_xizmatlariAOKA каналини кузатиб боринг.

❗️Уйда қолинг I Тавсияларга амал қилинг❗️
(сурдотаржима билан)

🔴Қўлларингизни совун билан камида 20 сония давомида ювинг.

🔴Аксирган ёки йўталганингизда оғзингизни, бурнингизни бир марталик қоғоз сочиқ билан тўсиб олинг, қоғоз сочиқ бўлмаса тирсангингиздан фойдаланинг.

🔴Қўлларингиз билан оғзингизни, кўзларингизни ва бурнингизни ушламанг.

🔴Ўзингиз турган хонангизни тез-тез шамолатиб туринг.

🔴Доимий фойдаланагидан буюмингизни ҳар куни тозаланг.

🔴Кўришиш ва қучоқлашиш каби ҳолатлардан тийилинг.

🔴Имун тизими кучли бўлиши учун кўпроқ суюқлик ичиб туринг.

🔴Сизда шамоллаш аломатлари бўлса, кексалар ёки сурункали касаллиги бор одамлар билан мулоқотга киришманг.

🔴Ниқоб тақмасдан ташқарига чиқманг.

🔴Иситма, аксириш, нафас сиқишидан шикоятингиз бўлса, тезда шифокорга мурожаат қилинг.

❗️Унутманг Коронавирус кўрилаётган тадбирлардан кучлироқ эмас.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва "Менинг Юртим" телеканали қўшма лойиҳаси.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Ахборот хизмати