“ЁШ ҚУТҚАРУВЧИ” ТАНЛОВИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда фуқаро муҳофазаси ва ёнғин хавфсизлигига оид билим, малака ва кўникмаларни шакллантириш, фавқулодда вазият юз берганда тўғри ҳаракатланиш, ўзи ва ўзгаларга ёрдам бериш, қутқарувчилик касбига қизиқтириш мақсадида Шаҳрихон тумани фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида "Ёш қутқарувчи" кўрик - танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танлов низомида белгиланган шартлар асосида ташкил этилган мусобақа якунида 40-умумтаълим мактаби жамоаси фахрли 1-ўринни эгаллаб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритди. 53-мактаб ёшларига 2-, 18-мактаб ёш қутқарувчиларига эса, 3-ўрин насиб этди.
Ғолиблар ташкилотчиларнинг диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
____
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари икки томонлама муносабатлар кун тартиби ва Марказий Осиёда минтақавий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Жаҳон иқтисодиётидаги инқирозли ҳодисаларнинг салбий оқибатларини камайтириш мақсадида яқиндан ҳамкорликни давом эттириш ва саъй-ҳаракатларни самарали мувофиқлаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.
—
Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Президентом Казахстана Касым-Жомартом Токаевым.
Лидеры двух стран обстоятельно обсудили актуальные вопросы двусторонней повестки и регионального взаимодействия в Центральной Азии.
Особое внимание уделено продолжению тесного сотрудничества и эффективной координации усилий в целях минимизации негативных последствий кризисных явлений
в мировой экономике.
#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Президент Шавкат Мирзиёев Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказини бориб кўрди.
Марказни солиқ тизимининг “мияси” дейиш мумкин. Бу ерга барча солиқ тўловчиларнинг маълумотлари интеграция қилинган. 50 нафарга яқин мутахассис солиқ айланмасини онлайн режимда кузатиб, масофадан тезкор хизмат кўрсатади.
Давлатимиз раҳбари марказдаги иш жараёнини кўздан кечирди. Солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича топшириқлар берди.
—
Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с деятельностью Центра обработки данных Государственного налогового комитета.
Этот центр можно назвать «мозгом» отечественной налоговой системы. Здесь интегрированы данные всех налогоплательщиков. Около 50 специалистов отслеживают налоговый оборот в режиме реального времени и оперативно оказывают дистанционные услуги.
Глава государства ознакомился с работой центра. Дал поручения по повышению эффективности налоговой системы.
#Mirziyoyev #tanishuv #soliq #raqamlashtirish

Шаҳрихон туманидаги Бувайда маҳалласида жойлашган 9-умумтаълим мактабини ўтган йили “Обод маҳалла” дастури доирасида капитал реконструкция қилишга киришилган эди. Лойиҳа қиймати 5,5 миллиард сўм бўлган мазкур муассасанинг қурилиш ишлари “Зафар қурилиш кўркам” МЧЖ томонидан амалга оширилди. Наврўз байрами кунлари ушбу мактаб фойдаланишга топширилади.
Бугун Шаҳрихон тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов ва туман прокурори Б.Худайбердиевлар қурилиш-таъмирлаш ишлари якунланаётган 9-умумтаълим мактабида пудратчи ташкилотлар раҳбарлари ва туманнинг соҳага дахлдор масъуллари иштирокида мулоқот ўтказдилар. Унда жорий йилда тумандаги қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилаётган ижтимоий соҳа объектлари, кўп қаватли уй-жойлар ҳамда йўл ва ичимлик суви тармоқларини белгиланган муддатларда сифатли ҳолда якунига етказиш масаласи атрофлича муҳокама этилди. Бу борада амалга оширилаётган ишлар ва муаммолар таҳлил этилиб, мутасаддиларга керакли топшириқ ҳамда тавсиялар берилди.