ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.29K subscribers
27.5K photos
2.93K videos
3 files
8.72K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Шаҳрихон туманида ҳам ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилди. Ҳозирда тумандаги 76 та МФЙларда ёшлар етакчилари ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга керакли шарт-шароитларни яратиш мақсадида бугун 4 та сектор раҳбарлари томонидан барча етакчиларга замонавий компьютер жамланмалари топширилди.

____
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok
Шаҳрихон туманида ички йўлларни таъмирлаш, шағал ва щебен ётқизиш ишлари давом эттирилмоқда. 1-сектор ҳудудидаги Яккатут маҳалласида туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи-хизматчилари томонидан ички кўчаларга тажриба тариқасида бетон қоплама ётқизиляпти.

____
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok
СЕКТОР РАҲБАРИ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Шаҳрихон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Б.Худойбердиев Назармаҳрам маҳалласи ёшлари билан учрашув ўтказди. Унда туман ташкилотлари масъуллари ва МФЙга бириктирилган ёшлар етакчиси ҳам қатнашдилар.
Ўзаро мулоқот асносида ёшлар ўз муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари билан сектор раҳбарига мурожаат қилдилар. Бир қатор масалалар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Бажарилиши маълум муддат талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни ечиш бўйича масъулларга тавсия ва кўрсатмалар берилди.

____
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok