ШАҲРИХОН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ
4.5K subscribers
23.4K photos
2.17K videos
3 files
6.98K links
Мурожаат учун: @Xalq_va_Hokimiyat
Download Telegram
“ЯШИЛ МАКОН” УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ШАҲРИХОН ТУМАНИДА ОММАВИЙ КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Президентимиз ташаббуси билан бошланган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида Шаҳрихон туманида ҳам кўчат экиш ишлари амалга оширилмоқда. Бугун туманда ўтказилган “Эко-акция”да вилоят ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи М.Нишанов, туман ҳокими, сектор раҳбарлари, фахрийлар, туман фаоллари, ёшлар, ободонлаштириш бошқармаси ишчи-хизматчилари иштирок этдилар. Нуронийларнинг дуо-фотиҳалари ва эзгу тилаклар билан бошланган ҳашарда йўл бўйлари, ариқ-зовур четлари, бўш турган майдонлар, аҳоли хонадонларига 86 мингдан ортиқ қарағай, павлония, арча каби манзарали ҳамда мевали ниҳоллар, фермер хўжаликлари дала майдонлари бўйларига тут кўчатлари экилди.
Бу каби кўкаламзорлаштириш тадбирлари туманимизнинг барча ҳудудларида давом эттирилмоқда.

Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
ЁШЛАР ЕТАКЧИЛАРИГА КОМПЬЮТЕР ЖАМЛАНМАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Шаҳрихон туманида ҳам ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмлари жорий этилди. Ҳозирда тумандаги 76 та МФЙларда ёшлар етакчилари ўз фаолиятларини олиб бормоқдалар.

Ёшлар етакчилари фаолиятини самарали ташкил этиш, уларга керакли шарт-шароитларни яратиш мақсадида бугун 4 та сектор раҳбарлари томонидан барча етакчиларга замонавий компьютер жамланмалари топширилди.

____
Шаҳрихон тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати
telegram| facebook| instagram | youtube | TikTok